Қонундаги бўшлиқми ёки ҳуқуқий нигилизм?
Бизга ушбу видео
лавҳа юзасидан:
"Қонундаги бўшлиқни кўрсатиб берган-ку, қандай қилиб бу ҳуқуқбузарлик бўлиши мумкин?" деган мазмунда ҳуқуқий савол берилди.
Юриспруденцияда қонундаги бўшлиқни топиш - бу юристнинг профессионал маҳорати. Бироқ, бу ерда икки хил фарқли ёндашув мавжуд.
Агар шахс "Амалдаги тизимда мана бундай нуқсон бор ва уни тўлдириш керак" деса, бу
конструктив танқид ҳисобланади. Муаммо йўқ.
Тақдим этилган видео лавҳада эса
"Мен шундай қиляпман, сизлар ҳам тезроқ шундай қилинглар" мазмунида кўрсатма берилган. Бу адолат ўрнатилишига тўсқинлик қилиш қасди деб баҳоланиши мумкин. Яъни, бўшлиқни тузатиш эмас, ундан тизимни фалаж қилиш учун фойдаланиш тарғиб қилинган кўринади.
Суд фуқаронинг ҳаракатини "бўшлиқни кўрсатиш" деб эмас, балки
"қонунчиликни бузишга омма олдида даъват қилиш" деб баҳолаган. Бунинг асосий сабаблари.
Аввало, 12 баллик
тизимдан мақсад шуки, йўллардаги хавфсизликни таъминлаш. Тизимни айланиб ўтишга чақириш билвосита жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш деб кўрилади.
Мулк ҳуқуқидан (автомобилни кимнинг номига расмийлаштиришдан) қонуний жазодан қочиш мақсадида фойдаланиш халқаро ҳуқуқда ҳуқуқни суиистеъмол қилиш доктринасига тушади.
Бу ҳақиқатда қонундаги бўшлиқми? Аслида, миллий қонунчилигимизда бу "тирқиш" аллақачон ёпилган:
МЖТК 17-1-моддаси: Мулкдор қоидабузарлик пайтида машинани бошқа шахс бошқарганини исботламаса, жаримани барибир ўзи тўлайди.
Доимий равишда гувоҳномаси йўқ шахс номига жарима келавериши ички ишлар органларида "хавфли профил" яратади ва ушбу автомобиль алоҳида назоратга олинади.
Албатта, қонунчиликдаги нуқсонларни муҳокама қилиш ҳуқуқий маданият ҳисобланади. Аммо ушбу нуқсонлардан жамоавий равишда қонунни четлаб ўтиш учун фойдаланишга чақириш
ҳуқуқий нигилизм бўлиб, тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.
@Advokat_Abdullayev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram