avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
09.04.2026 17:08
⚡️Бугун, 2026 йил 9 апрел куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.

Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.

�� @bankirkundaligi ��
31 7.6K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
09.04.2026 15:00
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!

Марказий банк 2026 йил 6 апрел ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.

Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.

☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн иш куни сарҳисоб қилинган) тақдим этди.

▪️Микроқарзларнинг
ўртача фоизи 29,5%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (22,0%), Миллий банк (24,2%) ва Инфинбанк (24,3%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Тенге банк (42,6%), Анорбанк (41,6%) ва АВО банк (39,9%) тақдим этмоқда.

▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 22,7% ни ташкил этиб, энг паст фоизини Инфин банк (16,3%), Ипотека банк (16,9%), ва Бизнесни ривожлантириш банки (17,1%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Мадад инвест банк (27,9%), Зираат банк (27,0%) ва Трастбанк (25,7%) тақдим этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 феврал куни Президентимиз автокредитларни фоизини пастлатиш бўйича кўрсатма берган эди.

Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда �� мана бу ерда �� тўхталиб ўтганмиз.

�� @bankirkundaligi ��
51 11.2K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
09.04.2026 09:34
Чимёнда янги инвестицион даромад келтирадиган апартаментлар аукциони бошланди

“Чимён” туристик-рекреацион зонасида жойлашган Chimgan Residence апарт-отелидаги апартаментлар алоҳида лотлар шаклида аукцион савдосига қўйилди.

Бу нафақат кўчмас мулк, балки йил давомида даромад келтирадиган инвестиция имконияти.

Объект ҳақида:
▫️ 4 қават
▫️ 42 та апартамент / 91 ўрин
▫️ Умумий майдон – 4 260 м²

Апартаментлар:
▫️ 1 хонали – 48,2 м² (5 та)
▫️ 2 хонали – 49,65 м² (30 та)
▫️ 3 хонали – 76,55 м² (7 та)

Аукцион шартлари:
▫️ Ҳар бир апартамент алоҳида лот сифатида;
▫️ 1 м² – 24–25 млн сўм;
▫️ Савдолар ҳар куни ўтказилади.

Кредит асосида харид қилиш имконияти:

СҚБ томонидан қулай молиявий ечимлар ҳам таклиф этилади:
Кредит миқдори – 1,5 млрд сўмгача
Муддати – 10 йилгача
Фоиз ставкаси бошлангич тўлов бўйича:
20% бошлангич тўлов - 16%
30% бошлангич тўлов - 15%
50% бошлангич тўлов - 14%
• 6 ойгача имтиёзли давр
• Қулай тўлов жадвалини танлаш имконияти

Ушбу лойиҳа нимаси билан жозибадор?
- Чимён – йил давомида фаол туристик ҳудуд;
- Чорвоқ ва Амирсойга яқин жойлашув;
- Асосий йўлдан атиги 30 метр.

Бу эса:
• доимий ижара талаби;
• капитал қийматининг ўсиши;
• пассив даромад манбаи.

Сиз учун имконият:
- Апартаментни алоҳида сотиб олиш;
- Туристик ижарага бериш (кунлик/ҳафталик);
- Тайёр инфратузилмага эга лойиҳа.

Энди бизнесни нолдан бошлаш шарт эмас. Тайёр активга сармоя қилинг.

�� Батафсил:
+998 55 518 50 80
+998 77 305 81 80

�� @bankirkundaligi ��
27 12.7K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
09.04.2026 07:06
Бугун Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги.

Амир Темур 1336 йил, 9 апрел Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган.

1405 йил, 18 феврал Самарқандда, Ўтрор ш., дафн этилган.

«Ҳоким ва доруға (Ички ишлар) жавру жафо юзидин оддий халқни хароб этган бўлса, уларга жазо бергайлар. Ва амр этдимки, гуноҳи собит бўлгандан сўнг гуноҳкордан жарима олгайлар. Ва қамчи билан сиёсат қилгайлар. Ва агар қамчи била сиёсат қилсалар, жарима олмагайлар» - «Темур тузуклари»дан.

☑️У ҳақида қизиқ фактлар:


▪️Икки муборак юлдуз Муштарий ва Миррих сайёралари бир-бирига яқин келганда туғилган дейилади;

▪️Ўнг оёғидаги жароҳатидан оқсоқланиб юрганлиги сабабли Темурланг дейишади;

▪️Унинг қўшини таркибида аёллар ҳам бўлган;

▪️Ҳаёти давомида 18 нафар аёлни никоҳига олган. Машҳури Сароймулкхоним.

▪️Қарийб 4,4 млн. кв. км. майдонни эгаллаган тарихдаги энг катта империялардан бирининг асосчиси.

▪️Бугун Тошкент метросида махсус безатилган поезд ишга туширилади. У Чилонзор йўналишида ҳаракатланиб, “Амир Темур хиёбони” бекатида қўшимча 1 дақиқа тўхтайди.

�� @bankirkundaligi ��
1 216 17.8K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
08.04.2026 22:33
Марказий банк масофавий молиявий хизматларда жорий этиладиган янги хавфсизлик талаблари юзасидан изоҳ берди

Жорий йил 22 апрелдан масофавий молиявий хизматларда хавфсизлик бўйича қандай янгиликлар киритилади?

Кўпчилик «Телефон рақам ўз номимда бўлмаса, иловадан фойдаланиш имконсиз» - деб ҳисобламоқда. Аслида эса 22 апрелдан фақат янги мижозлар учун тадбиқ этилади:

- телефон рақами, ЖШШИР ва банк карта кимга тегишли — бир-бирига мос келадими ёки йўқ.

Агар барча маълумотлар ўзаро мос бўлса — ҳеч қандай муаммо юзага келмайди ва сиз иловадан одатдагидек фойдаланишда давом этасиз.

Агар телефон рақам ота-онам, опам ёки қизим номида бўлсачи?

Агар телефон рақам яқин қариндошингиз номида бўлса: буларга ота- она, опа — сингил, турмуш ўртоғи, фарзанд киради. Бунда сиз иловадан фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Яъни, яқинлар ўртасида бу тартиб ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Қачон муаммо келиб чиқиши мумкин?

Муаммо фақат битта ҳолатда пайдо бўлади: Агар телефон рақам ёки банк карта сизга умуман алоқаси бўлмаган бегона шахс номида бўлса. Масалан:

- бегона одам номига расмийлаштирилган телефон рақам;

-бошқа одамнинг банк картаси.

Бу янгилик ҳамма учун амал қиладими?

Йўқ.

Бу тартиб асосан 22 апрелдан кейин янги рўйхатдан ўтадиганлар учун. Агар сиз аллақачон иловадан фойдаланаётган бўлсангиз — ҳаммаси аввалгидек қолади.

�� @bankirkundaligi ��
1 244 21K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
08.04.2026 17:16
⚡️Бугун, 2026 йил 8 апрел куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.

Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.

�� @bankirkundaligi ��
32 18.5K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
08.04.2026 15:33
AVО bank Ўзбекистондаги етакчи технологик банклардан бири сифатида ўз позициясини мустаҳкамлашда давом этиб, чакана экотизимни ривожлантирмоқда

AVO bank бугунги кунда нафақат турли хил маҳсулотлар таклиф қилиш, балки уларни ягона рақамли платформада бирлаштиришга ва фойдаланувчилар учун янада кўпроқ қулайликлар яратишга ўз эътиборини қаратган. Шундай қилиб ҳозирда кредит карта, омонат ва эндиликда микроқарз — барчаси битта иловада. Банк қулайлик, тезкорлик ва мижоз тажрибаси борасида янги стандартларни белгилаб, аллақачон мамлакатдаги кредит карталар бозорининг катта қисмини эгаллаган.

Шу ёндашув янги йўналишларда ҳам қўлланилмоқда. Микроқарзнинг ишга туширилиши стратегиянинг мантиқий давоми сифатида хизмат қилади. Ушбу стратегия мижозни банк жараёнларига мослаштириш эмас, балки жараёнларни мижознинг реал эҳтиёжлари ва кундалик ҳаётига мослаб қуриш керак деган ғояни илгари суради. Бунинг негизида эса замонавий технологик архитектура ётади. У қарорларни реал вақт режимида қабул қилишга, тўлиқ рақамли хизмат кўрсатишга ва маҳсулотнинг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлашга ҳамда мукаммал бошқарувни сақлашга имкон беради.

AVO bank микроқарзнинг ишга туширилиши муносабати билан "Имкониятлар ҳозир ва шу ерда" шиори остида кенг кўламли реклама кампаниясини бошлади. Мазкур кампания банкнинг рақамли маҳсулотларидаги тезлик, технологик қулайлик ва бугунги кунда мижозлар кутаётган сифат даражасининг юқорилигига қаратилган. Батафсил: avo.uz
12 15 18.7K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
07.04.2026 13:55
ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИДА ИШ ЖОЙЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛАДИ

Куни кеча бўлган муҳокамада Президентимиз иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Давлат кўчмас мулки объектларини босқичма-босқич ягона бошқарув тизимига ўтказиш, бир ходимга тўғри келадиган ўртача майдонни 27 квадрат метрдан 12-15 квадрат метргача қисқартириш таклиф этилди.

Бу орқали 4,9 миллион квадрат метр майдонни иқтисодий айланмага киритиш, бўш биноларни савдо ва ижарага чиқариш, шунингдек, сақлаш ва коммунал харажатларни қисқартириш имконияти яратилади.

Йиғилишда тадбиркорларга ажратилган, лекин иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкалари масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2022-2025-йилларда берилган 11,4 минг гектар ернинг 3,1 минг гектарида иқтисодий фаолият тўлиқ йўлга қўйилмагани таъкидланди.

Шу боис, ер участкаларининг ҳақиқий ҳолатини онлайн мониторинг қилиш, уларни тайёр лойиҳалар асосида аукционга чиқариш ва инвестиция киритиш шартини кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун “E-auksion”, “Yerelektron”, Oʻzbekkosmos agentligi, “Shaffof qurilish” ва “UzKAD”  каби ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда самарали фойдаланилмаётган ерларни аниқлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинди.

Ушбу ерларни иқтисодий айланмага киритишда жойлардаги ҳокимликларнинг ролини ошириш топширилди. Эндиликда тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари рухсат берувчи ҳужжатлари билан бирга тайёр бизнес лойиҳаси сифатида аукционга чиқарилади.

Мавзудаги иш жойлари бу штат дегани эмас.

�� @bankirkundaligi ��
4 142 21.2K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
07.04.2026 12:34
МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Бугун каналимизда эълон қилинган мурожаат масъул банк мутасаддилари иштирокида ижобий ҳал этилиб, фуқаронинг ногиронлик нафақаси тушириб берилибди.

�� @bankirkundaligi ��
6 12 18.9K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
07.04.2026 09:16
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИ КЕЧИКАЁТГАНИ ҲАҚИДА

Ижтимоий нафақа олувчининг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатни ёритишингизни сўрайман. Мен — Ўзбекистан Республикаси фуқароси, II гуруҳ ногирониман. Ижтимоий нафақани ижтимоий карта орқали оламан.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотига кўра, менинг нафақам учун молиялаштириш 05.04.2026 й. куни амалга оширилган. Аммо бугунги кунга қадар пул картага тушмаган.

Халқ банкига мурожаат қилдим, лекин, аниқ тушунтириш беришмаяпти, кечикиш сабабини айтмаяпти, тўлов қачон тушишини маълум қилишмаяпти.

Амалда ҳаётий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий нафақа кечиктирилмоқда. Бу эса ногиронлиги бўлган шахс сифатида менинг ҳуқуқларим тўғридан-тўғри бузилаётганини англатади.

Гап тижорат тўлови ҳақида эмас, балки яшаш учун зарур бўлган ижтимоий нафақа ҳақида кетмоқда. Сиздан қуйидагиларни сўрайман:
ушбу ҳолатга эътибор қаратишингизни имкон бўлса, муаммони ёритишингизни масъул идораларга етиб боришига кўмаклашишингизни.

Айниқса ижтимоий тўловлар ҳақида гап кетганда, бундай ҳолатлар жавобсиз қолмаслиги керак.

P.S.: Мурожаатчи билан боғланиш учун шахсий маълумотлари расмийларга тақдим этилади.

�� @bankirkundaligi ��
34 19.4K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
06.04.2026 22:16
​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (2026 йил 30 март - 5 апрел) янгиликлари.

☑️
Бизнесни ривожлантириш банки бирламчи бозордан уй харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17% дан бошлаб, муддати 20 йилгача, дастлабки тўлов 15% дан бошланади. Шунингдек, банк раҳбарияти, Тошкент халқаро университетида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Батафсил. Тел: 1254.

☑️МКБанк Porsche Cayenne учун автокредит таклиф этди. Фоизи 25%, муддати 60 ойгача, миқдори 2 млрд 60 млн сўмгача. Тел.: 1285.

☑️Асакабанк Damas, Onix, Tracker ва Captiva автомобиллари учун 0% билан автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 20% дан, муддати 5 йилгача. Банк шунингдек, банклар орасида биринчи бўлиб янги тартиб асосида кўчмас мулк олди-сотди битимини амалга оширганини маълум қилди. Батафсил. Тел.: 1152.

☑️Ориент финанс банк жорий йилнинг 3 апрел куни соат 20:00 дан 6 апрел куни соат 09:00 гача режалаштирилган техник ишлар олиб борилишини маълум қилиб, узр сўради. Тел.: 4004.

☑️Анорбанк бизнесни кенгайтириш учун Исломий молиялаштириш Муробаҳа таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 300 млн сўмгача. Банк шунингдек, эскроу ҳисоб очиш, уни тўлдириш ва пул ўтказиш бепул тақдим этилишини маълум қилди. Батафсил. Тел.: 1290.

☑️Трастбанк жорий йил 6 апрел санасидан бошлаб "Стандарт" ва "Онлайн стандарт" омонатларини расмийлаштириш тўхтатилганини маълум қилди. Тел.: 1287.

☑️Азия аллианс банк тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бизнес-кредитлар бўйича фоиз ставкалари пасайтирилганини эълон қилди. Тел.: 1270.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун "Микро Бизнес" кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млрд сўмгача, муддати 60 ойгача. Тел.: 1338.

☑️Гарант банк ёқилғига онлайн тўлов учун 300 минг сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 1%. Тел.: 1326.

☑️Туронбанк навбатчи офислари (Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз, Навоий, Зангиота, Хоразм БХМлари) дам олиш кунларида ҳам очиқ бўлишини маълум қилди. Банк шунингдек, банкнинг лимон етиштирувчимижолари Лондондаги халқаро кўргазмада иштирок этганини маълум қилди. Батафсил. Тел.: 1220.

☑️Ҳамкорбанк субсидия олганлар учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 15% дан бошлаб. Тел.: 1256.

☑️Апекс банк Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Тел.: 1881.

☑️Агробанк "Бир зумда" момент картасини тақдим этди. NFC орқали тўлов имконияти мавжуд. Батафсил. Тел.: 1216.

☑️АВО банк 100 млн сўмгача онлайн микроқарз такиф этди. 30 кунгача фоизларсиз.

☑️Ипак йўли банк янги уй учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, фоизи 17% дан бошлаб.

☑️КДБ банк Ўзбекистон банк тарифларига ўзгартиришлар тасдиқланганини ва жорий йил 14 апрел кунидан кучга киришини маълум қилди. Тел.: 78-1405671.

☑️Пойтахт банк даромадни олдиндан олиш имконияти билан"Аванс" омонатини таклиф этди. Фоизи 18%, муддат 18 ой, энг кам иқдори бир млн сўм. Тел.: 71-2142000.

☑️Октобанк Экобозорда янги мижозларга хизмат кўрсатиш нуқтаси очилганини маълум қилди.

☑️Инфинбанк Европанинг ODDO BHF молиявий гуруҳи билан ҳамкорликни йўлга қўйганини маълум қилди.

☑️Зираат банк Ўзбекистон кафолати билан Экспортчилар учун махсус факторинг таклиф этди.

☑️Алоқабанк Бошқаруви Раиси банк жамоасига ва мижозларига мурожаат қилди.

☑️Универсалбанк бюджет ташкилотлари ходимлари учун 50 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Тел.: 1355.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️ТБС Банк;
▪️Капиталбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини ��мана бу ерда�� автокредитлар шартини ��мана бу ерда�� эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
��мана шу ерда�� ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банк саҳифалари ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

�� @bankirkundaligi ��
77 20.9K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
06.04.2026 12:46
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КРЕДИТЛАРНИ ЎЗЛАШТИРГАНИ УЧУН СУДЛАНДИ

У бир йилу бир ойлик қисқа фаолияти давомида 626 млн сўмни талон-тарож қилгани учун судланди. Барча ўзлаштирган маблағларни қайтарган.

10 кун олдин ҳам ҳоким ёрдамчиси қўлга олингани хабар қилинган эди.

�� @bankirkundaligi ��
12 126 25.7K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
04.04.2026 18:19
ҚЎҚОНДА БАНК ХОДИМИ МИЖОЗНИ ЎЛДИРГАНИ ҲАҚИДА КУН.УЗ СУРИШТИРУВИ

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани Ўқчи маҳалласида яшовчи 28 ёшли Санжар Эсоналиев муддатли тўловга Onix машинаси олиш учун Инфинбанк Қўқон филиалига боради.

Кредит бўлимининг унга бегона ходими ҳужжатларни расмийлаштириб, тушлик пайти қўлида 5700 доллар пули бор йигитни ўзи билан аллақаерга олиб кетади. У машинасидаги йигитни ўлдириб, кейинроқ жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборган.

Каналдаги қидирув ишлари бир неча кун давом этгач, 4 апрел куни жасад топилди. Kun.uz мухбири Санжар Эсоналиевнинг яқинларидан тафсилотларни суриштирди.

Фарзанд доғини кўрмасин ота.
Фарзандлар отасиз қолмасин.

�� @bankirkundaligi ��
9 211 26.7K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
04.04.2026 11:48
ТОШКЕНТДА БАНК ЭКСПЕРТИ 10 МИНГ ДОЛЛАР БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали, Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эслатади: Қонундан устун ҳеч ким йўқ — мансаб ва мақом жавобгарликдан озод этмайди.

�� @bankirkundaligi ��
12 174 32.5K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
03.04.2026 14:30
Марказий банк жорий йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Энди янги чиқадиган қоғоз ёки танга пулларни бирор жойига "Газ ёки ёқилғи қуйиш шохобчаларига, давлат хизматларига, нотариусга ўтмайди, алкогол ёки тамаки сотиб ололмайсиз" - деб ёзиб қўйиш керак. Масаланда...


�� @bankirkundaligi ��
14 79 31.5K
avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
03.04.2026 09:46
Тошкент халқаро университетида Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шохзод Юсупов ва банк бошқарув раисининг ўринбосари Бобохон Бобожонов ёшлар билан билан бевосита суҳбат қуриб, тажриба алмашди ҳамда банк тизимидаги имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув давомида ёшларнинг саволлари тингланиб, уларнинг таклиф ва ғоялари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар ўртасида меморандум имзоланди. Бу орқали:

талабалар учун стипендиялар жорий этилади
танлов асосида банкда амалиёт (стажировка) ўташ имконияти яратилади
ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлга қўйилади

�� Мазкур учрашув ёшлар ва банк ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

�� @bankirkundaligi ��
21 21.9K

🇺🇿Банкир кундалиги

68.9K
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Открыть в Telegram