avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
15.05.2026 17:24
⚖️ “Тасодифми ёки режалаштирилган?”

Ҳимоямдаги Ш.М. инстаграм* орқали тақиқланган диний материалларни синфдоши И.С.га 2024 йил 8 июль куни юбориб, тарқатганлиги учун 2026 йил 2 февраль кунги суд ҳукми билан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ушбу жиноят ишида пайдо бўлган “вақт ўйинлари” ва “туташган тадбирлар” ҳақида фикр юритиб, адолат қаерда эканлигига ҳайрон қоласан киши.

Воқеалар хронологиясига эътибор беринг:

Режа: 2025 йил 8 сентябрь куни ИИБ тезкор ходими Ш.М.га нисбатан комплекс тезкор-қидирув тадбири ўтказиш ҳақида қарор чиқаради. Мақсад — телефонни олиш ва кўздан кечириш.

“Тасодиф”: Худди шу куни эрталаб соат 08:30да 4 нафар ходим Ш.М.нинг уйига мутлақо бошқа масалада (акаси С.М.ни олиб кетиш учун) боришади. Натижада Ш.М. ҳам ИИБга олиб кетилади ва ЖИБ Ёзёвон туман судининг шу кунги қарори билан 15 суткага қамалади.

Расмиятчилик: Ҳужжатларга кўра, телефон соат 14:15да олинган ва 16:30да кўздан кечирилган (унинг ИИБга эрталаб олиб келинганлиги ва 15 суткага қамалганлиги ҳақида бирор маълумот йўқ).

Савол туғилади: Наҳотки, 4 нафар ходим эрталаб уйга киргандаёқ Ш.М.нинг телефонини қўлга киритмаган бўлса?

Бизнинг позициямиз: Телефон аслида эрталаб соат 08:30даёқ олиб қўйилган ва кўздан кечирилган! Кейинги расмийлаштирилган баённомалар эса шунчаки “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонун бузилишларини ёпиш учун қилинган ҳаракатдир.

🔍 Қонун нима дейди? Агар далил қонун талабларини бузган ҳолда, яъни процессуал вақтларни сохталаштириш ёки асоссиз олиб қўйиш орқали қўлга киритилган бўлса, у номақбул далил ҳисобланади. Бундай далил айблов ҳукми асосига қўйилиши мумкин эмас!

Афсуски, апелляция инстанцияси бу очиқ-ойдин зиддиятларга, қонун бузилишларига кўз юмди ва 2026 йил 5 май куни биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Сиз бундай “тасодифлар”га ишонасизми? Тезкор тадбир режалаштирилган куни, айнан ўша одамнинг уйига бошқа сабаб билан борилиши ва телефоннинг “ўз-ўзидан” ИИБга келиб қолиши — бу ҳуқуқий мантиққа тўғри келадими?

Шахсан мен ишонмайман! Адолат ва ҳақиқат қарор топгунча, қонун устуворлиги учун курашни тўхтатмаймиз. Навбат — тафтиш инстанциясига!

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
👍 26
👏 3
6 689
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Advokat G’aniyev
Переслано от davletovuz
15.05.2026 13:09
1 июндан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ошади

Ҳукумат қарори билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўмни ташкил этади.

III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди.

Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун:

➖ ойига 200 кВт соатгача — 325 сўм;
➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 450 сўм;
➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса:

➖ ойига 200 кВт соатгача — 650 сўм;
➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 900 сўм;
➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 1 минг 100 сўм бўлади.

Юқори ҳажмдаги истеъмол учун оширилган коэффициентли тарифлар сақланиб қолади.

Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун (алоҳида тоифалардан ташқари) 1 куб метр газ нархи 2 минг сўм этиб белгиланди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф 1 куб метр учун 2 минг 750 сўмни ташкил этади.

Аҳоли учун табиий газ тарифлари ҳам табақалаштирилган тартибда сақланиб, иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 100 куб метргача истеъмол учун 1 куб метр газ 1 минг 100 сўмдан ҳисобланади.
🤔 3
👍 1
16 766
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
15.05.2026 11:41
⚖️ Битта модда, 3 хил тақдир: Судлардаги ўзгарувчан жазо амалиёти
 
Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) — ўта оғир жиноят. Лекин бир хил айблов учун тайинланаётган жазолар ўртасидаги фарқ инсонни ҳайратга солади.
 
📊 Таққослаш учун 3 та мисол:
1️⃣ Ғ.С. (Поп тумани ҳокимининг ўғли, Наманган вилояти, 2024 йил) иши:
·       Зарар: 200,3 млн сўм.
·       Натижа: Аввал 2,5 йилга қамалди, кейин озодликни чеклаш (уй қамоғи) берилди (2024 йил 7 август). Жамоатчилик эътирозидан сўнг тафтиш инстацияси уни яна 2 йил 6 ойга қамоққа қайтарди (2024 йил 12 ноябрь).
        
2️⃣ Ш.Ш. иши (Олий суд прецеденти, 2025 йил):
·       Зарар: 254,6 млн сўм.
·       Натижа: Олий суд тафтиш инстанцияси (2025 йил 30 сентябрь) кескин енгиллик берди ва 68 млн сўм жарима (БҲМнинг 200 баравари) жазосини тайинлади.
 
3️⃣ Ҳимоямдаги У.Р. иши (Фарғона вилояти, 2026 йил):
·       Зарар: 331 млн сўм (шундан 325 млн сўми ихтиёрий тўланган).
·       Натижа: Фарғона вилоят суди тафтиш инстанцияси (2026 йил 2 апрель) 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини лозим кўрди.
 
🔍 Савол туғилади: Қонун ҳамма учун бир хилми?
 
Олий суд томонидан 2025 йилда жазо амалиёти юмшатилгани (жарима қўлланилгани) умумлаштиришда эълон қилинган бўлса-да, нега қуйи судларда ҳали ҳам оғирроқ жазолаш давом этмоқда?
 
У.Р. етказилган зарарни деярли тўлиқ тўлаган бўлса-да, унга нисбатан оғирроқ жазо танланди. Ваҳоланки, Олий суднинг 2025 йилдаги позицияси бу каби жиноятларда жазони либераллаштиришга қаратилган эди.
 
Хулоса: Жазо тайинлашда юқори суд инстанциялари томонидан шакллантирилган жазо амалиётига ҳам амал қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади.
 
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
👍 4
4 851
avatar
Advokat G’aniyev
Переслано от bakiroo
13.05.2026 09:16
P2P назорати амалий босқичга кирмоқда, оқибатлар қандай бўлади?

Солиқ қўмитаси охирги ҳафталарда жисмоний шахсларга юборилаётган хабарнома ва огоҳлантиришлар ҳақида баёнот берган:

"Айни пайтда солиқ органлари томонидан савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субектларда савдо амалиётлари P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётган ҳолатлар таҳлил қилинмоқда. Афсуски, бундай операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат бюджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.

Шу муносабат билан солиқ органлари томонидан юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда. Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.

Бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва ҳалол меҳнат қилиб, қонун доирасида иш юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Чунки ҳар бир тўланган солиқ — бу мамлакат тараққиёти, янги йўллар, мактаблар, шифохоналар ва халқ фаровонлиги учун қўйилган ҳиссадир".

Шу билан бирга қўмита барча тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишга, савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирган.

Қўмита ўз баёнотида 6 йил аввал қабул қилинган 6098— сонли фармон мамлакат иқтисодиётини “соя”дан чиқариш, тадбиркорлик муҳитини янада соғломлаштириш ва тенг рақобатни таъминлашга қаратилганини эслатган, лекин жисмоний шахсларга юборилаётган хабарномаларда кўрсатилган ахборотлар қандай тартибда олингани, кейинги ҳуқуқий ва молиявий оқибатлар ҳақида изоҳ бермаган.
13 957
avatar
Advokat G’aniyev
12.05.2026 18:23
ЯНГИЛИК

🖥 Олий суд Интерактив хизматлар порталининг (my.sud.uz) янги талқини тест режимида ишга туширилмоқда.

Шу муносабат билан 2026 йил 12 май соат 18:30 дан 14 май соат 06:00 га қадар порталда янгиланиш ишлари амалга оширилади.

Янги талқин фойдаланувчиларга интерактив хизматлардан янада қулай, содда ва тезкор фойдаланиш имконини беради.

Техник ишлар сабабли кўрсатилган вақт оралиғида my.sud.uz портали ҳамда унга уланган айрим хизмат ва модуллар фаолиятида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

☎️ Қўшимча саволлар юзага келган тақдирда +998 (71) 207-73-77 (01780) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Олий суд фойдаланувчиларга янада сифатли, қулай ва замонавий хизмат кўрсатиш йўлида ишларни давом эттиради.

Сайт I Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
👍 4
11 973
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
12.05.2026 09:43
⚖️ Америка судидаги ўзбек қизи: Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди!
 
Бруклин судида юртдошимизнинг ўз ҳуқуқларини нақадар қатъият билан ҳимоя қилгани кўпчиликнинг таҳсинига сазовор бўлмоқда. Риэлторнинг товламачилигига қарши чиққан ўзбек қизининг жасорати ҳақида батафсил...
 
🔥 Низо нимада эди?
 
Ватандошимиз онаси билан янги квартира учун 2500 доллар депозит тўлаган. Аммо риэлтор на шартнома берган, на аниқ кўчиб кириш муддатини айтган. Пулни қайтариб бериш ўрнига, риэлтор "Сизлар менга қўполлик қилдинглар" деган баҳона билан маблағни ўзлаштириб юбормоқчи бўлган.
 
🌟 Қизимизнинг суддаги маҳорати:
 
Суд давомида ватандошимиз ўзини жуда босиқ, маданиятли ва ишончли тутган. Яъни, инглиз тилида ўз фикрларини судьяга жуда аниқ ва тушунарли етказиб берган. Шунингдек, барча СМС-хабарлар ва фактларни тайёрлаб келгани унинг позициясини мустаҳкамлаган.
 
👩‍⚖️ Судьянинг муносабати:
 
Судья даъвогар Дилфуза Нуридинованинг қизи томонидан келтирилган далилларга таяниб, риэлторни кескин танқид қилган: "Бу оиланинг пулсиз қолгани Сизга умуман фарқи йўқдек. Сиз — ўғрисиз!"
 
Натижа:
 
Адолат қарор топган! Суд риэлторни пулни тўлиқ қайтариш ва суд харажатларини қоплашга мажбурлаган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
👍 19
👏 3
37 1.3K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
08.05.2026 11:57
Мол-мулкка етказилган зарарни ундириш ҳуқуқи фақат мулкдорга тегишли

ФКнинг 985-моддаси 1-қисмида, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2025 йил 10 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан менга ишонч билдирган А.Т.дан фуқаро Г.Т.нинг автомашинасига етказилган 17 млн. сўм миқдордаги моддий зарар даъвогар Р.Т.нинг фойдасига ундирилган.

Г.Т.га тегишли автомашинадан даъвогар Р.Т. тасарруф этиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ишончнома асосида фойдаланиб келган бўлсада, ушбу транспорт воситасининг мулкдори ҳисобланмайди.

Айнан ушбуни важ қилиб берган апелляция шикоятимиз Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2026 йил 9 февраль куни қаноатлантирилиб, янги ҳал қилув қарори билан мулкдор ҳисобланмаган даъвогар Р.Т.нинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
my-document(18).pdf
86.61 КБ
👍 7
22 1.7K
avatar
Advokat G’aniyev
Переслано от Advokat Abdullayev | Rasmiy
08.05.2026 09:37
Суд мустақил бўлса, кимлар хавотирга тушади?

Олий суд собиқ раиси, фахрий судья Убайдулла Мингбоевнинг сўзлари бугунги кун учун ҳам ниҳоятда долзарб.

Тажрибали судья ўзининг истеъфога чиқишига фақат ёшни эмас, балки тинимсиз "қўнғироқлар" ва ташқи аралашувлар натижасида юзага келган кучли чарчоқ ҳамда саломатлигидаги муаммоларни сабаб қилиб кўрсатган.

Суд мустақиллигига бўлган ҳар қандай тажовуз судья учун нафақат маънавий босим, балки жисмоний соғлиққа бевосита зарбадир.

"Судлар жуда мустақил бўлиб кетди" деган хавотирнинг мавжудлиги тизимда ҳали ҳам эски маъмурий-буйруқбозлик қолдиқлари борлигини кўрсатади.

Убайдулла аканинг ўз соғлиғи ва касбий шаънини устун қўйиб, ариза ёзиши ҳақиқий судьялик матонатининг намунасидир.

Судья фақат қонунга ва виждонига бўйсуниши керак. Ҳар хил "советниклар" ёки амалдорларнинг ишига аралашиши охир-оқибат профессионал кадрларнинг тизимдан кетишига ва адолатнинг заифлашишига олиб келади.

Зеро, мустақил қарор чиқара олмаган судья энг заиф судьядир.

@Advokat_Abdullayev
8 1.4K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
06.05.2026 19:01
“Миш-миш” тахмин...

Хабарга кўра, Олий суд кассация инстанцияси (хабарда апелляция инстанцияси деб хато ҳам ёзилган кўринади) томонидан Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1920-1934 йиллардаги қарорларига кўра босмачилик ҳаракатларига моддий ёрдам беришда, қуролли тўда тузишда, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатини амалга оширганликда айбланган 161 нафар шахс оқланибди. Бу тарихий адолатни тиклаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам, албатта.

ЖПКнинг 51-моддасига кўра, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячи иштирок этиши шарт.

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига кўра, ЖПКга мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрь кунги 774-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокат учун тўланадиган ҳақ миқдорлари”га кўра, судда кўрилаётган ишларда юридик ёрдам кўрсатилган ҳар бир кун учун БҲМнинг 50%и миқдорида (206 минг сўм) ҳақ тўланади.

Муқаддам 2024 йил 6 май куни Олий суд томонидан 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганидан хабардорсиз. Миш-мишларга қараганда, ушбу оқловларда 1-2 та “яқин” адвокатлар қатнашган ва кўрсатилган юридик ёрдам учун уларга давлат ҳисобидан млн.лаб маблағлар тўлаб берилган (бу ғирт миш-миш ва тахмин ҳисобланиб, тасдиқловчи факт ва асосларимиз мавжуд эмас, балки умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабардир...).

Бугун кўрилган иш бўйича ҳам 161 нафар шахс учун кунлик харажат 33 млн. 166 минг сўмни ташкил қилади ва ушбу иш учун аввалги миш-мишлардаги каби 1-2 та “яқин” адвокат эмас, балки “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни ишга жалб этиш ва унга ҳақ тўлаш схемаси”га мувофиқ кўпроқ адвокатлар жалб қилинган деб умид қиламиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
🤔 10
👍 1
12 1.9K
avatar
Advokat G’aniyev
30.04.2026 12:33
❗️Фуқароларга суд ишлари бўйича тезкор маълумот етказиш мақсадида Олий суднинг ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) билан интеграция қилинди.

🔹Агарда сизга нисбатан суд иши тайинланган бўлса, эндиликда бу ҳақда my.gov.uz даги шахсий кабинетингизга хабарнома келади.

🔹Бу нима дегани? Энди сизга фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан суд мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва суд тўғрисида олдиндан хабар юборилади.

🔹Хабарномадаги суд юзасидан тўлиқ маълумот олмоқчи ёки шикоят топширмоқчи бўлсангиз Олий суднинг my.sud.uz портали орқали шахсий кабинетга кириб, истагингизга кўра шикоят ёки мурожаат юборишингиз ҳам мумкин.

📌Натижада сизнинг судга келиб-кетиш билан боғлиқ ортиқча харажатларингиз, вақт сарфингиз қисқаради ҳамда суд мажлиси тайинлангани ҳақида бехабар қолиш ҳолатларига барҳам берилади.

Сайт I Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
👍 3
22 2.2K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
27.04.2026 15:00
Суд буйруғига эътироз билдириш ҳуқуқига эга шахслар доираси кенгайтирилди

2026 йил 21 апрель кунги қонун билан ФПКнинг 181-моддаси ва ИПКнинг 147-моддасига қўшимчалар киритилди.

Уларга кўра, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд буйруғи қабул қилинган шахслар ҳам суд буйруғи қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга юборишга ҳақли деб белгиланмоқда.

Мазкур қўшимчалар 2026 йил 24 июль кунидан кучга киради.

Масалан, суд буйруғи билан бирор бюджет ташкилотидан муайян қарз суммасини ундириш белгиланган бўлса, иқтисодиёт ва молия органлари мазкур суд буйруғига нисбатан эътирознома юбориши мумкин бўлади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
👍 7
13 2.4K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
27.04.2026 12:27
🚨 Бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига!

Энди ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган шартнома асосида товар ёки хизматларни қабул қилиш жиноий жавобгарликкача олиб келиши мумкин!

🗓 2026 йил 24 июлдан бошлаб Бюджет кодексининг 187-моддасига киритилган янги ўзгариш кучга киради. Унга кўра, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ёки рўйхатдан ўтказилиши рад этилган шартномалар, шу жумладан шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида товар ҳамда хизматларни қабул қилиб олиш бюджет интизомини бузиш деб ҳисобланади.

⚠️ Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик чегаралари миқдори:

📌 Маъмурий жавобгарлик:
• Унча кўп бўлмаган миқдорда бузиш: (30 дан 100 БҲМгача — 12,3 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача).
• Анча миқдорда бузиш: (100 дан 300 БҲМгача — 41,2 млн сўмдан 123,6 млн сўмгача).

❗️ Жиноий жавобгарлик:
• Кўп миқдорда бузиш: (300 дан 500 БҲМгача — 123,6 млн сўмдан 206 млн сўмгача).
• Жуда кўп миқдорда бузиш: (500 БҲМ ва ундан юқори — 206 млн сўм ва ундан юқори).

🛡 Эслатма: Бу ўзгариш бюджет маблағларининг мақсадли ва қонуний сарфланишини таъминлашга қаратилган. Эҳтиёт бўлинг ва иш жараёнини қонун талабларига мувофиқлаштиринг.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
👍 5
🤔 1
75 3.3K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
27.04.2026 11:44
🏆 "Тезкор судья" номинацияси керак(ми?)

Суд тизимида ислоҳотлар кетаётган, судьяларни рағбатлантириш учун “Ибратли судья”, “Муносиб судья” каби мукофотлар берилаётган бир пайтда, яна бир муҳим йўналиш эътибордан четда қолаётгандек.

Гап — "Тезкор судья" номинацияси ҳақида бормоқда.

Нима учун бу номинация керак? Сабаби, бизнинг суд тизимида шундай "шиддатли" қарорлар қабул қилинадики, ҳатто ривожланган хориж давлатлари ҳам бунга ҳавас қилиши мумкин.

Масалан, шахсий тажрибамдан бир ҳолат: Яқинда ҳимоямдаги Б.А. (ЖК 167-модда 3-қисми) ва С.Т. (ЖК 168-модда 3-қисми) бўйича Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят киритдим.

📌 Хронологияга эътибор беринг:
• 14 апрель: Шикоят топширилди.
• 21 ва 22 апрель: Шикоятни кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказишни рад қилиш ҳақида ажрим чиқди.

Агар рўйхатга олиш учун бир кунни ва дам олиш кунларини чиқариб ташласак, Олий суд судьяси Б.Абдуллаев томонидан оғир туркумдаги жиноят иши бўйича шикоят бор-йўғи 4 кун ичида ўрганиб чиқилган ва тўхтамга келинган! 🚀

Бундай тезкорлик тафтиш институти жорий этилганидан бери кузатилган камёб ҳолатлардан бири бўлса керак. Шикоятдаги важлар ва қонуний асосларнинг нечоғлик синчиклаб ўрганилгани бизга қоронғу, аммо натижа — рекорд даражада тез.

Агар тизимда ҳақиқатан ҳам "Тезкор судья" номинацияси таъсис этилса, юқоридаги каби ижрочилар шубҳасиз биринчиликни қўлдан бермаган бўлар эди.

Сиз нима деб ўйлайсиз, одил судловда тезкорлик муҳимми ёки сифат?

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
🤔 21
5 2.3K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
24.04.2026 15:40
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими ўта оғир жиноят содир этганликда айбланмоқда

Собиқ ҳоким Анваржон Отахўжаевга тергов органи томонидан ижтимоий хавфи катта бўлмаган (ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми – ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 209-моддаси 1-қисми – мансаб сохтакорлиги), унча оғир бўлмаган (ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди – жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 209-моддаси 2-қисми “а” банди – такроран мансаб сохтакорлиги), оғир (ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 168-моддаси 4-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) жиноятлар билан бирга ўта оғир жиноят (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдорда пора олиш) содир этганликда ҳам айблов эълон қилинган.

Жиноят қонунчилигида “жуда кўп миқдорда пора олиш” жинояти учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
🤔 10
👏 2
9 2.1K
avatar
Advokat G’aniyev
Переслано от Bahodir Ahmedov
22.04.2026 16:51
Судьялик учун 30 ёш цензи

Судьялик ёшини 30 ёшга тушириш масаласида Саидали ака фикр билдирибди. Жуда тўғри фикрлар. Саидали ака судья бўлмоқчи бўлиб судда ишлаётган ходимлар ҳолатидан келиб чиқиб ёзибди. Улар узоқ вақт суд тизимида ишлаб қизиқиши сўниб қолаётганига тўхталган.

Мен 35 ёш бошқа тарафдан ҳам ноқулай эканлигига эътиборни қаратмоқчиман. Биламиз судьялик учун нафақат суд тизимида ишлаб чиққан, балки бошқа органлар, ташкилотларда юридик иш стажига эга бўлганлар ҳам талабгор бўлса бўлади. Лекин бу одам 35 ёшгача ўзининг ташкилотида ишлаб ўша тизимда фикрлаши "қотади". Ва бундан ташқари ёшлик шижоати ўтиб, шу кунгача йиғган обрў-эътиборини сақлаш йўлига кирган ўрта ёш даври бу.

Тўғри ҳаёт тажрибасига эга бўлган кадрлар ҳам керак одил судловга. Ва ўз навбатида суд тизимига ёшроқ кадрларнинг кучидан, шифоатидан фойдаланишимиз керак кўпроқ. Тажрибали суд мансабдорлари балки фикримга қўшилмас, лекин муқобил фикр сифатида менимча яшашга ҳақли.

👉@bahodirahmedoff👈
👍 6
🤔 1
3 2.3K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
20.04.2026 11:52
📌 Қўшимча солиқ аниқланмаганда молиявий жарима қўлланилмайди

2025 йил 4–7 март кунлари “Ф.Ё.М.З.” МЧЖда ўтказилган сайёр солиқ текшируви давомида 16,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар текширув бошланганидан сўнг, яъни 4 март куни электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилингани аниқланган.

Шунга қарамасдан, ушбу сумма бўйича қўшимча солиқ ҳисобланмаган ҳолда, солиқ органи бу ҳолатни солиқ базасини яшириш деб баҳолаб, 2025 йил 1 апрель кунги қарор билан 3,3 млрд. сўм миқдорида молиявий жарима қўллаган.

⚖️ Биз томонимиздан ушбу қарор устидан маъмурий судга шикоят киритилди ва 2025 йил 26 август куни суд ҳал қилув қарори билан молиявий жарима ноқонуний деб топилди.

📖 Солиқ кодексининг 223-моддасига кўра:
— солиқ базасини яшириш (камайтириш) ҳолатида жарима қўлланилади;
— бунда аввал ушбу суммага нисбатан (қўшимча) солиқ қайта ҳисобланиши лозим.

❗️ Муҳим жиҳат:
Ушбу ишда бирор солиқ тури бўйича қўшимча ҳисоб-китоб қилинмаган. Демак, солиқ базасини яшириш ҳолати ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланмаган.

📌 Апелляция инстанцияси ҳам (2025 йил 21 октябрь) биринчи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тадбиркор манфаатини ҳимоя қилди. Апелляцияда қатнашган бизнес-омбудсман вакили ҳам бизни фойдамизга фикр билдирди.

🤝 Ушбу иш тадбиркорлар учун муҳим прецедент бўлиб, қуйидаги хулосани кўрсатади:
Қўшимча солиқ аниқланмас экан — молиявий жарима қўлланилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
👍 9
26 2.9K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
19.04.2026 16:33
Солиқларни тўлашдан бўйин товлашдаги миқдорларнинг ҳуқуқий чегаралари янгиланмоқда

ЖКнинг 8-бўлимига кўра: анча миқдор - БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (41 млн. 200 минг сўмдан 123 млн. 600 минг сўмгача); кўп миқдор - БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача (123 млн. 600 минг сўмдан 206 млн. сўмгача; жуда кўп миқдор - БҲМнинг 500 баравари (206 млн. сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор.

ЖКнинг 184-моддасида кўрсатилган жиноят (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) таркиби учун эса 2026 йил 19 июлдан янгича миқдорлар асос бўлади.

Солиқларни тўлашдан кўп миқдорда (БҲМнинг 600 бараваридан 1000 бараваригача ёки 247 млн. 200 минг сўмдан 412 млн. сўмгача) бўйин товланганида, ЖК 184-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазолари билан бирга 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Мазкур жиноят учун жуда кўп миқдор БҲМнинг 1000 баравари (412 млн. сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор ҳисобланмоқда ҳамда юқоридаги постда таъкидланганидек, жарима билан бирга 5 йилдан 7 йилгача ОМҚ жазоси назарда тутилмоқда.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳуқуқбузарлиги (жинояти) учун анча миқдор БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача ёки 41 млн. 200 минг сўмдан 247 млн. 200 минг сўмгача этиб белгиланмоқда ва бу миқдордаги ҳуқуқбузарлик МЖтКнинг 174-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.

Яъни, жиноят қонунининг орқага қайтиш кучидан келиб чиқиб, 2026 йил 19 июль куни ҳолатига қолдиқда бўлган, 247 млн. 200 минг сўмгача миқдордаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят ишлари реабилитация асослари билан тугатилиши, суддаги ишларда эса (айблов ҳукми чиқарилиб, қонуний кучга кирмаган бўлса) оқлов ҳукмлари чиқарилиши керак бўлади.

Хулоса: солиқни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши билан бирга янги ўзгаришлар орқали айрим ҳолатлар жиноятдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтмоқда.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
👍 15
81 2.9K
avatar
Advokat G’aniyev
@advokatliksavoljavoblar
19.04.2026 09:51
Солиқдан қочиш жинояти оғир жиноятлар туркумига ўтказилмоқда

2026 йил 17 апрель кунги қонун билан солиқларни тўлашдан жуда кўп миқдорда (БҲМнинг 1000 бараваридан, ҳозирда 412 млн. сўмдан ортиқ) бўйин товлаганлик учун жарима билан бирга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.

Қонун 2026 йил 19 июлдан кучга киради.

Демак, ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни 2026 йил 18 июлдан кейин содир этган ва ушбу жиноятни содир қилганликда айбланиб, ОМҚ жазоси тайинланган тақдирда, маҳкумлар жазони умумий тартибли колонияда (аввалгидек манзил-колонияда эмас) ўтайдилар.

Шунингдек, ОМҚ жазоси унинг ярми ўталган тақдирдагина бошқа енгил жазога алмаштирилиши мумкин (аввалгидек 4дан 1 қисми эмас).

Қонун кучга киргач ва амалда татбиқ этила бошлагач, ҳозирда солиқдан қочиб, жавобгар бўлаётган «шолғом» раҳбарлар, таъсисчилар, шунингдек ёлланма бухгалтерлар камаяди, бизнингча.

Каналга уланиш
Advokat G‘aniyev
👍 16
🤔 2
131 4.9K

Advokat G’aniyev

3.4K
Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot
Открыть в Telegram