⚖️
Битта модда, 3 хил тақдир: Судлардаги ўзгарувчан жазо амалиёти
Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) — ўта оғир жиноят. Лекин бир хил айблов учун тайинланаётган жазолар ўртасидаги фарқ инсонни ҳайратга солади.
📊 Таққослаш учун 3 та мисол:
1️⃣
Ғ.С. (Поп тумани ҳокимининг ўғли, Наманган вилояти, 2024 йил) иши:
·
Зарар: 200,3 млн сўм.
·
Натижа: Аввал 2,5 йилга қамалди, кейин озодликни чеклаш (уй қамоғи) берилди (2024 йил 7 август). Жамоатчилик эътирозидан сўнг тафтиш инстацияси уни яна
2 йил 6 ойга қамоққа қайтарди (2024 йил 12 ноябрь).
2️⃣
Ш.Ш. иши (Олий суд прецеденти, 2025 йил):
·
Зарар: 254,6 млн сўм.
·
Натижа: Олий суд тафтиш инстанцияси (2025 йил 30 сентябрь) кескин енгиллик берди ва
68 млн сўм жарима (БҲМнинг 200 баравари) жазосини тайинлади.
3️⃣ Ҳимоямдаги
У.Р. иши (Фарғона вилояти, 2026 йил):
·
Зарар: 331 млн сўм (шундан 325 млн сўми ихтиёрий тўланган).
·
Натижа: Фарғона вилоят суди тафтиш инстанцияси (2026 йил 2 апрель)
3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини лозим кўрди.
🔍
Савол туғилади: Қонун ҳамма учун бир хилми?
Олий суд томонидан 2025 йилда жазо амалиёти юмшатилгани (жарима қўлланилгани) умумлаштиришда эълон қилинган бўлса-да, нега қуйи судларда ҳали ҳам оғирроқ жазолаш давом этмоқда?
✅
У.Р. етказилган зарарни деярли тўлиқ тўлаган бўлса-да, унга нисбатан оғирроқ жазо танланди. Ваҳоланки, Олий суднинг 2025 йилдаги позицияси бу каби жиноятларда жазони либераллаштиришга қаратилган эди.
Хулоса: Жазо тайинлашда юқори суд инстанциялари томонидан шакллантирилган жазо амалиётига ҳам амал қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram