P2P назорати амалий босқичга кирмоқда, оқибатлар қандай бўлади?
Солиқ қўмитаси охирги ҳафталарда жисмоний шахсларга
юборилаётган хабарнома ва огоҳлантиришлар ҳақида баёнот
берган:
"Айни пайтда солиқ органлари томонидан савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субектларда савдо амалиётлари
P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётган ҳолатлар таҳлил қилинмоқда. Афсуски, бундай операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат бюджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.
Шу муносабат билан солиқ органлари томонидан
юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда. Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.
Бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва ҳалол меҳнат қилиб, қонун доирасида иш юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Чунки ҳар бир тўланган солиқ — бу мамлакат тараққиёти, янги йўллар, мактаблар, шифохоналар ва халқ фаровонлиги учун қўйилган ҳиссадир".
Шу билан бирга қўмита барча тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишга, савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирган.
Қўмита ўз баёнотида 6 йил аввал қабул қилинган 6098— сонли
фармон мамлакат иқтисодиётини “соя”дан чиқариш, тадбиркорлик муҳитини янада соғломлаштириш ва тенг рақобатни таъминлашга қаратилганини эслатган,
лекин жисмоний шахсларга юборилаётган хабарномаларда кўрсатилган ахборотлар қандай тартибда олингани, кейинги ҳуқуқий ва молиявий оқибатлар ҳақида изоҳ бермаган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram