Бепул маслаҳат, жонли мулоқот: Адвокатлар халқ ичида!
Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабул ҳақиқатан ҳам мазмунли ва самарали
ўтди.
Қабулга келган фуқароларга тажрибали адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Энг муҳими, одамларнинг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига қонун доирасида ечим кўрсатиш имкони бошқача форматда пайдо бўлди.
Бундай очиқ ва жонли мулоқотлар нафақат ҳуқуқий ёрдам, балки аҳолида адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, ҳуқуқий онгни оширади.
Энг муҳими, ҳамкасблар билан бундай сайёр қабулларни тизимли равишда, янада тез-тез ташкил этиб боришга келишиб олдик.
@Advokat_Abdullayev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram