Дарахт сабаб эмас, оқибат: муаммо қаерда?
Олий суд биноси ёнида бир инсон дарахтга чиқиб, Олий суд раиси қабулини талаб
қилди. Кейинги маълумотларга кўра, у раис томонидан қабул қилинган.
Маълум
қилинишича, аввал ҳам раис қабулида бўлган ва унга суд қарорларини ўзгартириш учун асос топилмагани билдирилган.
Формал жиҳатдан қарасак, ҳаммаси жойида. Лекин бу ерда асосий савол бошқа.
Ҳақиқатан ҳам асос йўқми, ёки бу инсонга шу хулоса етарлича тушунтирилмаганми?
Агар инсон нега унинг важлари рад этилганини тушунмаса, қайси далиллар асос бўлганини англамаса, қарорнинг мантиғини ҳис қилмаса, у суддан жавоб олдим демайди.
У ўзини эшитилмадим деб ҳис қилади.
Амалиётда эса бундай ҳолатлар кўп. Важлар нега рад этилгани очиқ айтилмайди, “қарордан ўқиб оласиз” деган умумий жавоб берилади, ҳатто қарорни ўқиб ҳам жавоб топиб бўлмайди, ваъда берилади, лекин бажарилмайди.
Шунда инсон қарорни эмас,
эътиборсизликни ҳис қилади. Ва шу нуқтада савол туғилади. Инсон дарахтга чиқдими ёки у шу ҳолатгача етказилдими?
Аммо бу ҳолатни бир томонлама баҳолаб бўлмайди. Олий суд ҳақ. Дарахтга чиқиш ечим эмас. Агар бу “усул”га айланса, эртага ҳар бир норози шахс шов-шув орқали адолат излайди.
Бу эса қонун устуворлигини эмас,
эмоция устуворлигини келтириб чиқаради.
Демакки, дарахт муаммо эмас. Бу оқибат. Муаммо ишонч. Фуқаро дарахтга чиқмайди, агар у ўзини эшитилган ва тушунган деб ҳис қилса.
@Advokat_Abdullayev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram