avatar
bakiroo
@the_bakiroo
21.07.2026 14:10
Чиқиш туризми қанчага қимматлашади, янги аждарҳолар пайдо бўладими?

Туризм қўмитаси ўзбекистонлик туристларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш важи билан хорижий туристик компанияларга фуқароларга чет эл саёҳат пакетларини бевосита сотишни чеклашни таклиф этмоқда (маҳаллий туроператорлар хорижий ҳамкорлар билан бевосита ишлаш ва мижоз учун энг қулай туристик маҳсулотни мустақил шакллантириш имкониятидан маҳрум бўлади).

Маҳаллий туроператорлар бўйнига эса янги молиявий мажбуриятлар юкланади. Энди лицензия олиш учун Туризм қўмитасининг чўнтак жамғармасига камида 50 минг АҚШ доллари миқдорида захира маблағ шакллантириш талаб этилади. Бу бозорда рақобатни таъминлаётган кичик ва ўрта туроператорлар учун қанчалик юк бўлишини ва ўйиндан чиқаришини тасаввур қилишингиз мумкин (қизиқ, амалдаги лицензияларни қандай бекор қилишаркин).

Бу ҳаммаси эмас. Ҳар бир туристдан энди 0,15 БҲМ “мақсадли кафолат йиғими” ундирилади (чўнтак жамғармага бориб тушади).

Пировардида туристик маҳсулотлар нархини оширишга ва бозор концентрациялашувига (аждарҳолар пайдо бўлишига) олиб келадиган бу лойиҳага мен қаршиман (танлов, рақобат ва суғурта механизми истеъмолчи ўлароқ мени эҳтимолий хавфлардан қанақадир туризм қўмитасида ўтирган чиновниклардан яхшироқ ҳимоя қилади). Менга бу тааллуқли эмас, менинг туроператор бизнесим йўқ десангиз, адашасиз. Лойиҳа ишга тушса, якунда айнан сизнинг чўнтагингизни қоқиштиради (шунинг учун, киринг ва фикр билдиринг).

Дарвоқе, Савдо саноат палатаси нима дейди, Палата кенгашидан бу лойиҳа ўтганми ўзи? Адлия вазирлиги тартибга солиш таъсирини баҳолаганми?
171 19.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram