YURISTKADR @yuristkadr 25.05.2026 17:03 Скопировать Пожаловаться Байрам мукофоти беришда одам ажратманглар. Муайян воқеалар юз берганлиги муносабати билан, масалан, байрам муносабати билан бериладиган мукофотлар ходимларнинг меҳнат натижаларига асосланмайди. Олдиндан белгиланган кўрсаткичларни бажарганлиги ва маълум шартларга эришганлиги учун берилмайди бу мукофот. Ҳақиқатдан ҳам, байрам мукофотларини биз меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар турига киради деб ҳисоблаймиз. Ҳаводан олмаяпмиз бу гапларни, қонундан, яъни, Меҳнат кодексининг 252-моддасидан оляпмиз, қаранг☝️. Бу дегани, Қурбон хайити мукофотини режани бажарганларга берамиз деб айрим ходимларга бермаслик нотўғри. Бу мукофот ҳаммага берилиши керак. 👉@yuristkadr 213 14.9K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram