Осмонимизни очиш монополист ва чўнтаклардан бошқа ҳаммага манфаатли
Ҳар бир хорижий туристга 100 доллардан субсидия тўлаш бу Ўзбекистон осмонини ёпиб олиб, рақобатчиларни Ўзбекистон бозорига киритмай, кэптив ишлашни моделга айлантирган монополист ва чўнтак компаниялар тор манфаатларига хизмат қилади холос. Бундан Ўзбекистон ютқазади.
Европа ва Яқин шарқдан тўловга лаёқатли туристларнинг
Ўзбекистонга келмаслиги сабабчилари айнан шулар ўзи. Сунъий муаммо ясаб, уни кун тартибига кўтариб, муаммони пулга сотиш (субсидия ўзлаштириш) схемаларини аввал шонли энергетиклар қўллашарди.
Хорижий туристларга 100 доллардан субсидия бу осмонни ёпиб қўйиб, ўзбекистонликлар тўлаган солиқлар ҳисобидан паразитларча озиқланиш дегани.
Бюджетимиз олтиндан семириб, тўлиб-тошиб ётган бўлса, тиббиёт ва таълимдан тортиб ижтимоий ҳимоягача бўлган муаммоларимиз ва маблағ кутиб ётган масалалар тиқилиб ётипти.
Юқори дармомадли хорижий туристлар Ўзбекистонга жалб қилиниши лозим. Лекин бунинг учун қайсидир монополист ва олигархларга ўзбек халқининг ризқини қийиб субсидия бериш эмас, осмонимизни очиш керак. Кичик пирогни катталаштириш ўрнига, ўзаро бўлишаётган монополист ва чўнтак компаниялар очофатлиги Ўзбекистонда бозор ярата олмайди.
Очиқ осмонли мамлакатга туристлар лоукостерлар орқали ўзлари оқиб келади. Очиқ осмон нафақат хорижий туристлар учун, танловсиз ва каррасига қиммат учишга мажбур ўзбекистонликлар, хусусан
Европа бозорларини эгаллаётган меҳнат мигрантларимиз учун учун ҳам керак.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram