avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
12.06.2026 04:24
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Очиқ туризм мавсуми” дастури эълон қилинади

 
🔰 Қарорга кўра, 2026 йил  1 июндан ҳар йилнинг июнь–август ойларида “Очиқ туризм мавсуми” дастури эълон қилинади ва унинг доирасида:
 
🔹 хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга янги рейсларни ташкил этган хорижий ва маҳаллий авиаташувчиларга харажатларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади ва ҳар бир жалб қилинган хорижий турист учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия тўланади;

🔹 Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорлар томонидан салоҳиятли хорижий давлатлардан жалб қилинган ҳар 1 000 нафар хорижий турист учун уларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади;
 
🔹 туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари бўйича ҚҚСнинг 50 фоизи кешбек тарзида қайтарилади.
 
📝 Шунингдек, ҳар бири ижтимоий тармоқларда 5 млн нафардан ортиқ кузатувчига эга 50 нафар хорижий блогерга Ўзбекистонга келиши учун 7 кунлик бепул туристик дастурлар тақдим этилади.
 
💸 Дунёдаги йирик онлайн сайёҳлик платформаларида Ўзбекистонга саёҳат тарғиботи билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot
89 35.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

223.2K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram