🏆
"Тезкор судья" номинацияси керак(ми?)
Суд тизимида ислоҳотлар кетаётган, судьяларни рағбатлантириш учун “Ибратли судья”, “Муносиб судья” каби мукофотлар берилаётган бир пайтда,
яна бир муҳим йўналиш эътибордан четда қолаётгандек.
Гап —
"Тезкор судья" номинацияси ҳақида бормоқда.
Нима учун бу номинация керак? Сабаби, бизнинг суд тизимида шундай "шиддатли" қарорлар қабул қилинадики, ҳатто ривожланган хориж давлатлари ҳам бунга ҳавас қилиши мумкин.
Масалан, шахсий тажрибамдан бир ҳолат: Яқинда ҳимоямдаги Б.А. (ЖК 167-модда 3-қисми) ва С.Т. (ЖК 168-модда 3-қисми) бўйича Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят киритдим.
📌 Хронологияга эътибор беринг:
• 14 апрель: Шикоят топширилди.
• 21 ва 22 апрель: Шикоятни кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказишни рад қилиш ҳақида ажрим чиқди.
Агар рўйхатга олиш учун бир кунни ва дам олиш кунларини чиқариб ташласак, Олий суд судьяси Б.Абдуллаев томонидан оғир туркумдаги жиноят иши бўйича шикоят
бор-йўғи 4 кун ичида ўрганиб чиқилган ва тўхтамга келинган! 🚀
Бундай тезкорлик тафтиш институти жорий этилганидан бери кузатилган камёб ҳолатлардан бири бўлса керак. Шикоятдаги важлар ва қонуний асосларнинг нечоғлик синчиклаб ўрганилгани бизга қоронғу,
аммо натижа — рекорд даражада тез.
Агар тизимда ҳақиқатан ҳам
"Тезкор судья" номинацияси таъсис этилса, юқоридаги каби ижрочилар шубҳасиз биринчиликни қўлдан бермаган бўлар эди.
Сиз нима деб ўйлайсиз, одил судловда тезкорлик муҳимми ёки сифат?
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram