Шафқатсизлик: кичик жондан бошланиб, катта фожиага айланади
Бўстонлиқда мушук болаларига нисбатан шафқатсиз муносабат қилган шахсларга суд қарори билан 15 ва 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани маълум
бўлди.
Ростини айтсам, ушбу ҳолатни кўриб, кўзга ёш келади. Бу оддий воқеа эмас, бу жамиятнинг маънавий ҳолатига берилган оғир сигнал.
Савол туғилади. Нега бундай шафқатсизлик пайдо бўляпти? Нега бола кичиклигидан ҳайвонга меҳр билан қарашни ўрганмайди?
Ахир тарбия фақат китоб билан эмас, муносабатдан бошланади. Боғчада, мактабда, таълим муассасаларида болаларга ҳайвонларга муносабат қилиш маданияти ўргатилаяптими?
Бу саволлар жуда жиддий. Чунки ҳайвонга шафқатсиз бўлган инсон эртага жамиятга ҳам бефарқ бўлиб қолиши мумкин.
Шу боис, бу масала фақат бир неча шахснинг жавобгарлиги билан чекланиб қолмаслиги керак.
Депутатларимиз, тегишли идоралар ушбу ҳолатга муносабат билдириб, тизимли чора-тадбирлар кўриши керак:
- таълим дастурларига “ҳаётга меҳр” мавзуларини киритиш,
- болаларда раҳм-шафқат ва жавобгарлик ҳиссини шакллантириш,
- жамиятда ҳайвонларга нисбатан маданиятни ошириш.
Чунки, бу фақат ҳайвонлар ҳақидаги масала эмас. Бу инсон бўлиш ҳақидаги масала. Бугун мушук боласи, эртага… ким?
@Advokat_Abdullayev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram