Суд мустақил бўлса, кимлар хавотирга тушади?
Олий суд собиқ раиси, фахрий судья
Убайдулла Мингбоевнинг сўзлари бугунги кун учун ҳам ниҳоятда долзарб.
Тажрибали судья ўзининг истеъфога чиқишига фақат ёшни эмас, балки тинимсиз "қўнғироқлар" ва ташқи аралашувлар натижасида юзага келган
кучли чарчоқ ҳамда саломатлигидаги муаммоларни сабаб қилиб кўрсатган.
Суд мустақиллигига бўлган ҳар қандай тажовуз судья учун нафақат маънавий босим, балки жисмоний соғлиққа бевосита зарбадир.
"Судлар жуда мустақил бўлиб кетди" деган хавотирнинг мавжудлиги тизимда ҳали ҳам эски маъмурий-буйруқбозлик қолдиқлари борлигини кўрсатади.
Убайдулла аканинг ўз соғлиғи ва касбий шаънини устун қўйиб, ариза ёзиши ҳақиқий судьялик матонатининг намунасидир.
Судья фақат қонунга ва виждонига бўйсуниши керак. Ҳар хил "советниклар" ёки амалдорларнинг ишига аралашиши охир-оқибат профессионал кадрларнинг тизимдан кетишига ва адолатнинг заифлашишига олиб келади.
Зеро, мустақил қарор чиқара олмаган судья энг заиф судьядир.
@Advokat_Abdullayev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram