avatar
YURISTKADR
Переслано от «YURIST VA KADR» NTM
31.05.2026 11:22
🚀 Орзудаги дам олиш кунлари — энди билим билан!
Сиз сўрадингиз — биз ташкиллаштирдик!


Кўпчиликнинг талабларига биноан, дам олиш кунларини беҳуда ўтказишни истамайдиганлар учун анъанавий (офлайн) курсларимизга старт берамиз!

Бошланиш санаси: 27 июнь
⏰ Вақти: Шанба ва якшанба кунлари
⏳ Давомийлиги: 40 соатлик интенсив дастур


40 соат ичида сиз шунчаки назария эмас, балки реал тажрибага эга бўласиз!

⚠️ ДИҚҚАТ! Сифатни сақлаб қолиш мақсадида гуруҳдаги жойлар сони чекланган.

Бу имконият айнан сиз учун бўлиши мумкин. Фурсатни бой берманг, жойингизни ҳозироқ банд қилинг!

🏃‍♂️ Шошилинг! Рўйхатдан ўтиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer га ёзинг ёки

☎️ 90-010-86-15, 93-444-48-71 га қўнғироқ қилинг.

Курсда кўришгунча!
3 7.4K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
31.05.2026 08:03
Жамшид Зокировни эсласак, кўпчиликнинг кўз олдига дарҳол “Темир хотин”даги ўша образ келади. Ташқаридан қараганда қаттиққўл, ҳатто бироз совуқ кўринадиган бу қаҳрамон аслида ичида оддий инсоний туйғуларни яширарди. Жамшид ака эса шу икки қатламни — ташқи жиддийлик ва ички нозикликни — жуда табиий қилиб кўрсата олган.

Ана шундай ижодкорлик мероси эътирофи сифатида, Президент Фармонига биноан мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева марҳум актёр Жамшид Каримович Зокировнинг оила аъзоларига юксак мукофот “Меҳнат шуҳрати” орденини топширди.

👉@yuristkadr
8 8.7K
avatar
YURISTKADR
Переслано от «YURIST VA KADR» NTM
31.05.2026 07:25
АГАР ОТАДА МОДДИЙ ИМКОНИЯТ ЯХШИ БЎЛСА, У БОЛАНИ ОНАДАН ОЛИБ ҚЎЙИШГА ҲАҚЛИМИ?

САВОЛ.
Хотиним билан ажрашдим, ҳозир фарзандимиз у билан қолган. Собиқ хотиним отасини уйида яшаяпти. Менинг моддий аҳволим анча яхши боламни яхши боқа оламан, собиқ хотинимни ота уйида етишмовчилик кўп. Савол, мен судга бериб болани ўзимга олишим мумкинми? Суд мени имкониятларимни ҳисобга оладими?

ЖАВОБ.
Алоҳида-алоҳида турадиган ота-оналар томонидан болани тарбиялашга оид ишларни кўришда судлар эътибор берадиган турли жиҳатлар бор.

Бу бўйича Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори (3-банди)да алоҳида кўрсатмалар берилган.

Бу қарорга кўра, ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслиги назарда тутилади.

▪️Бунда судлар:
➖боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
➖ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
➖болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
➖ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
➖ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
➖болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

Яъни, фақатгина моддий аҳволнинг яхшилиги ёки онага нисбатан отада молиявий вазият бўйича устунлик борлигининг ўзи болани отага олиб беришга асос бўлмайди.

Кўриб турганингиздек, ўртада масаланинг маънавий ва меҳр билан боғлиқ бўлган ўта муҳим бўлган томонлари ҳам бор.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram* 📷 I Youtube 🎬
46 8.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
29.05.2026 14:02
“Отанг бозор, онанг бозор” деган мақолга амал қилиб, бозордан бирор маҳсулот олсак ташқи кўриниши яхши бўлса ҳам, аммо сифати талабга жавоб бермай қолиши мумкин.

Сенатда муҳокама қилинган “Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш”га оид қонун айнан шу масалани тартибга солишга қаратилган. Яъни маҳсулот сифати, сертификатлаш, ўлчов ва техник талаблар халқаро стандартларга мослаштирилмоқда.

Сенаторлар мазкур қонун Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқишда муҳим дея таъкидламоқда. Чунки бугун экспорт учун фақат маҳсулотнинг ўзи эмас, унинг сифати ва стандартларга мослиги ҳам ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Мажлисда яна озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх-навони барқарор сақлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, бозорда нархлар кескин ошиб кетмаслиги учун захира интервенция тизимини жорий этиш бўйича ишлар кўриб чиқилди.

Бунга бир қатор сабаблар бор: иқлим ўзгариши, сув танқислиги, ем нархининг ошиши, касалликлар кўпайиши ва таннархнинг қимматлашуви ҳали ҳам асосий хавф бўлиб қолмоқда.

Ушбу қонун бозорда сифатли маҳсулот кўпайиши, нархлар кескин сакраб кетмаслиги ва истеъмолчи нимани олаётганини аниқ билиши учун хизмат қилади.

👉@yuristkadr
7 9.8K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
26.05.2026 17:35
Яқинда бизнинг сафимизга, яъни адвокатлар сафига жуда ажойиб бир инсон қўшилади.

Ҳозирча кимлиги сир. Лекин, соҳамиз учун жуда фойдали инсон эканлиги аниқ.

Кимлигини тахминан 10-15 кунларда эълон қиламиз.

👉@yuristkadr
15 14.4K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
26.05.2026 17:21
YURISTKADR Фото: Биз учун бу жуда катта ҳайитлик! Миграция агентлигидан ноқонуний бўшатилган ходимлар бўйича навбатдаги суд ишларини бошлаб юборганимни айтган эдим. Уларни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарорлари ижро қилинмаганлиги учун – бутун ижро қилинмаган даврга қўшимча иш ҳақи ва МК 333-моддаси бўйича фоизлар ундириш бўйича судга яна даъво киритган эдим. Кеча ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Умида Мардиева 21 нафар ходим бўйича якуний қарорини эълон қилди. Суд ҳимоямдаги ходимлар фойдасига юқоридаги талаблар бўйича 20 млрд. сўмга яқин пул маблағлари ундириш ҳақида қарор чиқарди. Бу маблағлар олдинги суд қарорларидаги ундирувларга қўшимча суммалар албатта! Шу туришда ижродаги умумий сумма 30 млрд.га боради. Судьяга ташаккурлар, адолатли қарор бўлди. Отасига минг раҳмат! Ҳа айтмоқчи, ёнимдаги мана бу йигит менинг энг яқин шогирдларимдан Файзулла Рахмоналиев бўлади. Ҳозирги ишда ташкилий масалалар ва ҳисоб-китоблар унинг зиммасида эди. Яхши уддалади. Маладесс! 👉@yuristkadr
Миграция агентлигидан ноқонуний бўшатилган ходимларнинг ҳар бирига тўланадиган товон пуллари деярли битта участканинг пули бўляпти.

Бўлганда ҳам пойтахтдаги участкаларнинг бугунги бозор нархи ҳақида кетяпти гап.

Насиб қилса, улар кўрган жафо, улар чеккан ғам-ташвиш ва тўккан кўз-ёшлари бекорга кетмайди.

Тўғри, ундириш осон эмас, лекин ўн карра қилиб ундириб бераман, худо ҳохласа.

👉@yuristkadr
Telegram
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
Агар Конституциямизнинг 1 ва 138-моддалари ишласа, юқоридаги сумма МИБ томонидан аллақачон Миграция агентлигидан ундириб олинган, Бош прокуратура эса Миграция Агентлиги раҳбари Бехзод Мусаев устидан Жиноят кодексининг 167, 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатган бўлар эди. Агар Конституциямиз ишласа......
35 13.8K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
26.05.2026 16:15
Аризамни қандай қайтариб олсам бўлади?

Мурожаат.


Ассалому алейкум саволим бор эди. Мен катта хато қилиб қўйдим. Ўз хохшимга кўра ишдан бушатишизни сўрайман деб ариза ёздим. Чунки рахбаримиз қўймади бушагин ишдан деб, лекин ишдан бушамоқчимас эдим. Энди, аризамни қандай қайтариб олсам бўлади?

Ҳуқуқий ёрдам.

Юқорида ☝️сизга роса мос тушадиган аризадан, яъни ишдан бўшаш ҳақидаги аризани қайтариб олиш ҳақидаги аризадан намуна беряпман.

Шу намунадан фойдаланинг.

👉@yuristkadr
123 13.3K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
26.05.2026 15:22
Биз учун бу жуда катта ҳайитлик!

Миграция агентлигидан ноқонуний бўшатилган ходимлар бўйича навбатдаги суд ишларини бошлаб юборганимни айтган эдим.

Уларни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарорлари ижро қилинмаганлиги учун – бутун ижро қилинмаган даврга қўшимча иш ҳақи ва МК 333-моддаси бўйича фоизлар ундириш бўйича судга яна даъво киритган эдим.

Кеча ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Умида Мардиева 21 нафар ходим бўйича якуний қарорини эълон қилди.

Суд ҳимоямдаги ходимлар фойдасига юқоридаги талаблар бўйича 20 млрд. сўмга яқин пул маблағлари ундириш ҳақида қарор чиқарди.


Бу маблағлар олдинги суд қарорларидаги ундирувларга қўшимча суммалар албатта!

Шу туришда ижродаги умумий сумма 30 млрд.га боради.

Судьяга ташаккурлар, адолатли қарор бўлди. Отасига минг раҳмат!

Ҳа айтмоқчи, ёнимдаги мана бу йигит менинг энг яқин шогирдларимдан Файзулла Рахмоналиев бўлади. Ҳозирги ишда ташкилий масалалар ва ҳисоб-китоблар унинг зиммасида эди. Яхши уддалади. Маладесс!

👉@yuristkadr
89 11.3K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
26.05.2026 07:28
“ДЕКРЕТ”ДАГИ ХОДИМГА НИМА БЎЛАДИ ЭНДИ?

САВОЛ.


Мен “декрет” таътилим тугади, қизим 3 ёшга тўлди. Лекин ишимга қайтаман десам, қайтаришмаяпти. Менинг ўрнимга олинган ходимни муддатсиз меҳнат шартномаси билан ишга олишган экан. Шу сабабли, уни ишдан ололмаймиз дейишяпти, унга бошқа иш топиб бергунимизча, 5-6 ой уйда ишга чиқмай турасиз дейишяпти. Нима қилсам бўлади? Илтимос, ёрдам берсангиз.


ЖАВОБ.

Бу ерда сизнинг ҳуқуқингиз устувор деб ҳисоблаймиз.

МК 405-моддасига асосан “болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади” дейилган. Мазкур қоидага кўра, бола парваришлаш таътилингиз вақтида сизнинг иш жойингизни сақлаш ва бу вақтда ишга қайтиш истагини билдирганингизда, ишга қайтариш иш берувчининг мажбуриятидир.

Шунингдек, МК 112 ва 114-моддаларига асосан вақтинча йўқ бўлган ва иш жойи сақланиб қоладиган ходимларнинг ўрнига тайинланадиган бошқа ходимлар вақтинча бўлмаган ходимнинг ишга қайтиш муддатига қадар ишга қабул қилинади.

Яъни, “декрет” таътилида бўлган ходимнинг вақтинча бўлмаган даврига иккинчи ходимни ишга қабул қилиниши ёки ўтказилиши муддатли бўлиши шарт. Иккинчи ходимни ишга қабул қилишда шартноманинг номуайян муддатга тузилиши, биринчи, яъни “декрет”даги ходимнинг Меҳнат кодексидаги аҳволини ёмонлаштирган. Қолаверса, унинг ҳуқуқлари бузилишига ҳам сабаб бўлган.

Шунга кўра ва Меҳнат кодексининг 17-моддасига кўра, иккинчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг номуайян муддатли деган жойи ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.

Биласизми, муддатли меҳнат шартномаси билан ишга қабул қилиш лозим бўлган ҳолатда, номуайян муддатли меҳнат шартномаси тузиб, ишга қабул қилиш, ишга қабул қилишга доир қоида бузилиши ҳисобланади. Бундай вазиятда, иккинчи ходим МКнинг 168-моддаси биринчи қисми 4-бандига асосан ишдан бўшатилади ва “декрет”даги ходим ўз ишига қайтади.

👉@yuristkadr
132 11.9K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
25.05.2026 19:20
19 ой деганда адолатни тикладик!

Ўтган ҳафта, 21 май куни Тошкент шаҳар суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида навбатдаги ишда ғалаба қозондик. Мазкур ишда шогирдим Юлчиев Хусниддин Алишер ўғли ҳимоямиз остида бўлган даъвогар ходиманинг ҳуқуқларини ҳимоя қилди.

«Агросаноат» агентлиги ҳимоямиз остида бўлган даъвогарни «қўпол қоида бузди» деган важ билан 2024 йилнинг ноябрь ойида ноқонуний равишда ишдан бўшатиб юборган эди. Ваҳоланки, даъвогар бу вақтда ҳомиладор бўлиб, иш берувчига бу ҳақда бир неча маротаба маълум қилган. Лекин қуйи судлар «иш берувчи ходимни ишдан бўшатишда унинг ҳомиладор эканидан бехабар бўлган» деган важ билан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этган.

Аслида эса, иш берувчининг ходим ҳомиладорлигидан «бехабар» эканлиги унга Меҳнат кодексида ҳомиладор аёллар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича белгиланган қатъий чекловларни айланиб ўтиш ҳуқуқини бермайди.

❗️Меҳнат кодексининг 408-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди (ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилган ҳоллар бундан мустасно).

Тошкент шаҳар суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида судьялар Алманов, Қаюмов ва Сайдаҳмедовлардан иборат бўлган суд таркиби ишни кўриб чиқиб, қуйи судларнинг қарорларини хато деб топди. Суд даъвогарни ишга тиклаб, иш берувчидан 320 миллион сўм иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарди.

Бунда суд ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда ҳомиладор бўлганини, бу борада иш берувчини аввалдан бир неча маротаба ёзма тарзда огоҳлантирганини ҳамда Меҳнат кодексининг 163 ва 408-моддаларига кўра, ҳомиладор аёлнинг меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин эмаслигини ўз қарорига асос сифатида келтириб ўтди.

Адолат тикланди. Лекин бу кунгача нақ 19 ой давомида ходим сарсон бўлди.

Тафтиш инстанцияси жараёнида бизнинг важларимизни тўлиқ эшитгани, ишнинг ҳақиқий ҳолатига тўғри ва холис баҳо бера олгани, адолатли ҳамда қонуний қарор қабул қилгани учун Тошкент шаҳар суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси судьялари — И.Алманов, Х.Қаюмов ва А.Сайдаҳмедовларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

👉@yuristkadr
31 13.1K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
25.05.2026 17:03
Байрам мукофоти беришда одам ажратманглар.

Муайян воқеалар юз берганлиги муносабати билан, масалан, байрам муносабати билан бериладиган мукофотлар ходимларнинг меҳнат натижаларига асосланмайди.

Олдиндан белгиланган кўрсаткичларни бажарганлиги ва маълум шартларга эришганлиги учун берилмайди бу мукофот.

Ҳақиқатдан ҳам, байрам мукофотларини биз меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар турига киради деб ҳисоблаймиз.

Ҳаводан олмаяпмиз бу гапларни, қонундан, яъни, Меҳнат кодексининг 252-моддасидан оляпмиз, қаранг☝️.

Бу дегани, Қурбон хайити мукофотини режани бажарганларга берамиз деб айрим ходимларга бермаслик нотўғри.

Бу мукофот ҳаммага берилиши керак.

👉@yuristkadr
213 14.9K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
25.05.2026 14:04
3 КУНЛИК САМАРҚАНДГА САФАРИМИЗ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ

Хабарингиз бор, YURISTKADR адвокатлик фирмаси Ўзбекистон бўйлаб ходим ва иш берувчиларга юридик ёрдам кўрсатиб келмоқда. "Вилоятларга сафар" лойиҳаси доирасида бу сафар Самарқандда бўлдик. Сафар таассуротлари ва тафсилотлари қисқача қуйидагилардан иборат:

🔹Афросиёбда чет элликлар билан суҳбат қуриб, Ўзбекистон улар учун тобора жозибадор саёҳат йўналишига айланиб бораётганлигига амин бўлдик. Ўзбекона ҳусни ҳулқ ила уларга ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Адвокат эканлигимизни билган, Ўзбекистонда ишлаётган 2 та "экспат" ўз меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигини бизга маълум қилди. Натижада, уларнинг ишини олдик. Ишнинг тафсилотларини ҳозирча очиқламасликка қарор қилдик.

🔹Устозим Сайдали Мухторалиев айтиб ўткан мана бу ишни ютиб чиқдик. Биринчи инстанция суди ҳимоямиздаги ходимнинг даъвосини асоссиз рад этган эди. Самарқанд вилояти ФИБ судлов хайъати бу ишни атрофлича муҳокама қилди, хатто ўртада қизғин баҳс бўлгани ҳам сезилди. Тўғриси, бироз ҳавотиримиз ҳам бор эди. Йўқ, кўз тегмасин, якунда суд ходимни ишга тиклаш ҳақида адолатли қарор чиқарди. Чунки бу ишда ташқи таъсир эҳтимоллари йўқ эмас эди. Қатъият кўрсатди суд!

🔹Эртаси куни Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро судида бошқа ишга тиклаш ишида қатнашдик. Бирок, ушбу судда мавжуд бўлган "адвокатга раддия бериш амалиёти"дан "ёқамизни тишлаб" қолдик. Ушбу масала юзасидан мутасаддали идораларга шикоят киритяпман, бошқаларига ҳам киритаман.

🔹Самарқанд вилоятида жойлашган давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида "сертификат"ни деб директорларни ишдан олишмоқда экан. Уларнинг 4 нафари билан суҳбатлашиб, ишларини қандай тартибда юритишиз ҳақида келишиб олдик.

🔹Тошкентга қайтишда йўл-йўлакай Жиззахнинг Ғаллаоролига кирдик. У ерда қизиқ бир ҳолатга дуч келдик: эр, хотин ҳамда уларнинг ўғли бир ташкилотда ишлашар экан, ташкилот раҳбарияти "бу манфаатлар тўқнашувига зид" деб, эр ва ўғилни ишдан бўшатиб юборибди. Бу ишни ҳам иккиланмасдан олдик. Аллоҳ насиб қилса, уларни ишга тиклашда ёрдам кўрсатамиз!

Умуман олганда, ушбу сафаримиз баракали бўлди.

Самарқанднинг Ўзбекистондаги ўрни беқиёс: у собиқ пойтахт ва гўзал ўлка! Унинг одамлари савияси, об-ҳавоси, инфратузилмаси, туризм ривожи аъло даражада! Унинг аҳолиси адолатли ва ишончли суд ҳимоясига эга бўлишга, албатта, лойиқдир!


"YURISTKADR" адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов

Мурожаат учун телефон:
+998998566388
Telegram: @Khusniddinogli
49 11.5K
avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
25.05.2026 13:36
Ходимларга ҳайитлик берамиз, хатто жазоланган ходимларга ҳам!

Қурбон ҳайити муносабати билан имкони бор иш берувчилар ходиларига байрам мукофоти бермоқда.

Илтимосим, интизомий жазоси бор ходимлар ҳам қолиб кетмасин. Тўғри, МК 299-моддасига асосан интизомий жазоси амалда бўлган ходимларга байрам мукофоти берилиши мумкин эмас.

Бироқ, яхшилик қиламан деган инсон учун қонунларимизда ечим бор. МК 315-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилишини муддатидан аввал олиб ташлаш керак, бўлди.

Шунда ходим интизомий жазодан ҳалос бўлади ва бемалол унга мукофот бераверасиз.

Бу иш алоҳида буйруқ билан амалга оширилади. ☝️Юқорида худди шундай буйруқдан намуна берилмоқда.

👉@yuristkadr
230 13.1K

YURISTKADR

57.5K
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Открыть в Telegram