Солиқларни тўлашдан бўйин товлашдаги миқдорларнинг ҳуқуқий чегаралари янгиланмоқда
ЖКнинг 8-бўлимига кўра: анча миқдор - БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (41 млн. 200 минг сўмдан 123 млн. 600 минг сўмгача); кўп миқдор - БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача (123 млн. 600 минг сўмдан 206 млн. сўмгача; жуда кўп миқдор - БҲМнинг 500 баравари (206 млн. сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор.
ЖКнинг 184-моддасида кўрсатилган жиноят (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) таркиби учун эса
2026 йил 19 июлдан янгича миқдорлар асос бўлади.
Солиқларни тўлашдан кўп миқдорда (БҲМнинг 600 бараваридан 1000 бараваригача ёки 247 млн. 200 минг сўмдан 412 млн. сўмгача) бўйин товланганида, ЖК 184-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазолари билан бирга
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Мазкур жиноят учун жуда кўп миқдор БҲМнинг 1000 баравари (412 млн. сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор ҳисобланмоқда ҳамда юқоридаги постда таъкидланганидек, жарима билан бирга
5 йилдан 7 йилгача ОМҚ жазоси назарда тутилмоқда.
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳуқуқбузарлиги (жинояти) учун анча миқдор БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача ёки 41 млн. 200 минг сўмдан 247 млн. 200 минг сўмгача этиб белгиланмоқда ва
бу миқдордаги ҳуқуқбузарлик МЖтКнинг 174-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.
Яъни, жиноят қонунининг орқага қайтиш кучидан келиб чиқиб, 2026 йил 19 июль куни ҳолатига қолдиқда бўлган, 247 млн. 200 минг сўмгача миқдордаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят ишлари
реабилитация асослари билан тугатилиши, суддаги ишларда эса (айблов ҳукми чиқарилиб, қонуний кучга кирмаган бўлса)
оқлов ҳукмлари чиқарилиши керак бўлади.
Хулоса: солиқни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши билан бирга янги ўзгаришлар орқали айрим ҳолатлар жиноятдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтмоқда.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram