bakiroo
Ипотека бозори сезиларли фаоллашган, фоизлар пасаймоқда
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 42 575 фуқарога 13,1 трлн.сўмлик ипотека кредити ажратилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ипотека олган фуқаролар сони 34,8%га (+10 986 нафар), ажратилган ипотека миқдори эса 39,4%га (+3,7 трлн.сўм) ошган. Битта ипотеканинг ўртача миқдори 307,7 млн.сўмгача ошган (ўтган йилнинг шу даврида 298,7 млн.сўм).
Қўрқмай, ипотека олаётган аёллар улуши 46%гача етган (ўтган йили шу даврда 39%).
Бозордаги энг фаол банк Халқ банки, энг кўп ипотека ажратилаётган ҳудуд эса Тошкент шаҳри бўлиб қолмоқда.
Фоиз ставкалар яққол пасаймоқда. Давлат ипотекаси бўйича ставкалар 16,8%гача тушган (ўтган йили шу даврда 17,8%).
Тижорий ипотека нархи янада тезроқ пастламоқда. Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ипотека ўртача ставкаси 20,6%, қайта молиялаш компанияси ҳисобидан ўртача ставка 21,6%гача пасайган. Ўтган йили тижорий ипотека ўртача ставкаси умумий ҳолда 23,8% эди.
Ипотека кредитларини молиялаштириш манбалари (марказлашган, қайта молиялаш ва банклар ресурслари) бўйича маълумот бу сафар келтирилмаган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram