avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
04.04.2026 21:25
Бу ишни иккиланмасдан олдик.

Бугун бизга бир ходим, тўғрироғи, собиқ ходим мурожаат қилди. Унга босим ва тазйиқ ўтказиб, ариза ёздиришган ва МК 157-модда бўйича қўшимча келишувга ҳам қистов билан имзо қўйдиришган.

Бунинг исботи сифатида, ходимнинг айнан ўша куни иш берувчининг девонхонасига топширган иккинчи аризаси бор ва унда ходим иш берувчига келишувга босим остида имзо қўйганини кўрсатиб, ишда қолдиришни ялиниб-ёлвориб сўраган. Бу ариза меҳнат шартномаси бекор қилинишидан один берилган.

Ташкилот давлат ташкилоти, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ юристнинг имзосисиз раҳбар томонидан имзоланган ва раҳбарнинг имзосидан сўнг юристга тақдим этилган.

Юрист эса, ходимнинг ҳолатига реал баҳо бериб, аслида унда ишдан бўшаш нияти бўлмаганлигидан келиб чиқиб, буйруққа эътироз билан имзо қўйган. Яъни, у аслида ходимда ишдан бўшаш нияти бўлмаганлиги, бу ҳақида ходимнинг ташкилотга берган иккинчи аризасида унга босим ва қистов бўлганини кўрсатгани ҳақидаги фактни келтириб, бу буйруқ ноқонуний эканлигини ёзиб, имзо қўйган.

Мазкур фактлар ходимнинг ноқонуний бўшатилганини тўлиқ тасдиқлайди. Қизиқ жойини қаранг, ташкилот раҳбари шу ишдан кейин, буйруққа салбий хулоса берган юристни ҳам ишдан бўшатган.

Афсуски, биринчи инстанция суди вазиятга тўғри баҳо бермай, ходимнинг, яъни босим остида ариза ёзган ва келишувга имзо қўйган ходимнинг даъвосини рад қилиб қўйган.

Бугун ўша ходим бизга ёрдам сўраб мурожаат қилди ва биз бу ишни олдик. Худо хохласа, бу ишга қаттиқ киришамиз ва ишнинг якунини сиз билан албатта бўлишамиз.

Бу иш билан мен билан биргаликда лойиҳамизнинг ёшлар қаноти вакиллари – қадрдон укаларим Ҳумоюнжон ва Санжарбеклар ҳам шуғулланади.

Яъни, биргаликда босурмиз��

��@yuristkadr
62 11.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

YURISTKADR

57.5K
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Открыть в Telegram