Кўмир монополистининг кўмир ўйинлари аёвсиз ва шавқатсиз жазоланиши керак
Рақобат қўмитаси Ўзбеккўмир АЖ томонидан 2026 йил апрель ойи давомида биржа савдоларига қўйилган кўмир маҳсулоти тасдиқланган графикда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмагани, режа-жадвал бузилгани
манипуляция ҳаракатлари натижасида 4.3 млрд. сўмдан зиёд маҳсулотлар реализация қилинганлигини аниқлаган.
Қўмита кўмир монополистига қонунбузарлик учун қийматда қандай жарима ё жазо қўллаганини очиқламаган.
1 июндан бошлаб кўмир нархи талаб ва таклиф асосида шаклланади, истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган (ҳали расмий ҳужжат эълон қилингани йўқ). Шунинг учун, кўмир монопол товар бўлиб қолар экан, биржа орқали сотув тартиб-тамойиллари ва ўйинчиларнинг ҳаракатлари қаттиқ назорат қилиниши керак.
Акс ҳолда, кузга бориб кўмир энергожабрдийда ўзбекистонликлар чўнтагини қоқиштирадиган иккинчи пропанга айланади. Керак бўлса, антимонополия органи учун бу даврда фавқулодда ваколатлар берилиши керак.
Ўзбеккўмир АЖ ҳам, Ангрен Каолин МЧЖ ҳам
монополистлар ҳисобланишади. Ўзбеккўмир
“Central Asia Energy”га 6 йил аввал яширин қарор билан ишончли бошқарувга топширилган. Бу битимнинг бекор қилингани ҳақида очиқ маълумотлар йўқ, лекин
2026 йил бошида "Central Asia Energy” шоввозлари кузатув кенгаши таркибидан чиқарилган, воқеа шонли энергетика компаниялари ва Давактивда шов-шувли коррупцион кейслар очилгач рўй берган).
Монополистнинг қарзи ошиб, молиявий натижалари ёмонлашишда
давом этмоқда (аудитдан ўтган очиқ ҳисоботи йўқ).
Шундай ҳолатда шонли энергетиклар методичкаси бўйича бутун зараркунандаликни яна истеъмолчиларга гарданига юклаб, шишган таннархни энергожабрдийдалар чўнтагидан суғуриб олишга уриниш бўлмади деб ўйлайсизми?
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram