avatar
YURISTKADR
@yuristkadr
26.05.2026 07:28
“ДЕКРЕТ”ДАГИ ХОДИМГА НИМА БЎЛАДИ ЭНДИ?

САВОЛ.


Мен “декрет” таътилим тугади, қизим 3 ёшга тўлди. Лекин ишимга қайтаман десам, қайтаришмаяпти. Менинг ўрнимга олинган ходимни муддатсиз меҳнат шартномаси билан ишга олишган экан. Шу сабабли, уни ишдан ололмаймиз дейишяпти, унга бошқа иш топиб бергунимизча, 5-6 ой уйда ишга чиқмай турасиз дейишяпти. Нима қилсам бўлади? Илтимос, ёрдам берсангиз.


ЖАВОБ.

Бу ерда сизнинг ҳуқуқингиз устувор деб ҳисоблаймиз.

МК 405-моддасига асосан “болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади” дейилган. Мазкур қоидага кўра, бола парваришлаш таътилингиз вақтида сизнинг иш жойингизни сақлаш ва бу вақтда ишга қайтиш истагини билдирганингизда, ишга қайтариш иш берувчининг мажбуриятидир.

Шунингдек, МК 112 ва 114-моддаларига асосан вақтинча йўқ бўлган ва иш жойи сақланиб қоладиган ходимларнинг ўрнига тайинланадиган бошқа ходимлар вақтинча бўлмаган ходимнинг ишга қайтиш муддатига қадар ишга қабул қилинади.

Яъни, “декрет” таътилида бўлган ходимнинг вақтинча бўлмаган даврига иккинчи ходимни ишга қабул қилиниши ёки ўтказилиши муддатли бўлиши шарт. Иккинчи ходимни ишга қабул қилишда шартноманинг номуайян муддатга тузилиши, биринчи, яъни “декрет”даги ходимнинг Меҳнат кодексидаги аҳволини ёмонлаштирган. Қолаверса, унинг ҳуқуқлари бузилишига ҳам сабаб бўлган.

Шунга кўра ва Меҳнат кодексининг 17-моддасига кўра, иккинчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг номуайян муддатли деган жойи ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.

Биласизми, муддатли меҳнат шартномаси билан ишга қабул қилиш лозим бўлган ҳолатда, номуайян муддатли меҳнат шартномаси тузиб, ишга қабул қилиш, ишга қабул қилишга доир қоида бузилиши ҳисобланади. Бундай вазиятда, иккинчи ходим МКнинг 168-моддаси биринчи қисми 4-бандига асосан ишдан бўшатилади ва “декрет”даги ходим ўз ишига қайтади.

👉@yuristkadr
132 11.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

YURISTKADR

57.5K
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Открыть в Telegram