Энергоқассоблар ўзбекистонликларнинг ёғи қайғусида
"
Кўрпача остида сўм" канали ёзмоқда:
"Бир қарашда бензин нархларининг кескин ўсишини талабнинг ошиши билан изоҳлаш мумкин бўлар эди. Бироқ биржавий савдолар маълумотлари тескарини кўрсатади.
Ажиотажли талаб йўқлигининг билвосита белгиларидан бири шундаки, июнь ойида АИ-92 бензини бўйича битимларнинг минимал ва максимал нархлари деярли бир хил бўлган. Ошган талаб туфайли юзага келган танқислик шароитида харидорлар нархлари орасидаги фарқ одатда сезиларли даражада ошади. Бу биржа котировкалари ўсиши талабнинг ошиши билан эмас, балки ёқилғи таклифининг қисқариши ва унинг қимматлашиши билан боғлиқ бўлганлигини тахмин қилишга имкон беради.
Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, АИ-92 бензинининг биржадаги нархи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи — мамлакатдаги энг йирик автобензин ишлаб чиқарувчи томонидан сотилаётган бензининг бошланғич нархи ошишидан кейин ўсган".
Кўп бора айтганимиздек, тўймас монополистлар ва ўғри олигархлар назорати остидаги Ўзбекистон ёқилғи секторида ички ва ташқи ҳар қандай омил, у қанчалик боғлиқ ва боғлиқ эмаслигидан қатъйи назар, нархларни ошириб олишга
зўр баҳона бўлиб хизмат қилади.
Суратда Ўзбекнефтегаз (БНҚИЗ) биржага чиқарган 92 лақабли бензиннинг бошланғич нархларининг ўзгариши. Кўраётганингиздек, максимал нархлардаги ўзгариш йўқ бўлса ҳам (яъни талаб ошмаса ҳам), старт нархлари июнь ойининг ўзида 3 марта, 10,9%га ошириб олинган. Нормал давлатда мустақил антимонопол органи бунақа манипуляция учун монополистни қаттиқ ва аёвсиз жазолаган бўларди. Бизда эса антимонополия истеъмолчиларни талаётган монополистни жазолаш учун монополистнинг рухсатини олиши керакка ўхшайди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram