Судьялик учун 30 ёш цензи
Судьялик ёшини 30 ёшга тушириш масаласида Саидали ака
фикр билдирибди. Жуда тўғри фикрлар. Саидали ака судья бўлмоқчи бўлиб судда ишлаётган ходимлар ҳолатидан келиб чиқиб ёзибди. Улар узоқ вақт суд тизимида ишлаб қизиқиши сўниб қолаётганига тўхталган.
Мен 35 ёш бошқа тарафдан ҳам ноқулай эканлигига эътиборни қаратмоқчиман. Биламиз судьялик учун нафақат суд тизимида ишлаб чиққан, балки бошқа органлар, ташкилотларда юридик иш стажига эга бўлганлар ҳам талабгор бўлса бўлади. Лекин бу одам 35 ёшгача ўзининг ташкилотида ишлаб ўша тизимда фикрлаши "қотади". Ва бундан ташқари ёшлик шижоати ўтиб, шу кунгача йиғган обрў-эътиборини сақлаш йўлига кирган ўрта ёш даври бу.
Тўғри ҳаёт тажрибасига эга бўлган кадрлар ҳам керак одил судловга. Ва ўз навбатида суд тизимига ёшроқ кадрларнинг кучидан, шифоатидан фойдаланишимиз керак кўпроқ. Тажрибали суд мансабдорлари балки фикримга қўшилмас, лекин муқобил фикр сифатида менимча яшашга ҳақли.
👉@bahodirahmedoff👈
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram