Мол-мулкка етказилган зарарни ундириш ҳуқуқи фақат мулкдорга тегишли
ФКнинг 985-моддаси 1-қисмида, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда
зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2025 йил 10 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан
менга ишонч билдирган А.Т.дан фуқаро Г.Т.нинг автомашинасига етказилган 17 млн. сўм миқдордаги моддий зарар
даъвогар Р.Т.нинг фойдасига ундирилган.
Г.Т.га тегишли автомашинадан
даъвогар Р.Т. тасарруф этиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ишончнома асосида фойдаланиб келган бўлсада, ушбу транспорт воситасининг мулкдори ҳисобланмайди.
Айнан ушбуни важ қилиб берган апелляция шикоятимиз Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2026 йил 9 февраль куни қаноатлантирилиб, янги ҳал қилув қарори билан мулкдор ҳисобланмаган даъвогар Р.Т.нинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram