avatar
bakiroo
@the_bakiroo
28.10.2025 14:00
Туркманистонлик қардошларнинг Ўзбекистонга келишлари 2 карра кўпайган, Хитойликларнинг келиши 3 карра, Афғонистонликлар ташрифи 10 каррадан зиёд ошган

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган 8,6 млн.нафар хорижликнинг 80%дан зиёди ёки 6,9 млн.дан кўпи қўшни давлатлардан. Албатта, қўшни қардош давлатлардан келаётганлар сони ортиши хурсанд қилади, улар учун Ўзбекистон ҳам ўз юртидек.

Етакчиликни қирғизистонлик қардошлар эгаллаб турипти. 2.4 млн.қирғизистонлик Ўзбекистонга туристик мақсадда келган (маълумот учун, Қирғизистон жами аҳолиси 7,3 млн.атрофида).

Туркманистонлик қардошларнинг келиши 2 каррадан кўпга ўсгани эътиборли, агар визасиз режим жорий қилинса, бу рақам янада кўпайиши аниқ.

Афғонистонликлар ўтган йили шу даврда кучли ўнталикда бўлишмаган (ёки 33 мингдан камроқ ташриф бўлган), табиийки, ўсиш 10 каррадан зиёд бўлган (чегарадаги савдо зонаси самараси).

Визасиз режим узайиши ортидан Хитойликларнинг ташрифи 3 каррадан кўпга ўсган, хитойликлар мутлақ сонда туркияликларни ортда қолдиришган.

Расмий статистикага ишонилса, ҳар бир турист ўртача 416 доллар пул қолдирган (ўтган йилнинг шу даврида 425 доллар).

Туризм Ўзбекистонда пул ўтказмалари ва олтиндан кейинги учинчи даромад манбаи бўлиб қолмоқда. 9 ойда туризмдан 3,6 млрд.доллар даромад олинган (ўтган йил шу даврда 2,4 млрд.доллар).
85 21.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram