avatar
Advokat Abdullayev | Rasmiy
@Advokat_Abdullayev
06.04.2026 21:05
Халқ қабулхонаси энди бошқача: "кўриб чиқинг" эмас, "бажаринг" даври бошланмоқда

2026 йил 1 апрель куни қабул қилинган Президент фармони аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги мулоқотни янада самарали ташкил қилиш, мурожаатларни кўриб чиқишда очиқлик ва натижадорликни таъминлаш, энг муҳими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш мақсадида қабул қилинди.

Бу фармон билан Халқ қабулхоналари фаолияти янги босқичга кўтарилмоқда.

1. Мурожаатларни қабул қилиш ва назорат қилиш
Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади. Барча мурожаатларни кўриб чиқишни ташкил қилади ва назорат қилади. Мурожаатлар тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди. Бу энди оддий “почта” эмас, балки назорат қилувчи институт.

2. Давлат органларини мажбурловчи таъсир механизми
Халқ қабулхонаси давлат органларига тақдимнома ва кўрсатмалар киритади, мурожаатлар бўйича қонунбузилиш сабабларини бартараф этишни талаб қилади. Яъни у “кўриб чиқинг” деб сўрамайди, балки “бажаринг” деб талаб қилади.

3. Текшириш ва таҳлил қилиш ҳуқуқи
Мурожаатларда кўтарилган масалаларни жойига чиқиб текшириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, натижалар бўйича материаллар тайёрлаш. Бу де-факто мини-омбудсман функцияси.

4. Маълумот талаб қилиш ваколати
Давлат органларидан статистика, таҳлил ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олади. Ҳеч бир орган “бу бизнинг ички ишимиз” деб қочиб кетолмайди.

5. Маъмурий ва судгача таъсир чоралари
Қонунбузилиш ҳолатларида маъмурий баённома тузиш ва материалларни судга юбориш. Халқ қабулхонаси фақат мурожаат қабул қилмайди, балки жавобгарликка олиб чиқади.

6. Давлат органлари фаолиятини мониторинг қилиш
Раҳбарларнинг шахсий қабулларини назорат қилади, “ишонч телефонлари”ни мониторинг қилади, мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини баҳолайди. Бу давлат аппарати устидан доимий назорат.

7. Парламент ва Президентга ахборот бериш
Олий Мажлис палаталарига таҳлилий ахборот киритади, Президент аппаратига ҳисобот беради. Муаммо пастда ҳал бўлмаса, у энг юқори даражага чиқади.

8. Прокуратура билан боғлиқ ваколат
Бажарилмаган талаблар бўйича материалларни прокуратурага киритади. Бу қарорлар қоғозда қолиб кетмайди дегани.

@Advokat_Abdullayev
👍 49
11
🔥 6
💯 4
🤝 2
236 10.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

30.4K
Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.

Мурожаат учун: +998900184808
Открыть в Telegram