Ўзбандлар сони нега 2 карра "қисқарди"?
Ўтган кунги йиғилишдан кейин
Ахборотга берилган интервьюда Иқтисодиёт ва молия ўрвазири Отабек Фозилкаримов ўзбандлар сони 2,8 млн.нафар экани ҳақидаги маълумот билан бўлишди.
Ўзини ўзи банд қилганлар сони тўғрисида охирги марта роса 1 йил аввал, 2025 йил 1 июль ҳолатига
расмий маълумотлар эълон қилинганди. Ўшанда ўзбандлар сони 5,5 млн.нафардан ошгани айтилганди.
Келиб чиқмоқдаки, ўтган 1 йилда ўзбандлар сони нақ 2 карра, 2,7 млн.га "қисқарган". Нега ва қайси сабаблар туфайли?
Балки ўтган йилги рақамларнинг ўзи шиширилганмиди? Ахир бутун 2025 йил
ишчи ўрни ясаш шиори остида ўтмадими? Қанчадан қанча ватандошлар ўзлари билмаган ҳолда (шахсий маълумотлари ўғирланиб)
ўзбанд ёки
ишчи қилиб қоғоз ва ҳисоботларда ясаб қўйилди? Ҳатто пўрим презентациялар қилинди?
Шукурки, 2026 йилда бунақа сохтакорлик кампанияси давом этмади.
Лекин, реалликка жиддий қаралса, 2,8 миллион ҳам жуда катта рақам. Балки 2,8 миллион ўзбанд ҳам аниқлаштирилиши, тафтиш қилиниши керак бўлган рақамдир. Балки росмана тушум ва айланмага эга, солиқ тўлаётганларни ўзбанд ўлароқ ҳисобга киритиш тўғри бўлар?
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram