Бугун Ташқи меҳнат миграция агентлигидан ноқонуний бўшатилган ходимлар билан учрашдик. Улар орасида чақалоқли оналар ҳам бор. Судлар уларни ишга тиклаш, ололмаган иш ҳақи тўловларини ундириш ҳақида қарорлар чиқариб берган. Қарийб 40 нафар ходим. Баъзилари, узоқ ҳудудлардан етиб келишолмади.
Айни пайтда Олмазор тумани МИБ бўлимида 8 млрд. сўмдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу суммалар ҳалигача ундирилгани йўқ. Қарши томондан бири (Миграция агентлиги) яна судга мурожаат қилди. Янги очилган ҳолатлар бўйича. Бу ишларда ҳам қатнашяпман. Албатта, мурожаат қилиш уларнинг ҳуқуқи. Насиб қилса, бу ишлар бўйича ҳам режаларим бор.
Лекин қарши томонга эслатма: биз ҳали суд қарорлари ижро қилинмаган давр учун ўртача иш ҳақига ва МК 333-модда бўйича фоизларга чиққанимиз йўқ. Уларни ҳам ҳисоб-китоб қилдик, шунда ундириладиган жами сумма 20 млрд. сўмдан ошиши мумкин экан.
Қаранг, биргина хатонинг баҳоси – 20 млрд. сўм!
��@yuristkadr
127 16.3K
Обсуждение
0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram