avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
08.04.2026 22:33
Марказий банк масофавий молиявий хизматларда жорий этиладиган янги хавфсизлик талаблари юзасидан изоҳ берди

Жорий йил 22 апрелдан масофавий молиявий хизматларда хавфсизлик бўйича қандай янгиликлар киритилади?

Кўпчилик «Телефон рақам ўз номимда бўлмаса, иловадан фойдаланиш имконсиз» - деб ҳисобламоқда. Аслида эса 22 апрелдан фақат янги мижозлар учун тадбиқ этилади:

- телефон рақами, ЖШШИР ва банк карта кимга тегишли — бир-бирига мос келадими ёки йўқ.

Агар барча маълумотлар ўзаро мос бўлса — ҳеч қандай муаммо юзага келмайди ва сиз иловадан одатдагидек фойдаланишда давом этасиз.

Агар телефон рақам ота-онам, опам ёки қизим номида бўлсачи?

Агар телефон рақам яқин қариндошингиз номида бўлса: буларга ота- она, опа — сингил, турмуш ўртоғи, фарзанд киради. Бунда сиз иловадан фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Яъни, яқинлар ўртасида бу тартиб ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Қачон муаммо келиб чиқиши мумкин?

Муаммо фақат битта ҳолатда пайдо бўлади: Агар телефон рақам ёки банк карта сизга умуман алоқаси бўлмаган бегона шахс номида бўлса. Масалан:

- бегона одам номига расмийлаштирилган телефон рақам;

-бошқа одамнинг банк картаси.

Бу янгилик ҳамма учун амал қиладими?

Йўқ.

Бу тартиб асосан 22 апрелдан кейин янги рўйхатдан ўтадиганлар учун. Агар сиз аллақачон иловадан фойдаланаётган бўлсангиз — ҳаммаси аввалгидек қолади.

�� @bankirkundaligi ��
1 244 21K

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

🇺🇿Банкир кундалиги

68.9K
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Открыть в Telegram