avatar
bakiroo
@the_bakiroo
04.08.2026 15:26
Ҳокимларнинг саройларида солиқ тўловчилар тафтиш ўтказса нима бўларди?

Агарда ҳоким солиқ тўловчининг уйига шундай кириб бориши, жеркиши, тергаши, изза қилиши мумкин бўлса ва бу прецедент ҳуқуқий баҳосиз ва оқибатларсиз қабул қилинса (омбудсман изоҳи ва антикоррупция агентлиги тақдимномалари кифоя эмас), солиқ тўловчилар ҳам судсиз ва ордерсиз ҳокимтўранинг уйига кириб, уни сўроқ саволга тутиши мумкин бўладими? Қанақа пандора қутиси очилаётганини тасаввур этмоқдасизми?

Тасаввур қилинг, солиқ тўловчилар ҳокимларнинг саройи, дачаси қайси пулларга қурилгани, активлари ва бизнеслари кимларнинг номига расмийлаштирилгани, машиналарнинг манбаи, қиммат идиш товоғи, италянча костюмлари ва пўрим мебеллари қаердан келтирилгани, тилла ва заргарлик буюмларини кимлар совға қилганини, холодильнигини кимлар тўлдиришиб кетишини, хизматкорларга кимлар маош тўлашини сўраши мумкинми? Декларациялаш йўқ-ку ҳалиям, 9 йилдан бери ҳар гал янги баҳона билан пайсалга солинмоқда. Солиқ тўловчилар эса ҳокимтўраларнинг даромадлари ва яшаш тарзи мутаносиблигини билмоқчи (шу жойда дронлардан фойдаланиш тақиқи эсга тушади).

Жаноб ҳокимтўра ўша ўзи тергаётган фуқаро тўлаётган солиқлар ҳисобига яшаётганини билмас, тушунмас (балки шунинг учун ҳам у ҳоким этиб қўйилган), лекин фуқаро ҳоким аслида унинг хизматкори эканини тушуниб ва жавоб ташрифи билан ҳокимникига келиб қолса, нима бўлади?

Ҳоким фермерни уриб сўкса - ҳайфсан, фермер ҳокимга жавоб қайтарса-чи, деган ёқимсиз ва жавобсиз риторика бу ерда ҳам ўринлими?
Daryo
Шаҳрисабз ҳокими фуқаронинг уйига кириб бориб, уни жаримага тортди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг тумандаги Шаматон маҳалласидаги хонадонлардан бирида “тозалик рейди” ўтказаётгани ва уй бекасини тартибсизлик учун койигани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ҳокимлик “Дарё”га изоҳ берди.
158 22.8K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.07.2026 16:34
bakiroo Марказий банк позицияси кўпроқ вазнга эга бўлиши керак Банк омонатлари бўйича олинадиган фоиз даромадларига 5 фоизлик солиқни жорий этиш таклифи бўйича ҳукумат ёки унинг қарамоғидаги институтларнинг эмас, айнан кредит ва депозит бозори регуятори бўлган Марказий банкнинг позицияси муҳим ва залворли бўлиши керак. Нафақат омонатлар бўйича даромадларни солиққа тортиш, молиявий хизматларни ҚҚСга тортиш борасида ҳам. Ҳаёлларда ва қоғозларда исталган пул оқимига ёки активларга солиқ солиш мумкин, лекин унинг оқибатлари қандай бўлиши ҳам назарда тутилиши зарур. Албатта, ошган ва ошаётган қарзлар ўзини ўзи ёпмайди. Солиқлар ва тарифлар ошади. Кимдир тўлаши керакку. Лекин ким? Қандай? Дискуссия шу борада шаклланиши зарур. Ёпиқ имтиёзлар ҳисобига, ҳар йили юзлаб миллион солиқ ва бож имтиёзи олган, доллардаги миллиардерларга айланган олигарх ва корчалонларми? Ёки ўқитувчи ва пенсионерлар? Ўрта синфми?
Марказий банк расмий баёноти

Ижтимоий тармоқларда банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадларига солиқ солиш масаласи юзасидан тарқалаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур масала юзасидан билдирилган фикр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган. Илмий-тадқиқот муассасалари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни мунтазам ўрганиб, турли таҳлилий таклифларни илгари суриши табиий.

Мазкур фикр илмий-тадқиқот натижалари тақдимоти доирасида билдирилган бўлиб, расмий таклиф сифатида киритилмаган.

Марказий банк таклифларни ўрганишда уларнинг молиявий ресурслар қийматига, банкларнинг ресурс базаси ҳамда молиявий барқарорликка таъсирини комплекс баҳолашга алоҳида аҳамият қаратади.
Telegram
Markaziy bank
🏦 Markaziy bank rasmiy bayonoti Ijtimoiy tarmoqlarda bank omonatlaridan olinadigan foiz daromadlariga soliq solish masalasi yuzasidan tarqalayotgan xabarlar bo‘yicha Markaziy bank quyidagilarni ma’lum qiladi: 🔘Mazkur masala yuzasidan bildirilgan fikr Fiskal tahlillar instituti tomonidan o‘tkazilgan ilmiy-tahliliy tadqiqot doirasida ilgari surilgan. Ilmiy-tadqiqot muassasalari xalqaro tajriba va iqtisodiy jarayonlarni muntazam o‘rganib, turli tahliliy takliflarni ilgari surishi tabiiy. 🔘Mazkur fikr ilmiy-tadqiqot natijalari taqdimoti doirasida bildirilgan bo‘lib, rasmiy taklif sifatida kiritilmagan. 🔘Markaziy bank takliflarni o‘rganishda ularning moliyaviy resurslar qiymatiga, banklarning resurs bazasi hamda moliyaviy barqarorlikka ta’sirini kompleks baholashga alohida ahamiyat qaratadi. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin | X
38 7.3K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.07.2026 14:30
Тошкент инвест пойтахтдаги энг йирик мулкдорга айланади

Қарор билан Тошкент шаҳар ҳокимиятининг назоратидаги Тошкент инвест АЖга қатор ҳуқуқ ва ваколатлар берилмоқда.

Хусусан, Тошкент инвест реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация ва ижара сифатида тақдим этиладиган "квартиралар банки"ни шакллантиради. "Квартиралар банки"ни шакллантириш учун турар ва нотурар жойлар "таклиф сўрови" орқали харид қилинади. Квартиралар сотиб олишда компания Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиши мумкин.

Бозорларни сотишда ҳам айнан Тошкент инвест буюртмачи бўлади. Оммавий сотувларга чиқариладиган бозорлардаги давлат улуши Тошкент инвест назоратига ўтказиб берилади. Ўзи умуман, қарорнинг 4- банди билан нафақат мулклар, ер участкалари бўйича ҳам эксклюзив ҳуқуқлар тақдим қилинган (навбатдаги Тошкент тажрибаси).

Ҳужжатда ягона акциядори Тошкент шаҳар ҳокимияти Тошкент инвестнинг ваколатларини оширишга мувофиқ равишда ҳисобдорлиги ва очиқлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгиланмаган.
AJ «Toshkent Invest Kompaniyasi»
AJ «Toshkent Invest Kompaniyasi» — Toshkentda infratuzilma rivojlantirish va investitsiyalar
Aksiyadorlik jamiyati «Toshkent Invest Kompaniyasi» — Toshkentning yetakchi investitsiya kompaniyasi. Renovatsiya loyihalari, investitsiya takliflari, korporativ boshqaruv, tenderlar va yangiliklar.
42 9.9K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.07.2026 11:35
Энди иттифоқчилармиз!

Яхши хабарлар ҳам бор. Ўзбекистон ва Қирғизистон энди иттифоқчи давлатлар.

Бугун олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолашган.

Марказий Осиёда энди учта қардош қўшнимиз — Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан иттифоқчимиз. Умумий маконимиз кенгаяверсин!
38 13.1K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.07.2026 09:17
Марказий банк позицияси кўпроқ вазнга эга бўлиши керак

Банк омонатлари бўйича олинадиган фоиз даромадларига 5 фоизлик солиқни жорий этиш таклифи бўйича ҳукумат ёки унинг қарамоғидаги институтларнинг эмас, айнан кредит ва депозит бозори регуятори бўлган Марказий банкнинг позицияси муҳим ва залворли бўлиши керак. Нафақат омонатлар бўйича даромадларни солиққа тортиш, молиявий хизматларни ҚҚСга тортиш борасида ҳам.

Ҳаёлларда ва қоғозларда исталган пул оқимига ёки активларга солиқ солиш мумкин, лекин унинг оқибатлари қандай бўлиши ҳам назарда тутилиши зарур.

Албатта, ошган ва ошаётган қарзлар ўзини ўзи ёпмайди. Солиқлар ва тарифлар ошади. Кимдир тўлаши керакку. Лекин ким? Қандай? Дискуссия шу борада шаклланиши зарур. Ёпиқ имтиёзлар ҳисобига, ҳар йили юзлаб миллион солиқ ва бож имтиёзи олган, доллардаги миллиардерларга айланган олигарх ва корчалонларми? Ёки ўқитувчи ва пенсионерлар? Ўрта синфми?
79 14.5K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.07.2026 08:01
Сергели мошин бозор сотилади, Ўрикзор ҳам, Фарҳод ҳам

Қарорга кўра, пойтахтда жойлашган, ҳозирда давлат назоратида бўлган бозорлар, бозорларнинг филиаллари ва бошқа инфратузилмалари мулкий мажмуа кўринишида оммавий савдоларга чиқарилади.

Рўйхатга тушган бозорлар қаторида неча йилларки "кўчади, бузилади, таъмирланади" деб ётилган Сергели мошин бозори ҳам бор. Мазкур бозор тушумдаям, ҳажмдаям Тошкентдаги энг йирик (23,7 гектар) ҳисобланади. Сотувга қўйиладиган бозор ва савдо комплекслари ўрнида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар мажмуалар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш белгилангани ҳисобга олинса, мошин бозорнинг янги эгаси бозор ўрнида яна мошин бозор ташкил эта олмаса керак.

Мошин бозордан ташқари яна пойтахтнинг рамзи ҳисобланган "Ипподром" - Чилонзор буюм бозори (12,2 гектар), "Тезиковка" - Янгиобод бозори (15,1 гектар), Ўрикзор (9,2 гектар), Фарҳод (5,4 гектар) ва Қўйлиқ (4,4 гектар) бозорлари ҳам сотувга чиқарилади.

Бозорларнинг сотилиши ва уларнинг ўрнида бутунлай бошқа тижорий инфратузилманинг пайдо бўлиши пойтахтда чакана савдода ҳам, транспорт ҳаракатида ҳам, турар ва нотурар мулклар нархида ҳам жиддий ўзгартиришлар ясайди.
Telegram
bakiroo
Сергели мошин бозор бузилмасакан, реконструкция қилинаркан Тошкент шаҳар ҳокимияти Сергели машина бозорини (Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори МЧЖ) бузиб ташлаш ҳақидаги миш-мишларни рад этган ва ҳудудда қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган. Анҳорга маълум қилинишича, бу ишлар инфратузилмани янгилаш ва ташриф буюрувчилар ҳамда тадбиркорлар учун қулайроқ шароитлар яратишга қаратилган. Реконструкция лойиҳасининг қиймат ва мундарижаси билан боғлиқ тафсилотлари келтирилмаган. Пул туғадиган Сергели машина бозори бузилиши ҳақида деярли ҳар йили миш-мишлар ўралайди. Мошинбозорнинг бузилиши, кўчирилиши ва ҳатто хусусийлаштирилиши ҳақидаги хабарларга одатда раддия бериб келинади. Лекин мошинбозорнинг реконструкция қилиниши ҳақидаги изоҳ янгитдан янграмоқда. Бозорнинг реконструкция қилиниши айтилиб, амалда қандай якунланиши мумкинлигини Қўйлиқ бозори мисолида ўзбекистонликлар кўришган. Ўзи Тошкентда сотиш ва эгаллаш мумкин бўлган…
200 16.5K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.07.2026 05:00
Туристлар очиқ ва хавфсиз мамлакатга келади

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга қарийб 6,6 млн.хорижий турист келган. Туристлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9%га ошган. Айни шу даврда Россияга 2,99 млн. хорижий турист борган, туристлар оқими 20%га қисқарган.

Фарқини кўрдингизми? 39 миллионлик Ўзбекистонга 140 миллионлик Россияга нисбатан 2,2 карра кўпроқ турист келган. Нимага? Жавобини жуда яхши биласиз.

Ўзбекистонга туристлар ташрифининг мундарижаси ҳам ўзгара бошлаган. Биринчи марта ТОП-10таликка Европа иттифоқидан Германия қўшилган.

Биринчи марта Ўзбекистонга келган ҳар бир турист ўртача 500 доллардан пул қолдирган (ўтган йилларда 400 долларга қараб пасайиб бораётганди).

Кўп бор таъкидлаганимиздек, осмонимиз кенгроқ очилса, Европа ва Яқин шарқдан янаям кўпроқ тўловга лаёқатли туристлар кела бошлайди. Ҳеч қанақа субсидия керакмас, бюджетни совуриб корчалонларни боқиш шартмас. Бозор эркин, мамлакат очиқ ва хавфсизлиги таъминланса бас.
Telegram
STATISTIKA | Rasmiy kanal
⚡️🛫 6 ойда Ўзбекистонга 6,5 млн нафардан ортиқ турист ташриф буюрди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида жами 6 565 410 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млн нафарга ёки 24,9 фоизга ошган. 🌍 Ўзбекистонга туристлар энг кўп келган ТОП-10 давлат: Қирғиз Республикаси – 1 875 332 нафар; Қозоғистон – 1 553 688 нафар; Тожикистон – 1 471 670 нафар; Россия – 585 558 нафар; Афғонистон – 238 925 нафар; Хитой – 223 479 нафар; Туркманистон – 164 211 нафар; Туркия – 95 466 нафар; Ҳиндистон – 26 450 нафар; Германия – 22 294 нафар.
36 14.2K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 14:30
"Эскроу тизими нархларни оширади" дея қўрқитмаслик керак

Депутатлар ҳалиям улуш киритиш асосида қурилиш жараёнида эскроу тизимини жорий қилиш масалаларини муҳокама этишмоқда. Ваҳоланки Давлат раҳбарининг 1,5 йил аввалги фармонига кўра, қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш 2026 йил 1 январдан бошлаб фақат «эскроу» ҳисобварақлари орқали амалга оширилиши керак эди (2025 йил 1 апрелга қадар қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши лозим эди). Истеъмолчилар манфаатига келганда, агар қудратли бизнес лоббилар чўнтаги тарозида турса, муҳим қонунлар йиллаб қабул қилинмай, чўзилишига яна бир яққол мисол шу - эскроу тизими.

Фракцияда муҳокама пайтида депутатнинг (ХДП вакили шекилли) саволига жавоб берган вазирлик масъули, улушдорлик асосида қурилишда ҳам эскроу жорий этилса, уйнинг таннархи бироз кўтарилиши мумкинлигини таъкидлаган. Бу тўғри жавоб, лекин тўлиқ эмас.

Биринчидан, агар бозор етарли даражада рақобатли бўлса, таклифлар ошиб бориши шароитида, таннарх кўтарилгани билан, нархлар ўзгармай қолиши мумкин. Ҳа, қурувчининг маржаси камаяди (шартли айтганда 70-80% эмас, 65-70%гача тушар). Банклар эскроу ҳисобварақларида жамланган маблағларни ресурс ўлароқ ишлатиб, кам маржа билан қурувчининг ўзини молиялаштиради.

Иккинчидан, масъулларимиз эсдан чиқараяптики, улуш киритиш асосидаги эскроу тизимида улушдорнинг пул киритиш билан ҳуқуқи пайдо бўлади. Бу ҳуқуқ сотилиши, ҳадя қилиниши, алмашинини, гаровга қўйилиши мумкин. Яъни у тан олинган активга айланади. Бозорда таклиф кескин кенгаяди, нафақат бирламчи ва иккиламчи бозордаги тайёр уйлар таклифи, яна улушлар таклифи ҳам.

Учинчидан, уй-жой бозорида нархларнинг ўзгариши бош омиллари ҳар доим талаб қисмида даромадлар билан, таклиф қисмида қурилиш ҳажми билан боғлиқ бўлиб келган. Вақтинчалик, бир марталик, техник, транзакцион омиллар билан эмас, энг аввало мана шу фундаментал кесимда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар бўйича тадқиқотларни кўпайтириш ва уларнинг натижаларига суяниш керак бўлади.
Telegram
Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
😆 Эскроу тизими уй-жой нархини оширадими? 🟣 Фракция йиғилишида депутат Анвархон Темиров молиялаштириш масаласи бўйича қатъий чекловлар қўйилаётганини, пул фақат битта ваколатли банк орқали олиниши ва бошқа манбадан молиялаштириб бўлмаслиги мажбурияти юкланаётганини айтди. Шундан сўнг, депутатимиз бу тизим уйларнинг таннархи кўтарилишига олиб келадими ёки йўқми, шуни аниқлаштириб беришни сўради. 🗣Масъуллар бунга жавобан, қурилишга фуқаролар ёки улушдорлардан келадиган ҳар бир сўм фақатгина эскроу ҳисобварағига келиб тушиши ва қурувчи бу пулларни ўз билганича ололмаслигини айтиб ўтишди. 💬 Уйнинг таннархи кўтарилиши мумкинми, деган саволга келсак: ҳа, бироз қимматлашиш эҳтимоли бор. Сабаби — шу вақтгача қурувчилар фуқаролардан пулларни тўғридан-тўғри, ҳеч қандай фоизсиз ва хавфсизлик кафолатисиз олиб ишлатиб келаётган эди. Эскроу тизимида эса, кредит ва банк муносабатлари аралашгани сабабли фоиз масаласи юзага келади. ✅ Бироқ асосий мақсад — фуқароларнинг пул маблағларини юз фоиз ҳимоя қилишдир. Эртага уй қурилиши чўзилиб кетса ёки муаммо чиқса, фуқаро бориб банкдан ўз пулини бемалол ва хавфсиз равишда қайтариб олиши мумкин. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
53 14.2K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 12:30
Шимолдан газ импорти жисмонан тўхтаб қолса, нима бўлади?

Июнда 247 млн.долларлик газ импорт қилинган, шундан 18,1 млн.доллари пропан, яъни суюлтирилган газ (статқўм газ импорти таркибини оча бошлаган). Май ойида 216,4 млн.долларлик газ импорти қайд этилганди. Ёзнинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, газ қазиб олиш кескин қисқараётгани фонида газ импорти потираб ошмоқда. Йил бошидан газ импорти ўтган йилнинг корректировкаланган маълумотларига солиштирганда ҳам 1,4 карра ошган. Шу ҳолатда ҳам июнда 30 млн.долларлик газ экспорт бўлган (йил бошидан 232,9 млн.долларлик).

Кузда, қишда нима бўлади? Тўсатдан шимолдан газ импорти жисмонан тўхтаб қолса, тайёрмизми? Шундай сценарийларда муқобил чораларимиз ва манбаларимиз қандай бўлади? Захираларимиз қанчага етади?

Бўлиши мумкин эмас, дейишга шошилмаслик керак. Қозоғистон ҳам йил бошида асосий нефть экспорт канали бўлган КТКнинг Новороссийскка элатадиган тармоғига ва терминал инфратузилмасига зарбалар берилиши мумкинлигини истисно этганди. Ошиб бораётган эскалация эса бундан буёғига ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, кеча АҚШ сенати маъқуллаган Дўзах санкцияларининг ноябрдаги сайловлардан аввал Вакиллар палатаси тасдиқлаши эҳтимоли янада ошди.

Бензин импорти қисқаргани (36,1 млн.доллар) ва дизель импорти (2,1 млн.долар) тўхтаб қолгани билан боғлиқ вазиятдан бир амаллаб, қимматлашган нархлар, лекин кутилганидан кам оғриқлар билан чиқмоқдамиз.

Ташқи савдо бўйича июнь статистикаси бўйича яна олтин экспорт бўлмагани, лекин хизматлар экспорти (айниқса, туризм) фаол ўсаётганини қайд этиш керак. Шунингдек, электр энергияси экспорти кенгайган (ишлаб чиқариш ортгани ҳисобига). Қўшнилардан Афғонистон ва Қирғизистонга экспортнинг ўсиш суръати тезлашган.

Импорт қисмида автомобиллар, озиқ-овқатлар (гўшт ва шакар) ўсиши юқорилигича қолмоқда. Хизматлар импортининг ўсишида ўзбек чиновниклари ўз чўнтак назоратига олмоқчи бўлган чиқиш туризми ва транспорт хизматлари (логистика) асосий омилларга айланган.

Мамлакатлар қирқимида Хитойдан импортнинг юқори суръати сақланмоқда, шимолдан импорт сустлашган (ёқилғи асосий омил бўлиши керак). Қозоғистондан эса импорт тезлашган, Туркманистондан импортимиз яна яхши тикланмоқда (бу июнда қўшни қардошлардан нефть ва нефть маҳсулотлари олишни кўпайтирганимиз билан боғлиқ бўлиши мумкин).
30 13.7K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 11:45
Орзудаги автомобил — Octobank’дан

Octobank жисмоний шахслар учун иккита автокредит дастурини ишга туширди:
• расмий дилерлардан янги автомобиллар учун;
• иккиламчи бозордаги автомобиллар учун.

Шартлари:
• фоиз ставкаси — йиллик 24%;
• муддати — 60 ойгача;
• имтиёзли давр — 1 ой;
• икки турдаги тўлаш усули — аннуитет ёки дифференциал;
• ҳар қандай русумдаги автомобиллар.

Бошланғич тўлов:
🚘 янги автомобилга — 25% дан;
🚙 фойдаланилган автомобилга — 40% дан.

🔥 Ойлик маошли мижозлар учун — махсус шартлар: йиллик 21% дан, 2026 йил 31 декабргача.

Ариза бериш:
янги автомобил
фойдаланилган автомобил

@Octobank_Callcenter_bot
☎️ +998 71 202-33-33
Реклама
9 13.6K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 11:03
Энди жаҳон автомобилларида “Made in Uzbekistan” бўлади

Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда автомобиллар учун ўта аниқликдаги деталлар ишлаб чиқариш йўлга қўйиляпти. Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан «Smart Powder» номли янги корхона қуриб битказилади. Бу минтақадаги биринчи кукун металлургияси заводи бўлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 25,2 миллион долларни ташкил этади. У ерда йилига 50 миллион дона автомобиль деталлари ишлаб чиқарилади. Корхонада дунёнинг энг замонавий технологияси асосида двигатель ва автомобиллар учун мураккаб эҳтиёт қисмлар тайёрланади.

Келгусида бу ерда 50 дан ортиқ турдаги деталлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу маҳсулотлар нафақат Ўзбекистон бозорига етказиб берилади, балки Корея, Эрон ва Малайзия каби давлатларга экспорт ҳам қилинади.

Бу завод Hyundai, Kia, Mitsubishi каби дунёнинг энг йирик автомобиль компаниялари билан ҳамкорлик қилишни ва уларга эҳтиёт қисмларни тўғридан-тўғри етказиб беришни мақсад қилган.
67 14.2K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 08:27
Суткалик газ қазиб олиш абсолют минимумга тушган

Ой-ой, йил-йил қирқимида газ қазиб олишнинг қулаши олтинчи йилдирки давом этмоқда. Энди газ қазиб қазиб олишнинг қисқариши кун-кун қирқимида ҳам янги минимумларга етиб борган.

Июнь ойида жами 2,5 млрд.куб газ қазиб олинган (ўтган йил июнида 3,5 млрд.куб бўлган). Бу кунига 83,3 млн.куб дегани (аввалги кунлик минимум мартда қайд этилганди). Солиштириш учун, ўтган йил июнида кунига 116,7 млн.кубдан газ қазиб олинган, ҳатто жорий йил май ойида ҳам кунига 103,2 млн.кубдан газ қазиб олинган. Қазиб олиш кунлик 40%гача ташлаб юбориши авария туфайлими ё қайсидир йирик қудуқларни қуригани туфайлими?

Газ конденсати қазиб олиш ҳам қулашдан тўхатамаган. Ой давомида қазиб олиш навбатдагр минимум 70,4 минг тоннагача тушган (-22,7 минг тонна).

Дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 91,6 минг тоннагача қисқарган (-22,8 минг тонна).

Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас. Нефть қазиб олишнинг узлуксиз қулаши тўхтаган бўлиши мумкин. Июнда 56,9 минг тонна нефть қазиб олинган (+3,8 минг тонна). Мазкур омил ва эҳтимол, импорт нефть ҳисобига бензин ишлаб чиқариш 112,0 минг тоннагача етган (+24,7 минг тонна). Босқинчи Россиянинг завод ва терминалларига зарбалар давом этар экан, нафақат ишлаб чиқариш, қишга тактик ва стратегик захира яратиш ҳақида ҳам ўйлаш керак. Бензин ишлаб чиқариш ошгани ҳали сунъий равишда ошириб олинган нархларнинг пасайишида акс этгани йўқ, антимонополия ҳам жим кузатишда давом этмоқда.

Кўмир нархлари монополист томонидан 2,1 карра ошириб олингандан кейин, бир неча ой пасайган қазиб олиш ҳам ниҳоят ўса бошлаган. Ой давомида 0,9 млн.тонна кўмир қазилган (+0,4 млн.тонна). Антимонополия тўхтамаётган бу ўйинларни бир тафтиш қилиши керак бўлади. Ўзбекистон истеъмолчилари бўйнига қанақадир олчоқ тўдалар учун ўлпон тўлаш мажбурияти юкланмаган.

Июнь ойида қарийб 8 млрд.кВт.соат электр энергиси генерация қилинган (+1,3 млрд.кВт.соат). Генерациянинг ошиши асосан янги қувватлар ҳисобига рўй бермоқда.
31 13.6K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 07:41
SQB Қўнғирот туманида маҳаллаларни ривожлантириш ишларига ҳисса қўшмоқда

Иқтисодий ўсиш фақат йирик инвестиция лойиҳалари билан эмас, балки маҳаллалардаги амалий ўзгаришлар билан ҳам таъминланади.

SQB раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманига ташрифи ҳам шунга қаратилган. Банк томонидан "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари доирасида "Алмазар" ва "Ханжап" маҳаллаларида ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳоли турмуш шароитини оширишга қаратилган ишлар олиб борилди.

Муҳими, муҳокамалар фақат ободонлаштириш билан чекланмади. Ёшлар, хотин-қизлар ва ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Реклама
15 12.5K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 07:19
bakiroo Қатъий пул-кредит шароитларини давом эттириш зарур деб топилган Марказий банк бошқаруви 2026 йил 29 июлдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган. Расмий релиздан: Юқори ички талаб, энергия тарифлари ўзгаришининг иккиламчи таъсирлари ҳамда ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар шароитида инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражасига эришиши учун қатъий пул-кредит шароитларини давом эттиришни зарур деб топилган. Глобал иқтисодиётда геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши фонида жаҳон бозорида озиқ-овқат ва хомашё нархларининг ошиши бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда. Шунингдек, савдо ҳамкор мамлакатлардаги ёнилғи таклифи билан боғлиқ узилишлар, логистика ва ташиш харажатларининг ортиши билан бирга келгусида импорт нархлари орқали ички инфляцияга қўшимча босим яратиши мумкин. Глобал инфляциянинг пасайиш жараёни вақтинчалик тўхташи ва қатор мамлакатларда пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши ташқи молиявий шароитларнинг аввал кутилганидан узоқроқ муддат қатъий бўлиши эҳтимолини оширмоқда. Бу эса ташқи молиялаштириш шароитлари бўйича ноаниқликларни сақлаб қолмоқда. Жорий пул-кредит шароитлари иқтисодиётдаги юқори талаб фонида инфляцион босимларни чеклаш ҳамда тариф ўзгаришларининг иккиламчи таъсирларини жиловлаш учун етарли даражада қатъий деб баҳоланмоқда.
Жонли эфирда

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
YouTube
Asosiy stavkani ko'rib chiqish bo'yicha boshqaruv qarori yuzasidan matbuot anjumani
Enjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
11 13.1K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 06:20
Қатъий пул-кредит шароитларини давом эттириш зарур деб топилган

Марказий банк бошқаруви 2026 йил 29 июлдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Расмий релиздан:

Юқори ички талаб, энергия тарифлари ўзгаришининг иккиламчи таъсирлари ҳамда ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар шароитида инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражасига эришиши учун қатъий пул-кредит шароитларини давом эттиришни зарур деб топилган.

Глобал иқтисодиётда геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши фонида жаҳон бозорида озиқ-овқат ва хомашё нархларининг ошиши бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда. Шунингдек, савдо ҳамкор мамлакатлардаги ёнилғи таклифи билан боғлиқ узилишлар, логистика ва ташиш харажатларининг ортиши билан бирга келгусида импорт нархлари орқали ички инфляцияга қўшимча босим яратиши мумкин.

Глобал инфляциянинг пасайиш жараёни вақтинчалик тўхташи ва қатор мамлакатларда пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши ташқи молиявий шароитларнинг аввал кутилганидан узоқроқ муддат қатъий бўлиши эҳтимолини оширмоқда. Бу эса ташқи молиялаштириш шароитлари бўйича ноаниқликларни сақлаб қолмоқда.

Жорий пул-кредит шароитлари иқтисодиётдаги юқори талаб фонида инфляцион босимларни чеклаш ҳамда тариф ўзгаришларининг иккиламчи таъсирларини жиловлаш учун етарли даражада қатъий деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Марказий банк бошқаруви 2026 йил 29 июлдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
9 13.5K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
29.07.2026 04:30
Қандай қилиб Қорақалпоғистонда даромадлар Тошкентдагидан тезроқ ўсмоқда?

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳоли реал даромадларининг ўсиши 9,2%гача секинлашган (ўтган йилнинг шу даврида 9,5%). Жон бошига реал даромадларнинг ўсиши эса 7,3%ни ташкил этган (ўтган йили шу даврда 7,4%).

Ҳудудлар қирқимида қараганда даромадларнинг ўта нотекис - турлича кўринишда ўсиши қайд этилган. Айниқса, Қорақалпоғистон бўйича кўрсаткичларни "мўъжизавий" деб айтиш мумкин. Агар ўтган йилги маълумотлар корректировка қилинмаган бўлса, Қорақапоғистонда номинал даромадлар нақ 33,0%га ўсган. Ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам жон бошига номинал даромадлар 28,7%лик ўсишни кўрсатган. Жон бошига даромадлар бўйича Қорақалпоғистон баҳорда Наманган ва Сурхондарёни қувиб ўтганди, энди Сирдарёни ортда ортда қолдирган. 35 йиллик тарихда кузатилмаган мўъжизавий сакрашлар давом этса, кузда Қашқадарё ҳам ортда қолади. Статқўмимиз Қорақалпоғистон кўрсаткичлари билан нималар бўлаётганини ва йил бошидан бери давом этаётган рақамлар рақсини тушунтириб берса бўларди (тушунтириш мумкин бўлса).

Шундай қилиб, 2026 йилнинг ярмига келиб, Ўзбекистондаги энг кам даромадли ҳудуд Сурхондарё бўлиб турипти. Бой Тошкент ва Сурхондарёдаги жон бошига даромадлар ўртасидаги фарқ 4,14 каррага етган (ўтган йили 3,37 карра бўлган). Янада тушунишингиз учун, ўтган йили шу пайтда Сурхондарёда ўртача даромадлар Қорақалпоғистондагидан 13,0% юқори эди, бир йил ўтиб, Сурхондарёдаги ўртача даромадлар Қорқақалпоғистондагидан 11,0% кам бўлиб турипти.

Хоразм, Сурхондарё ва Сирдарёдаги жон бошига реал даромадларнинг ўта паст (статистик хатолик даражасидаги) ўсиши хориждан пул ўтказмаларининг кескин қисқариши билан юз берган. Жами даромадларда пул ўтказмаларининг улуши Республика бўйича 20,5%дан 18,2%гача пасайган (барча ҳудудларда, айниқса миграция Россияга боғланган ҳудудларда пул ўтказмаларининг улуши кескин қисқариши қайд этилган, бу қисман сўмнинг мустаҳкамланиши ҳисобига рўй берган).

Лекин пул ўтказмаларида йўқотишларни статистикада ўзбандларнинг супердаромадлари ёпиб берган. Масалан, Қорақалпоғистонда мўъжизавий ўсишни ўзбандлар таъминлаб берган. Уларнинг даромадлари оз эмас, нақ 36,5%га ўсган ва жами даромадларнинг 40,6%ини таъминлаган (ўтган йилнинг шу даврида 31,2%). Ўзбандлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 карра қисқариб кетгани инобатга олинса, рақамлар янада космик кўрина бошлайди.
98 15.1K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
28.07.2026 13:30
Тошкентда қурилиш сектори оқармоқда, вилоятларда эса кулранглигича қолмоқда

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида қурилиш секторида ўсиш суръати янада тезлашган. Ўтган даврда 192,0 трлн.сўмдан ортиқ қурилиши ишлари бажарилган (+13,8%).

Қурилишнинг энг катта қисми пойтахт Тошкентда бажарилмоқда. Ўтган йил шу даври билан солиштирганда пойтахтнинг қурилиш иқтисодиётидаги улуши 27,7%дан 31,7%гача кўтарилган.

Айни пайтда қурилишда норасмий секторнинг улуши Тошкент шаҳрида ўтган йили шу даврдаги 25,5%дан 8,1%гача пасайган. Самарқандда ҳам норасмий сектор улуши бир хонали даражага яқинлашмоқда. Демак, хоҳиш бўлса, талаб бўлса, ҳаракат бўлса, қурилишни ҳам оқартирса бўлади.

Лекин қолган ҳудудларда аҳвол деярли ўзгармаган. Норасмий сектор гуллаб яшнамоқда. Хоразм, Наманган ва Бухоро вилоятларида қурилишда норасмий сектор улуши ўта баландлигича қолмоқда.

Тасаввур қилишингиз учун, ярим йилда норасмий секторда қарийб 3,2 млрд.долларлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Солиштириш учун, Сирдарё, Жиззах, Қорқақалпоғистон, Хоразм, Сурхондарё каби ҳудудларимизнинг ҳар бирининг ярим йиллик иқтисодиёти ҳажми 3 млрд.доллардан камроқ.
38 16.1K
avatar
bakiroo
@the_bakiroo
28.07.2026 12:57
bakiroo ​Ипотека бозори сезиларли фаоллашган, фоизлар пасаймоқда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 42 575 фуқарога 13,1 трлн.сўмлик ипотека кредити ажратилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ипотека олган фуқаролар сони 34,8%га (+10 986 нафар), ажратилган ипотека миқдори эса 39,4%га (+3,7 трлн.сўм) ошган. Битта ипотеканинг ўртача миқдори 307,7 млн.сўмгача ошган (ўтган йилнинг шу даврида 298,7 млн.сўм). Қўрқмай, ипотека олаётган аёллар улуши 46%гача етган (ўтган йили шу даврда 39%). Бозордаги энг фаол банк Халқ банки, энг кўп ипотека ажратилаётган ҳудуд эса Тошкент шаҳри бўлиб қолмоқда. Фоиз ставкалар яққол пасаймоқда. Давлат ипотекаси бўйича ставкалар 16,8%гача тушган (ўтган йили шу даврда 17,8%). Тижорий ипотека нархи янада тезроқ пастламоқда. Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ипотека ўртача ставкаси 20,6%, қайта молиялаш компанияси ҳисобидан ўртача ставка 21,6%гача пасайган. Ўтган йили тижорий ипотека ўртача ставкаси умумий ҳолда 23,8% эди. Ипотека кредитларини молиялаштириш манбалари (марказлашган, қайта молиялаш ва банклар ресурслари) бўйича маълумот бу сафар келтирилмаган.
Ипотека бозорида фоизлар пасайди. Эски кредитлар эса эски шартларда қолмоқда.

Сўнгги йилларда ипотека бозорида сезиларли ўзгариш кузатилди. Тижорий ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари босқичма-босқич пасайиб, айрим банкларда аввал таклиф этилган юқори ставкалар эндиликда бозор шароитига мос келмай қолди.

Натижада бир вақтлар юқори фоиз ставкаларида расмийлаштирилган ипотека кредитлари бўйича қарз олувчилар ҳануз эски шартлар асосида тўлов қилишда давом этмоқда.

Шу фонда Халқ банки юқори фоизли ипотека кредитларини қайта молиялаштириш маҳсулотини жорий қилди.

Таклифга кўра, бошқа банкда расмийлаштирилган ипотека кредити йиллик 21,5 фоиз ставкада қайта молиялаштирилиши мумкин. Кредит 180 ойгача муддатга, амалдаги ипотека кредити қолдиғи доирасида ажратилади. Максимал миқдор Тошкент шаҳри учун 1 млрд сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун эса 550 млн сўмгача этиб белгиланган.

Ипотека бозорида янги кредитлар арзонлашаётган бир пайтда, аввалги йилларда юқори фоизда расмийлаштирилган кредитлар ҳам қайта молиялаштириш орқали янги бозор шароитларига мослашиб бормоқда.
55 15.8K

bakiroo

60.6K
Ўйиндан ташқари фикрлар

Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм*: https://www.instagram*.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram