avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
11.04.2026 21:27
Терговчини рад этиш: 24 соатлик процессуал "veto" ва адвокатнинг актив позицияси

Жиноят процессида адвокатнинг энг кескин ва стратегик қуролларидан бири - бу терговчини рад этиш (отвод) институти. Бироқ, амалиётда кўп учрайдиган бир мураккаб савол бор: Рад этиш аризаси берилгач, прокурор қарори чиққунга қадар ўтказилаётган тергов ҳаракатларида қатнашиш керакми ёки йўқ?

Келинг, ушбу вазиятни ҳуқуқий ва тактик жиҳатдан таҳлил қиламиз.

Афсуски, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 80-моддасида терговчини рад қилиш ҳақида ариза берилиши тергов ҳаракатларини тўхтатиб қўйиши ҳақида тўғридан-тўғри норма йўқ. Яъни, назарий жиҳатдан терговчи ҳаракатларни давом эттириш ҳуқуқига эгадек кўринади.

Бироқ, ЖПК 80-моддасининг 11-қисмида адвокат учун бебаҳо процессуал имконият мавжуд:

"Ишни тергов қилиш чоғида қўйилган рад қилиш масаласи... йигирма тўрт соат ичида ҳал этилади."

Қонун чиқарувчи бу масалани жуда қисқа муддатда ҳал қилишни талаб этишидан мақсад шуки, терговчининг холислиги бўйича шубҳа туғилганда жараённи тезроқ легаллаштиришдир. Терговчининг мақоми "муаллақ" ҳолатда узоқ қолиши мумкин эмас.

Ҳуқуқ фалсафасида "Fruit of the poisonous tree" тамойили мавжуд: агар манба (терговчининг холислиги) заҳарланган бўлса, ундан олинган ҳар қандай далил келажакда ўз-ўзидан юридик кучини йўқотади.

Агар прокурор 24 соат ичида рад қилишни қаноатлантирса, терговчи томонидан ариза берилган вақтдан бошлаб ўтказилган барча ҳаракатлар ЖПКнинг 95-1-моддасига асосан мақбул эмас (номақбул) деб топилади. Демак, терговчининг бу муддатда "шошилинч" ишлаши - унинг учун "процессуал ўз жонига қасд қилиш" билан баробар.

Агар адвокат ариза бергач, терговга келмаса, терговчи буни "ҳимоя ҳуқуқини суиистеъмол қилиш" деб талқин қилади ва давлат ҳисобидан бошқа адвокатни жалб қилиб, жараённи бизсиз якунлайди.

Тергов органи чақирса, албатта бориш, лекин терговчининг хонасига унинг саволларига жавоб бериш учун эмас, балки унинг ҳар бир қадамини "ноқонуний" деб муҳрлаш учун кириш керак.

Терговчи тақдим этган ҳар бир баённоманинг "Адвокат фикри" ёки "Эътирозлар" қисмига қуйидаги мазмундаги шаблонни жойлаштирамиз:

"ЖПКнинг 80-моддасига кўра, терговчини рад қилиш масаласи 24 соат ичида ҳал этилиши шарт. Ушбу муддат ҳали тугамаган ёки прокурорнинг якуний қарори бизга тақдим этилмаган. Холислиги расман шубҳа остида бўлган шахс билан тергов ҳаракати ўтказиш ҳимоя ҳуқуқини қўпол равишда бузиш деб ҳисоблансин. Биз кўрсатув беришни ва ушбу ҳужжатни мазмунан имзолашни рад этамиз."

Бундай позиция билан биз иккита муҳим мақсадга эришамиз:

Прокурор аризани пайсалга сола олмайди, чунки тергов амалда тўхтаб қолган ва терговчининг ҳар бир хатоси соатма-соат ҳужжатлаштирилмоқда.

Агар рад этиш қаноатлантирилса, ўша 24 соат ичида тўпланган барча "далиллар" адвокатнинг эътирозлари сабабли ўз-ўзидан фойдасиз қоғозга айланади.

Демак, адвокат терговчининг чақируви билан келувчи "статик кузатувчи" эмас. Биз жараённинг сифатини назорат қилувчи юридик контролёрмиз.

Агар тизим Конституциявий принципларни четлаб ўтмоқчи бўлса, адвокатнинг принципиал эътирози ва ҳар бир ҳужжатдаги қатъий позицияси тизимни адолат чизиғига қайтаришга мажбур қилади.

@Advokat_Abdullayev
👍 43
19
👏 8
🤔 2
💯 2
84 4.4K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
11.04.2026 20:19
Қонундаги бўшлиқми ёки ҳуқуқий нигилизм?

Бизга ушбу видео лавҳа юзасидан: "Қонундаги бўшлиқни кўрсатиб берган-ку, қандай қилиб бу ҳуқуқбузарлик бўлиши мумкин?" деган мазмунда ҳуқуқий савол берилди.

Юриспруденцияда қонундаги бўшлиқни топиш - бу юристнинг профессионал маҳорати. Бироқ, бу ерда икки хил фарқли ёндашув мавжуд.

Агар шахс "Амалдаги тизимда мана бундай нуқсон бор ва уни тўлдириш керак" деса, бу конструктив танқид ҳисобланади. Муаммо йўқ.

Тақдим этилган видео лавҳада эса "Мен шундай қиляпман, сизлар ҳам тезроқ шундай қилинглар" мазмунида кўрсатма берилган. Бу адолат ўрнатилишига тўсқинлик қилиш қасди деб баҳоланиши мумкин. Яъни, бўшлиқни тузатиш эмас, ундан тизимни фалаж қилиш учун фойдаланиш тарғиб қилинган кўринади.

Суд фуқаронинг ҳаракатини "бўшлиқни кўрсатиш" деб эмас, балки "қонунчиликни бузишга омма олдида даъват қилиш" деб баҳолаган. Бунинг асосий сабаблари.

Аввало, 12 баллик тизимдан мақсад шуки, йўллардаги хавфсизликни таъминлаш. Тизимни айланиб ўтишга чақириш билвосита жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш деб кўрилади.

Мулк ҳуқуқидан (автомобилни кимнинг номига расмийлаштиришдан) қонуний жазодан қочиш мақсадида фойдаланиш халқаро ҳуқуқда ҳуқуқни суиистеъмол қилиш доктринасига тушади.

Бу ҳақиқатда қонундаги бўшлиқми? Аслида, миллий қонунчилигимизда бу "тирқиш" аллақачон ёпилган:

МЖТК 17-1-моддаси: Мулкдор қоидабузарлик пайтида машинани бошқа шахс бошқарганини исботламаса, жаримани барибир ўзи тўлайди.

Доимий равишда гувоҳномаси йўқ шахс номига жарима келавериши ички ишлар органларида "хавфли профил" яратади ва ушбу автомобиль алоҳида назоратга олинади.

Албатта, қонунчиликдаги нуқсонларни муҳокама қилиш ҳуқуқий маданият ҳисобланади. Аммо ушбу нуқсонлардан жамоавий равишда қонунни четлаб ўтиш учун фойдаланишга чақириш ҳуқуқий нигилизм бўлиб, тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.

@Advokat_Abdullayev
👍 16
10
🔥 2
🤔 1
🤝 1
20 4.6K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
10.04.2026 11:17
Бепул маслаҳат, жонли мулоқот: Адвокатлар халқ ичида!

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабул ҳақиқатан ҳам мазмунли ва самарали ўтди.

Қабулга келган фуқароларга тажрибали адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Энг муҳими, одамларнинг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига қонун доирасида ечим кўрсатиш имкони бошқача форматда пайдо бўлди.

Бундай очиқ ва жонли мулоқотлар нафақат ҳуқуқий ёрдам, балки аҳолида адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, ҳуқуқий онгни оширади.

Энг муҳими, ҳамкасблар билан бундай сайёр қабулларни тизимли равишда, янада тез-тез ташкил этиб боришга келишиб олдик.

@Advokat_Abdullayev
Telegram
YURISTKADR
Сайёр қабулимиз зўр ўтди. Тошкент шаҳар Адвокатлар палатаси томонидан Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида ташкил қилинган бугунги сайёр қабул зўр ўтди. Палата ходимлари билан бирга бир гуруҳ фаол адвокатлар қабулга келган фуқароларга бепул маслаҳатлар бердик. Меҳнат ҳуқуқи бузилган фуқароларнинг аксари каминага йўналтирилди. Уларга қўлдан келганича ҳуқуқий ёрдам бердик, йўл-йўриқлар кўрсатдик. Маҳалла раислигидан четлатилган опамизни (хов ☝️тепада бирга расмга тушган опани) судда иши кетяпти экан. Судларида бепул қатнашиб берадиган бўлдим. Ишқилиб, сайёр қабулимиз жуда яхши ўтди. Палатадаги акалар билан бундай қабулларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олдик. 👉@yuristkadr
👍 43
👏 6
5
🔥 3
👌 2
17 5.9K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
08.04.2026 20:35
Апелляция адолатни тиклади: қамоқ муддати узайтирилиши рад этилди

Бугун апелляция инстанция суди ҳимоямиз остидаги, Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Мухтарама Тургуновага нисбатан қабул қилинган муҳим қарорни қайта кўриб чиқди.

Биринчи инстанция суди томонидан қамоқда сақлаб туриш муддатини 5 ойга, яъни 2026 йил 13 июнгача узайтириш ҳақида чиқарилган ажрим бекор қилинди. Апелляция суди эса қамоқ муддатини узайтиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқарди.

Мазкур ҳолатда процессуал ушлаб турилган вақтдан келиб чиқиб, Мухтарама Тургунова 2026 йил 13 апрель куни озод этилиши керак. Шундан сўнг, тергов органи томонидан унга нисбатан бошқа эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилиниши мумкин.

Бу қарор суд назоратининг амалда ишлаётгани ва процессуал кафолатлар аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Дастлабки тергов жараёнида ишга идоравий амбициялар эмас, фақат қонун ва холислик мезонлари асос бўлишига ишонамиз.

Шунингдек, жиноят иши қўзғатилишига асос бўлган Акмал Шукуровга оид жиноят ишининг ҳақиқий тафсилотларини очиқлаймиз.

Ўз навбатида, жамоатчилик ижтимоий тармоқлардаги бир томонлама ахборот таъсирида манипуляция қилинганини ишончли далиллар билан фош этамиз.

@Advokat_Abdullayev
👍 105
30
👎 9
🔥 8
🕊 2
149 12K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
07.04.2026 19:33
Судда бурилиш нуқтаси: эксперт ҳам синовдан ўтади

Яқинда бир суд мажлисида қизиқ ва, энг муҳими, принципиал ҳолатга гувоҳ бўлдик. Эксперт сўроқ қилинаётганда, биз унинг хулосасига асос бўлган билим ва малакасига оид саволлар бердик. Шу пайт эксперт эътироз билдириб, “Сиз менинг билимимни текширмоқчимисиз?” - деди.

Раислик этувчи судьянинг жавоби эса аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан мутлақо тўғри бўлди: “Адвокат саволини олиб ташламайман. Жавоб беринг. Керак бўлса, билимингизни ҳам текширамиз. Чунки экспертиза хулосасининг ишончлилигига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи бор.”

Бу позиция оддий гап эмас. Бу суд жараёнидаги энг муҳим принциплардан бирини амалда таъминлашдир. Эксперт “танқиддан ҳоли шахс” эмас. Унинг хулосаси сўзсиз ҳақиқат эмас. Ва энг муҳими, экспертнинг билими, тажрибаси ва хулоса чиқариш услуби текширилиши шарт бўлган омил.

Акс ҳолда, экспертиза “текширилмайдиган ҳақиқат”га айланиб қолади. Адвокатнинг савол бериш ҳуқуқи эса формал ҳуқуқ эмас, бу ҳимоянинг асосий қуроли.

Судьянинг мазкур позицияси эса шуни кўрсатадики, агар экспертиза хулосаси суд қарорининг асосига айланар экан, у ҳолда унинг муаллифи ҳам очиқ, асосланган ва профессионал синовга тайёр бўлиши шарт.

@Advokat_Abdullayev
👍 53
💯 21
9
👏 2
🕊 2
51 11.7K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
07.04.2026 19:12
Суд экспертизасида янги қонун: нима ўзгаради?

Сенат ялпи мажлисида “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги муҳим қонун муҳокама қилиниб, маъқулланди.

Бу қонуннинг асосий мақсади шуки, суд ишларида экспертиза сифатини ошириш ва қарорларни янада адолатли қилиш.

Қисқача айтганда, нима ўзгаради:

— нодавлат экспертлар расман тан олинади ва мустақил ишлай олади;
— адвокатлар ҳам экспертиза тайинлашга ташаббус кўрсата олади;
— экспертлар фаолияти тартибга солинади (аккредитация, реестр, малака назорати);
— экспертизада манфаатлар тўқнашувига чекловлар қўйилади;
— нодавлат экспертлар учун алоҳида палата ташкил этилади;
— энг муҳими, хориж экспертларини жалб қилиш имконияти яратилади.

Бу нима беради?
Экспертиза энди фақат “расмий қоғоз” эмас, балки ҳақиқий, текшириладиган ва муқобил фикрлар билан бойитилган далилга айланиши керак.

Демак, бу қонун тўғри ишласа, суд қарорлари сифат жиҳатидан анча кучаяди. Аммо барчаси амалиётга боғлиқ.

@Advokat_Abdullayev
🔥 24
👍 13
9
🕊 2
👌 1
68 9.4K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
07.04.2026 18:56
Бепул ҳуқуқий маслаҳат: Фуқаролар учун сайёр қабул

Шаҳримизда яшовчилар диққатига!

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги котибияти ташаббуси билан 2026 йил 6–10 апрель кунлари инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига аъзо давлатларда “МДҲда саломатлик ва инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда шаҳримизда фаолият юритаётган адвокатлар томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича сайёр қабул тадбири ташкил этилмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирда барча иштирок этиши мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 4-уй (Халқ қабулхонаси биноси)

Сана: 2026 йил 9 апрель, пайшанба, Вақт: 10:00 – 16:00.

@Advokat_Abdullayev
Telegram
Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
Э Ъ Л О Н Шаҳримизда яшовчи фуқаролар диққатига!!! Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги котибиятининг ташаббуси билан 2026 йил 6-10 апрель кунлари инсон хуқуқлари бўйича комиссиясига аъзо давлатларда “МДҲда саломатлик ва инсон хуқуқлари хафталиги” номли давлатлараро акция ўтказилмоқда. Шунга кўра, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва шахримизда фаолият юритаётган адвокатлар томонидан фуқароларнинг хуқуқий маслаҳатга бўлган эхтиёжини қондириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан уларга хуқуқий маслаҳат бериш бўйича сайёр қабул тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, шаҳримизда истиқомат қилаётган фуқаролар 2026 йил 09 апрель пайшанба куни соат 10-00дан 16-00га қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасининг маъмурий биносида адвокатлар томонидан ўтказилаётган сайёр қабул тадбирида иштирок этишлари мумкинлиги маълум қилинади.
👍 22
3
💯 3
👌 2
47 8K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
07.04.2026 13:54
Президент фармони билан яна бир муҳим янгилик жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қабули сўралган мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом ҳам тасдиқланди.

Лекин ушбу низом ҳозирча Lex.uz порталига жойлаштирилмаган.

@Advokat_Abdullayev
👍 26
🔥 4
3
👎 3
👏 1
66 7.6K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
07.04.2026 13:14
“Шошилинч” белгиси: мурожаатингизни тезлаштириш мумкинми?

Энди Виртуал қабулхона орқали мурожаат қилишда янги имконият пайдо бўляпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги фармони билан мурожаатлар билан ишлаш тизимида мутлақо янги амалиётлар жорий этилмоқда.

Агар масала ҳақиқатан ҳам кечиктириб бўлмайдиган бўлса, мурожаатингизда “шошилинч” эканлигини асослаб кўрсатишингиз мумкин.

2026 йил 1 майдан бошлаб мурожаатлар учун алоҳида “шошилинч” тоифаси ҳам жорий этилади.

Бу нима дегани?

Ҳақиқатан долзарб ва тезкор ечим талаб қиладиган мурожаатлар энди устувор тартибда кўриб чиқилади. Лекин энг муҳими, “шошилинч” деб ёзиш, шунчаки белги эмас, у асосланган бўлиши шарт.

Бундан ташқари, яна бир муҳим янгилик шундаки, энди мурожаатлар назоратдан чиқмайди. Виртуал қабулхона тизимида реал вақт режимида назорат механизми жорий этилмоқда.

Бу қандай ишлайди?

Агар мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик равишда юқори турувчи давлат органига ўтади.

@Advokat_Abdullayev
👍 41
3
👎 2
👌 2
💯 2
91 8.9K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
06.04.2026 21:05
Халқ қабулхонаси энди бошқача: "кўриб чиқинг" эмас, "бажаринг" даври бошланмоқда

2026 йил 1 апрель куни қабул қилинган Президент фармони аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги мулоқотни янада самарали ташкил қилиш, мурожаатларни кўриб чиқишда очиқлик ва натижадорликни таъминлаш, энг муҳими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш мақсадида қабул қилинди.

Бу фармон билан Халқ қабулхоналари фаолияти янги босқичга кўтарилмоқда.

1. Мурожаатларни қабул қилиш ва назорат қилиш
Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади. Барча мурожаатларни кўриб чиқишни ташкил қилади ва назорат қилади. Мурожаатлар тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди. Бу энди оддий “почта” эмас, балки назорат қилувчи институт.

2. Давлат органларини мажбурловчи таъсир механизми
Халқ қабулхонаси давлат органларига тақдимнома ва кўрсатмалар киритади, мурожаатлар бўйича қонунбузилиш сабабларини бартараф этишни талаб қилади. Яъни у “кўриб чиқинг” деб сўрамайди, балки “бажаринг” деб талаб қилади.

3. Текшириш ва таҳлил қилиш ҳуқуқи
Мурожаатларда кўтарилган масалаларни жойига чиқиб текшириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, натижалар бўйича материаллар тайёрлаш. Бу де-факто мини-омбудсман функцияси.

4. Маълумот талаб қилиш ваколати
Давлат органларидан статистика, таҳлил ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олади. Ҳеч бир орган “бу бизнинг ички ишимиз” деб қочиб кетолмайди.

5. Маъмурий ва судгача таъсир чоралари
Қонунбузилиш ҳолатларида маъмурий баённома тузиш ва материалларни судга юбориш. Халқ қабулхонаси фақат мурожаат қабул қилмайди, балки жавобгарликка олиб чиқади.

6. Давлат органлари фаолиятини мониторинг қилиш
Раҳбарларнинг шахсий қабулларини назорат қилади, “ишонч телефонлари”ни мониторинг қилади, мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини баҳолайди. Бу давлат аппарати устидан доимий назорат.

7. Парламент ва Президентга ахборот бериш
Олий Мажлис палаталарига таҳлилий ахборот киритади, Президент аппаратига ҳисобот беради. Муаммо пастда ҳал бўлмаса, у энг юқори даражага чиқади.

8. Прокуратура билан боғлиқ ваколат
Бажарилмаган талаблар бўйича материалларни прокуратурага киритади. Бу қарорлар қоғозда қолиб кетмайди дегани.

@Advokat_Abdullayev
👍 49
11
🔥 6
💯 4
🤝 2
236 10.3K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
03.04.2026 16:40
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонликка ватанга қайтиб жазо ўташ имкони бериладими?

Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова шундай деди:

Россия Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3 мингдан ортиқ маҳкумни ўз ватанига ўтказишга тайёр. Яъни, жазони Ўзбекистонда ўташ имконини беришга рози. Лекин бу ҳозирча амалга ошмаяпти, чунки Ўзбекистон 1998 йилги маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилмаган.

Конвенция нима дейди?

Бу шартнома шундай имконият беради. Агар шахс бошқа давлатда ҳукм қилинган бўлса, у ўз давлатида жазони ўташ учун ўтказилиши мумкин.

Бу ҳозир Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь
Арманистон давлатлари ўртасида ишлаяпти.

Агар Ўзбекистон Республикаси ушбу конвенцияни ратификация қилса,
минглаб ўзбекистонлик маҳкумлар
жазони ўз юртида, оиласига яқин ҳолда ўташ имконига эга бўлади.

Манба: Коммерсанть

@Advokat_Abdullayev
👍 23
🔥 9
6
👎 4
🕊 2
76 11.2K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
02.04.2026 21:01
Замон шиддати ва ахборот оқимида энг тезкор, сараланган блогларни бир жойга тўпладик.

Ахборот уммонида энг муҳимларини саралаб олинг. Бизнинг блогда фақат текширилган фактлар, тезкор таҳлиллар ва муаллифлик нигоҳи жамланган.

Сифатли контент, жонли мулоқот ва янги имкониятлар макони. Шунчаки ҳаволага ўтиш кифоя
Биз сиз қийналмаслигингиз учун энг керакли блоглар рўйхатини туздик.


@Otabek: Марғилон дўпписи билан тепкилайдиган жайдари блогер.

@yuristkadr: Энг таниқли адвокатнинг ҳуқуқий кўрсатмалари.

@Advokat_Abdullayev: Бу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг тергов ва судга оид фикрлари берилади.

@VafoMumin: Парда ортидаги ҳақиқатларни гапирадиган блогер.

@Rabbimov_rasmiy: Сиёсатшуноснинг сиёсий қарашлари акс этган камёб саҳифа.

@abdumalikovich_uzb: 20 йил иш тажрибасига эга адвокат/автоюрист.

@qonuniy_gaplashamiz_official: Қонуний гаплашишни яхши кўрадиган блогер.

@adolat_kuychisi: Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...

@bankirkundaligi: Банк-молия тизимидаги актуал канал.

@mushtumjurnali: 100 йиллик ҳажвий, танқидий журналнинг расмий саҳифаси.

@nodavlattalim: нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида расмий хабарлар.

@nishondagi_gaplar_tegadi: Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...

@hokim_yordamchilar: Канал ҳоким ёрдамчиси фаолияти ва "маҳалла ҳаёти" ҳақида.

@CyberHimoya: Фойдали маслаҳатлар ва хавфсизлик бўйича тавсиялар.

@migrantlar24: Россиядаги ўзбеклар канали.

@gonzo_uz: Ғайриоддий журналист.

@jurnalistuz: ҚАЛАМ — жуда таҳликали қуролдир! ЎТКИР қиличдан ҳам хавфлироқ.

@molxonauzb: Икки оёқ ўртасига аямай тепадиган чўпон йигитининг блоги.

☝️ Юқоридаги барча каналларга биттада қўшилиш: @addlist
9
👍 6
👏 1
39 9.4K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
02.04.2026 20:49
Ҳукм эмас, тушунтириш адолатни яратади

Олий суд биноси ёнида инсоннинг дарахтга чиқиши ҳақидаги ҳолат бизни бир нарсани яна бир бор ўйлашга мажбур қилди.

Чунки амалиётда биз кўп бор шунга гувоҳ бўлганмиз. Инсон келади, ишини кўтарамиз, қарорни ўқиймиз, ва аслида муаммо ҳукмда эмас, тушунтиришда эканини кўрамиз.

Шу ҳолатлардан бири ҳақида тўхталишни лозим деб топдик. Бир онахон қабулимизга келди. “Ўғлим ишини кўриб беринг”, деди. Ҳужжатларни қолдирди. Айблов ЖК 25, 118-моддаси 3-қисми "а" банди.

Саволлар аниқ. Жиноий қилмишни 128-моддасига қайта квалификация қилиш мумкинми? Жабрланувчи қўшни, даъвоси йўқ, бу ҳисобга олинадими?

Келишилганидек, ишни ўргандик. Тўхтамимиз оддий, лекин оғир. Квалификация асосли, 128-моддага ўтиш учун ҳуқуқий асос йўқ, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ҳал қилувчи эмас, лекин айнан шу ҳолатлар инобатга олиниб, суд ЖК 57-моддани қўллаб, 7 йиллик жазони енгиллаштириб тайинлаган.

Яъни суд квалификацияни ўзгартирмаган, лекин жазода инсонпарварликни ҳисобга олган.

Биз суд хулосаси билан келишдик. Лекин энг муҳими, бу эмас эди. Биз онахонга нега 128-модда бўлмаслигини, нега жабрланувчининг даъвоси йўқлиги квалификацияни ўзгартирмаслигини, лекин айнан шу ҳолат жазо тайинлашда ҳисобга олинганини бирма-бир, шошмасдан, содда тилда тушунтирдик.

Чунки муаммо қаерда эди? Суд қарорларида бу масалалар бор. Лекин улар умумий қилиб ёзилган, етарлича очилмаган, инсон тушунадиган тилда етказилмаган.

Натижада қарор бор, лекин тушунтириш йўқ. Айнан шу бўшлиқни тўлдирдик. Ва шунда онахон қарорни эмас, адолатни тушунди.

Онахон жим эшитди. Сўнг шундай деди: “Шу пайтгача ҳеч ким бундай тушунтирмаган эди… Энди тушундим. Фарзандим жазосини ўтасин.” Ва ишни олмасдан кетди.

Савол. Нима ўзгарди? Қарорми? Йўқ. Тушунтириш ўзгарди.

Хориж амалиётига қарасак, масалан, Германия, Япония, Туркия каби давлатларда ҳар бир важ алоҳида баҳоланади, рад этилган аргументга аниқ жавоб берилади, қарор мантиғи тушунарли тилда баён қилинади.

Шунинг учун у ерда инсон “мен ютқаздим” демайди, “менга тушунтирилди” дейди.

Айтамизки, адолат фақат чиқарилмайди.
У тушунтирилади. “Асос йўқ” дейиш етарли эмас. Нега асос йўқ, шуни инсон тушуниши керак.

Асос очиқ, аниқ ва кучли бўлиши керак. Шунда норозилик камаяди, ишонч ортади, ҳатто оғир ҳукм ҳам қабул қилинади.

@Advokat_Abdullayev
👍 34
🔥 6
👏 3
🕊 3
💯 1
29 8.3K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
02.04.2026 19:50
Дарахт сабаб эмас, оқибат: муаммо қаерда?

Олий суд биноси ёнида бир инсон дарахтга чиқиб, Олий суд раиси қабулини талаб қилди. Кейинги маълумотларга кўра, у раис томонидан қабул қилинган.

Маълум қилинишича, аввал ҳам раис қабулида бўлган ва унга суд қарорларини ўзгартириш учун асос топилмагани билдирилган.

Формал жиҳатдан қарасак, ҳаммаси жойида. Лекин бу ерда асосий савол бошқа. Ҳақиқатан ҳам асос йўқми, ёки бу инсонга шу хулоса етарлича тушунтирилмаганми?

Агар инсон нега унинг важлари рад этилганини тушунмаса, қайси далиллар асос бўлганини англамаса, қарорнинг мантиғини ҳис қилмаса, у суддан жавоб олдим демайди. У ўзини эшитилмадим деб ҳис қилади.

Амалиётда эса бундай ҳолатлар кўп. Важлар нега рад этилгани очиқ айтилмайди, “қарордан ўқиб оласиз” деган умумий жавоб берилади, ҳатто қарорни ўқиб ҳам жавоб топиб бўлмайди, ваъда берилади, лекин бажарилмайди.

Шунда инсон қарорни эмас, эътиборсизликни ҳис қилади. Ва шу нуқтада савол туғилади. Инсон дарахтга чиқдими ёки у шу ҳолатгача етказилдими?

Аммо бу ҳолатни бир томонлама баҳолаб бўлмайди. Олий суд ҳақ. Дарахтга чиқиш ечим эмас. Агар бу “усул”га айланса, эртага ҳар бир норози шахс шов-шув орқали адолат излайди.

Бу эса қонун устуворлигини эмас, эмоция устуворлигини келтириб чиқаради.

Демакки, дарахт муаммо эмас. Бу оқибат. Муаммо ишонч. Фуқаро дарахтга чиқмайди, агар у ўзини эшитилган ва тушунган деб ҳис қилса.

@Advokat_Abdullayev
Telegram
Tashkent Today - Новости Ташкента
Крайняя мера: житель Ташкента залез на дерево, чтобы добиться приема в Верховном суде В социальных сетях распространились кадры неординарной акции протеста в столице. Мужчина с плакатом в руках забрался на дерево, требуя личной встречи с председателем Верховного суда Узбекистана. @tashkenttodayuz
👍 26
11
🕊 2
👎 1
22 9K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
30.03.2026 19:52
Танқид нима? Ҳуқуқий ва мазмуний тушунча

Кўп ҳолларда “танқид” тушунчаси нотўғри талқин қилиниб, баъзан у ҳақорат ёки ёлғон ахборот билан аралаштириб юборилади. Аслида эса танқиднинг мазмуни мутлақо бошқача.

Танқид - бу муайян шахс, идора, қарор ёки фаолиятга нисбатан камчиликларини кўрсатган ҳолда берилган баҳo ёки фикрдир. Яъни танқиднинг асосий мақсади камчиликни кўрсатиш ва уни тузатишга чақириш ҳисобланади.

Содда қилиб айтганда, танқид - бу: воқеа ёки фаолиятни таҳлил қилиш, ундаги муаммоларни кўрсатиш, ва яхшиланиши учун фикр билдиришдир.

Шу жиҳатдан танқид фикр ва баҳолашга асосланади, одатда жамоат манфаати билан боғлиқ бўлади, ва ҳақиқатни излашга хизмат қилади.

Ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам муҳим бир фарқ бор. Танқид фикр ва баҳолаш бўлгани учун унинг “тўғри” ёки “ёлғон”лигини кўп ҳолларда аниқ факт сифатида баҳолаб бўлмайди, шу сабабли у одатда ёлғон ахборот тарқатиш деб баҳоланмайди.

Масалан, “бу идора ишини яхши ташкил этмаган” - бу танқид, “Бу идора пулни ўғирлаяпти”, агар бу факт исботланмаса, бу ёлғон ахборот бўлиши мумкин.

Демак, танқид фаолиятга берилган баҳo, ёлғон ахборот эса асоссиз факт сифатида айтилган маълумот.

Шунинг учун демократик жамиятларда танқид жамоатчилик назоратининг муҳим воситаси ҳисобланади. Чунки камчиликни кўрсатиш орқали тизим ҳам, қарорлар ҳам яхшиланади.

@Advokat_Abdullayev
👍 20
💯 8
6
🕊 2
🔥 1
59 14K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
30.03.2026 18:59
Агар лавҳада “босим йўқ” деган фикр алоҳида урғу билан айтилса, бу жамиятда шу мавзу бўйича саволлар мавжудлигини кўрсатади. Бу муҳокама қилишга арзийдиган масала..
💯 16
12
👍 12
🔥 3
👎 1
8 8.9K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
30.03.2026 18:46
“Босим йўқ” дейишга эҳтиёж нега туғилади?

Бухоро вилоятида Алишер Усманов бошчилигида суд масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилаётгани албатта, ижобий қадам. Халқ дардини жойига бориб эшитиш адолатга яқинлашиш дегани.

Лавҳада судларга ҳеч қандай босим йўқлиги юқори даражада таъкидланмоқда.

Аммо савол туғилади. Агар ҳақиқатан босим бўлмаса, уни алоҳида таъкидлашга эҳтиёж борми? ..

Яна бир нарса, босим фақат ташқи омиллардан иборат эмас. Унинг яна бир кўриниши бор, ички босим.

Бу судьяларнинг ортиқча иш юкламаси, ишлар адолатли тақсимланмаслиги, ҳар бир ишни сифатли кўриб чиқишга вақт етишмаслиги.

Одил судлов фақат қарор натижаси билан эмас, балки уни қабул қилиш шароити билан ҳам баҳоланади.

Шу нуқтаи назардан, сайёр қабуллар доирасида нафақат мурожаатлар, балки тизимнинг ўзидаги муаммолар ҳам очиқ муҳокама қилиниши керак. Хусусан, судьялар ўртасида иш юкламасини адолатли тақсимлаш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратиш керак, назаримизда.

@Advokat_Abdullayev
👍 36
👎 11
🔥 8
🤬 5
🕊 1
43 10K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
28.03.2026 20:07
Шафқатсизликка биринчи имконият бермаслик керак

Бир неча кундан бери бизга мурожаатлар келиб тушмоқда. Мазмуни бир хил: мушукларга нисбатан шафқатсиз муносабат қилган шахсларга қаттиқроқ жазо тайинланиши учун адвокат сифатида иштирок этиб беришимизни сўрашмоқда.

Аввало, азизлар, бундай муносабатингиз олқишга лойиқ. Бу сизларнинг нафақат инсонларга, балки ожиз жонзотларга нисбатан ҳам бефарқ эмаслигингизни кўрсатади.

Энди масаланинг ҳуқуқий томонига ўтайлик.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Агар бундай ҳаракат ҳайвоннинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, энг юқори жазо - 15 суткагача маъмурий қамоқ.

Жиноят кодексининг 202¹-моддаси эса бундай қилмиш учун жиноий жавобгарликни назарда тутади. Лекин муҳим шарт бор: шахс аввал маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

Шундан кейингина бу ҳаракат жиноят деб баҳоланади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатлар бўйича суд ҳуқуқбузарлар биринчи марта содир этганлиги сабабли 10 ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинлагани кўринмоқда.

Яъни қонун талабига кўра, қарор қонуний бўлиши мумкин. Лекин…адолат нуқтаи назаридан-чи?

Бугунги қонун шундай дейди: аввал маъмурий жазо, кейин жиноят. Лекин савол бор: биринчи мартадаёқ қийноқ ва ўлим бўлса-чи?

Хорижий амалиётга назар ташлайлик. Германия, Туркия, Қозоғистон каби давлатларда бундай қилмиш: биринчи мартадаёқ жиноят сифатида баҳоланади. Чунки улар бир ҳақиқатни тан олган, назаримизда. Шафқатсизликни “биринчи марта” деб оқлаб бўлмайди. У биринчи мартадаёқ жиноят.

Шу муносабат билан, Жиноят кодексининг 202¹-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни қасддан қийноққа солиш ёки азоб бериш орқали уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келган ҳаракатлар — биринчи марта содир этилганидан қатъи назар жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.”

@Advokat_Abdullayev
👍 47
23
👎 5
🔥 2
💯 2
22 8.8K
avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
28.03.2026 19:12
Қизил чироқ арзон, “тонировка” қиммат: бу адолатми?

Йўлда бир ҳайдовчи қизил чироқни босиб ўтади. Бошқаси эса машина ойнасини рухсатсиз қорайтиради.

Қонун нима дейди?

�� Қизил чироқ — 3 БҲМ
�� Нотўғри “тонировка” — 25 БҲМ

Савол туғилади: қайси бири хавфлироқ?

Қизил чироқни бузиш - бу тўғридан-тўғри инсон ҳаётига таҳдид. Бир лаҳзали беэътиборлик ҳалокатга олиб келиши мумкин.

“Тонировка”-чи? У - тартиб ва назорат масаласи. Ҳа, муҳим. Лекин ҳаёт учун хавф даражаси бир хилми?

Қонуннинг вазифаси жазолаш эмас, адолатни таъминлаш. Агар хавф юқори бўлган қоидабузарлик арзон, камроқ хавфлиси эса қиммат баҳоланса, бу жамиятга қандай сигнал беради?

Жарима сиёсати қайта кўриб чиқилиши керак, деб бежизга айтмаяпмиз. Инсон ҳаётига реал таҳдид солувчи ҳаракатлар устувор баҳоланиши шарт. Акс ҳолда, биз қоидаларни эмас, фақат рақамларни ҳимоя қилаётган бўламиз.

@Advokat_Abdullayev
Telegram
Advokat Abdullayev | Rasmiy
Қонун: ҳаётга эмас, ойнага қаттиқроқ қарайдими? Жарима сиёсати қайта кўриб чиқилиши керак: инсон ҳаётига реал таҳдид солувчи ҳаракатлар устувор баҳоланиши шарт. @Advokat_Abdullayev
👍 39
7
🥴 3
🤔 1
💯 1
25 7.3K

Advokat Abdullayev | Rasmiy

30.4K
Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.

Мурожаат учун: +998900184808