“Миш-миш” тахмин...
Хабарга кўра, Олий суд кассация инстанцияси (
хабарда апелляция инстанцияси деб хато ҳам ёзилган кўринади) томонидан Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1920-1934 йиллардаги қарорларига кўра босмачилик ҳаракатларига моддий ёрдам беришда, қуролли тўда тузишда, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатини амалга оширганликда айбланган
161 нафар шахс оқланибди. Бу тарихий адолатни тиклаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам, албатта.
ЖПКнинг 51-моддасига кўра, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари суди томонидан кўриладиган ишларда
ҳимоячи иштирок этиши шарт.
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига кўра, ЖПКга мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрь кунги 774-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокат учун тўланадиган ҳақ миқдорлари”га кўра, судда кўрилаётган ишларда юридик ёрдам кўрсатилган
ҳар бир кун учун БҲМнинг 50%и миқдорида (206 минг сўм) ҳақ тўланади.
Муқаддам 2024 йил 6 май куни Олий суд томонидан 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганидан хабардорсиз. Миш-мишларга қараганда, ушбу оқловларда 1-2 та “яқин” адвокатлар қатнашган ва кўрсатилган юридик ёрдам учун уларга давлат ҳисобидан млн.лаб маблағлар тўлаб берилган (
бу ғирт миш-миш ва тахмин ҳисобланиб, тасдиқловчи факт ва асосларимиз мавжуд эмас, балки умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабардир...).
Бугун кўрилган иш бўйича ҳам 161 нафар шахс учун кунлик харажат 33 млн. 166 минг сўмни ташкил қилади ва ушбу иш учун аввалги миш-мишлардаги каби 1-2 та “яқин” адвокат эмас, балки “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни ишга жалб этиш ва унга ҳақ тўлаш схемаси”га мувофиқ
кўпроқ адвокатлар жалб қилинган деб умид қиламиз.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram