avatar
bakiroo
@the_bakiroo
01.02.2025 15:30
Қурилишга киритилган улуш тан олинган активга айланади

Янги фармонга кўра, 1 июлдан бошлаб объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади.

Бу дегани, қурилишга киритилган улуш мулкчилик ҳуқуқи тан олинган активга айланади. Табиийки, бу активни сотиш, айрибошлаш, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш ҳам мумкин бўлиши керак.

Ўтган ҳафтадаги йиғилишда, уй битмасдан туриб ҳам (улушни) бошқа одамга сотиш имконини яратиш ҳақида гапирилган эди.
Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади 🔰Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан, қуйидагилар амалга оширилади, жумладан: ▪️объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади; ▪️улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади; ▪️улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди; ▪️ биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
147 31.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram