3 КУНЛИК САМАРҚАНДГА САФАРИМИЗ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ
Хабарингиз бор, YURISTKADR адвокатлик фирмаси Ўзбекистон бўйлаб ходим ва иш берувчиларга юридик ёрдам кўрсатиб келмоқда. "Вилоятларга сафар" лойиҳаси доирасида бу сафар Самарқандда бўлдик. Сафар таассуротлари ва тафсилотлари қисқача қуйидагилардан иборат:
🔹
Афросиёбда чет элликлар билан суҳбат қуриб, Ўзбекистон улар учун тобора жозибадор саёҳат йўналишига айланиб бораётганлигига амин бўлдик. Ўзбекона ҳусни ҳулқ ила уларга ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Адвокат эканлигимизни билган, Ўзбекистонда ишлаётган 2 та "экспат" ўз меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигини бизга маълум қилди. Натижада, уларнинг ишини олдик. Ишнинг тафсилотларини ҳозирча очиқламасликка қарор қилдик.
🔹
Устозим Сайдали Мухторалиев айтиб ўткан мана бу ишни ютиб чиқдик. Биринчи инстанция суди ҳимоямиздаги ходимнинг даъвосини асоссиз рад этган эди. Самарқанд вилояти ФИБ судлов хайъати бу ишни атрофлича муҳокама қилди, хатто ўртада қизғин баҳс бўлгани ҳам сезилди. Тўғриси, бироз ҳавотиримиз ҳам бор эди. Йўқ, кўз тегмасин, якунда суд ходимни ишга тиклаш ҳақида адолатли қарор чиқарди. Чунки бу ишда ташқи таъсир эҳтимоллари йўқ эмас эди. Қатъият кўрсатди суд!
🔹Эртаси куни
Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро судида бошқа ишга тиклаш ишида қатнашдик. Бирок, ушбу судда мавжуд бўлган "адвокатга раддия бериш амалиёти"дан "ёқамизни тишлаб" қолдик. Ушбу масала юзасидан мутасаддали идораларга шикоят киритяпман, бошқаларига ҳам киритаман.
🔹Самарқанд вилоятида жойлашган
давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида "сертификат"ни деб директорларни ишдан олишмоқда экан. Уларнинг 4 нафари билан суҳбатлашиб, ишларини қандай тартибда юритишиз ҳақида келишиб олдик.
🔹
Тошкентга қайтишда йўл-йўлакай Жиззахнинг Ғаллаоролига кирдик. У ерда қизиқ бир ҳолатга дуч келдик:
эр, хотин ҳамда уларнинг ўғли бир ташкилотда ишлашар экан, ташкилот раҳбарияти "бу манфаатлар тўқнашувига зид" деб, эр ва ўғилни ишдан бўшатиб юборибди. Бу ишни ҳам иккиланмасдан олдик.
Аллоҳ насиб қилса, уларни ишга тиклашда ёрдам кўрсатамиз!
Умуман олганда, ушбу сафаримиз баракали бўлди.
Самарқанднинг Ўзбекистондаги ўрни беқиёс: у собиқ пойтахт ва гўзал ўлка! Унинг одамлари савияси, об-ҳавоси, инфратузилмаси, туризм ривожи аъло даражада! Унинг аҳолиси адолатли ва ишончли суд ҳимоясига эга бўлишга, албатта, лойиқдир!
"YURISTKADR" адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов
Мурожаат учун телефон: +998998566388
Telegram: @Khusniddinogli
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram