Бепул ҳуқуқий маслаҳат: Фуқаролар учун сайёр қабул
Шаҳримизда яшовчилар
диққатига!
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги котибияти ташаббуси билан
2026 йил 6–10 апрель кунлари инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига аъзо давлатларда “МДҲда саломатлик ва инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда шаҳримизда фаолият юритаётган
адвокатлар томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича сайёр қабул тадбири ташкил этилмоқда.
Фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирда барча иштирок этиши мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 4-уй (Халқ қабулхонаси биноси)
Сана: 2026 йил 9 апрель, пайшанба, Вақт: 10:00 – 16:00.
@Advokat_Abdullayev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram