АГАР ОТАДА МОДДИЙ ИМКОНИЯТ ЯХШИ БЎЛСА, У БОЛАНИ ОНАДАН ОЛИБ ҚЎЙИШГА ҲАҚЛИМИ?
САВОЛ.
Хотиним билан ажрашдим, ҳозир фарзандимиз у билан қолган. Собиқ хотиним отасини уйида яшаяпти. Менинг моддий аҳволим анча яхши боламни яхши боқа оламан, собиқ хотинимни ота уйида етишмовчилик кўп. Савол, мен судга бериб болани ўзимга олишим мумкинми? Суд мени имкониятларимни ҳисобга оладими?
ЖАВОБ.
Алоҳида-алоҳида турадиган ота-оналар томонидан болани тарбиялашга оид ишларни кўришда судлар эътибор берадиган турли жиҳатлар бор.
Бу бўйича Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори (3-банди)да алоҳида кўрсатмалар берилган.
Бу қарорга кўра, ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслиги назарда тутилади.
▪️Бунда судлар:
➖боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
➖ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
➖болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
➖ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
➖ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
➖болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.
Яъни,
фақатгина моддий аҳволнинг яхшилиги ёки онага нисбатан отада молиявий вазият бўйича устунлик борлигининг ўзи болани отага олиб беришга асос бўлмайди.
Кўриб турганингиздек, ўртада масаланинг маънавий ва меҳр билан боғлиқ бўлган ўта муҳим бўлган томонлари ҳам бор.
Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I
Instagram* 📷 I
Youtube 🎬
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram