📌
Қўшимча солиқ аниқланмаганда молиявий жарима қўлланилмайди
2025 йил 4–7 март кунлари “Ф.Ё.М.З.” МЧЖда ўтказилган сайёр солиқ текшируви давомида 16,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар текширув бошланганидан сўнг, яъни 4 март куни электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилингани аниқланган.
Шунга қарамасдан, ушбу сумма бўйича қўшимча солиқ ҳисобланмаган ҳолда,
солиқ органи бу ҳолатни солиқ базасини яшириш деб баҳолаб, 2025 йил 1 апрель кунги қарор билан
3,3 млрд. сўм миқдорида молиявий жарима қўллаган.
⚖️ Биз томонимиздан ушбу қарор устидан маъмурий судга шикоят киритилди ва 2025 йил 26 август куни суд ҳал қилув қарори билан
молиявий жарима ноқонуний деб топилди.
📖 Солиқ кодексининг 223-моддасига кўра:
— солиқ базасини яшириш (камайтириш) ҳолатида жарима қўлланилади;
— бунда аввал ушбу суммага нисбатан (қўшимча) солиқ қайта ҳисобланиши лозим.
❗️
Муҳим жиҳат:
Ушбу ишда бирор солиқ тури бўйича қўшимча ҳисоб-китоб қилинмаган. Демак, солиқ базасини яшириш ҳолати ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланмаган.
📌
Апелляция инстанцияси ҳам (2025 йил 21 октябрь) биринчи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тадбиркор манфаатини ҳимоя қилди.
Апелляцияда қатнашган бизнес-омбудсман вакили ҳам бизни фойдамизга фикр билдирди.
🤝 Ушбу иш тадбиркорлар учун муҳим прецедент бўлиб, қуйидаги хулосани кўрсатади:
Қўшимча солиқ аниқланмас экан — молиявий жарима қўлланилиши мумкин эмас.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram