avatar
bakiroo
@the_bakiroo
04.08.2026 15:26
Ҳокимларнинг саройларида солиқ тўловчилар тафтиш ўтказса нима бўларди?

Агарда ҳоким солиқ тўловчининг уйига шундай кириб бориши, жеркиши, тергаши, изза қилиши мумкин бўлса ва бу прецедент ҳуқуқий баҳосиз ва оқибатларсиз қабул қилинса (омбудсман изоҳи ва антикоррупция агентлиги тақдимномалари кифоя эмас), солиқ тўловчилар ҳам судсиз ва ордерсиз ҳокимтўранинг уйига кириб, уни сўроқ саволга тутиши мумкин бўладими? Қанақа пандора қутиси очилаётганини тасаввур этмоқдасизми?

Тасаввур қилинг, солиқ тўловчилар ҳокимларнинг саройи, дачаси қайси пулларга қурилгани, активлари ва бизнеслари кимларнинг номига расмийлаштирилгани, машиналарнинг манбаи, қиммат идиш товоғи, италянча костюмлари ва пўрим мебеллари қаердан келтирилгани, тилла ва заргарлик буюмларини кимлар совға қилганини, холодильнигини кимлар тўлдиришиб кетишини, хизматкорларга кимлар маош тўлашини сўраши мумкинми? Декларациялаш йўқ-ку ҳалиям, 9 йилдан бери ҳар гал янги баҳона билан пайсалга солинмоқда. Солиқ тўловчилар эса ҳокимтўраларнинг даромадлари ва яшаш тарзи мутаносиблигини билмоқчи (шу жойда дронлардан фойдаланиш тақиқи эсга тушади).

Жаноб ҳокимтўра ўша ўзи тергаётган фуқаро тўлаётган солиқлар ҳисобига яшаётганини билмас, тушунмас (балки шунинг учун ҳам у ҳоким этиб қўйилган), лекин фуқаро ҳоким аслида унинг хизматкори эканини тушуниб ва жавоб ташрифи билан ҳокимникига келиб қолса, нима бўлади?

Ҳоким фермерни уриб сўкса - ҳайфсан, фермер ҳокимга жавоб қайтарса-чи, деган ёқимсиз ва жавобсиз риторика бу ерда ҳам ўринлими?
Daryo
Шаҳрисабз ҳокими фуқаронинг уйига кириб бориб, уни жаримага тортди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг тумандаги Шаматон маҳалласидаги хонадонлардан бирида “тозалик рейди” ўтказаётгани ва уй бекасини тартибсизлик учун койигани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ҳокимлик “Дарё”га изоҳ берди.
158 22.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram