Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими ўта оғир жиноят содир этганликда айбланмоқда
Собиқ ҳоким Анваржон Отахўжаевга тергов органи томонидан
ижтимоий хавфи катта бўлмаган (ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми – ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 209-моддаси 1-қисми – мансаб сохтакорлиги),
унча оғир бўлмаган (ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди – жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 209-моддаси 2-қисми “а” банди – такроран мансаб сохтакорлиги),
оғир (ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 168-моддаси 4-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) жиноятлар билан бирга
ўта оғир жиноят (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдорда пора олиш) содир этганликда ҳам айблов эълон қилинган.
Жиноят қонунчилигида
“жуда кўп миқдорда пора олиш” жинояти учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram