Қатъий пул-кредит шароитларини давом эттириш зарур деб топилган
Марказий банк бошқаруви 2026 йил 29 июлдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Расмий релиздан:
Юқори ички талаб, энергия тарифлари ўзгаришининг иккиламчи таъсирлари ҳамда ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар шароитида инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражасига эришиши учун
қатъий пул-кредит шароитларини давом эттиришни зарур деб топилган.
Глобал иқтисодиётда геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши фонида жаҳон
бозорида озиқ-овқат ва хомашё нархларининг ошиши бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда. Шунингдек, савдо ҳамкор мамлакатлардаги ёнилғи таклифи билан боғлиқ узилишлар, логистика ва ташиш харажатларининг ортиши билан бирга келгусида
импорт нархлари орқали ички инфляцияга қўшимча босим яратиши мумкин.
Глобал инфляциянинг пасайиш жараёни вақтинчалик тўхташи ва қатор мамлакатларда пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши ташқи молиявий шароитларнинг аввал кутилганидан узоқроқ муддат қатъий бўлиши эҳтимолини оширмоқда. Бу эса
ташқи молиялаштириш шароитлари бўйича ноаниқликларни сақлаб қолмоқда.
Жорий пул-кредит шароитлари иқтисодиётдаги юқори талаб фонида
инфляцион босимларни чеклаш ҳамда тариф ўзгаришларининг иккиламчи таъсирларини жиловлаш учун етарли даражада қатъий деб баҳоланмоқда.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram