Танқид нима? Ҳуқуқий ва мазмуний тушунча
Кўп ҳолларда “танқид” тушунчаси нотўғри талқин қилиниб, баъзан у
ҳақорат ёки ёлғон ахборот билан аралаштириб юборилади. Аслида эса танқиднинг мазмуни мутлақо бошқача.
Танқид - бу муайян шахс, идора, қарор ёки фаолиятга нисбатан
камчиликларини кўрсатган ҳолда берилган баҳo ёки фикрдир. Яъни танқиднинг асосий мақсади
камчиликни кўрсатиш ва уни тузатишга чақириш ҳисобланади.
Содда қилиб айтганда, танқид - бу: воқеа ёки фаолиятни
таҳлил қилиш, ундаги
муаммоларни кўрсатиш, ва
яхшиланиши учун фикр билдиришдир.
Шу жиҳатдан танқид
фикр ва баҳолашга асосланади, одатда
жамоат манфаати билан боғлиқ бўлади, ва
ҳақиқатни излашга хизмат қилади.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам муҳим бир фарқ бор. Танқид
фикр ва баҳолаш бўлгани учун унинг “тўғри” ёки “ёлғон”лигини кўп ҳолларда аниқ факт сифатида баҳолаб бўлмайди, шу сабабли у одатда
ёлғон ахборот тарқатиш деб баҳоланмайди.
Масалан, “бу идора ишини яхши ташкил этмаган” - бу
танқид, “Бу идора пулни ўғирлаяпти”, агар бу факт исботланмаса, бу
ёлғон ахборот бўлиши мумкин.
Демак, танқид
фаолиятга берилган баҳo, ёлғон ахборот эса
асоссиз факт сифатида айтилган маълумот.
Шунинг учун демократик жамиятларда танқид
жамоатчилик назоратининг муҳим воситаси ҳисобланади. Чунки камчиликни кўрсатиш орқали тизим ҳам, қарорлар ҳам яхшиланади.
@Advokat_Abdullayev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram