Тошкент халқаро университетида Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шохзод Юсупов ва банк бошқарув раисининг ўринбосари Бобохон Бобожонов ёшлар билан билан бевосита суҳбат қуриб, тажриба алмашди ҳамда банк тизимидаги имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Учрашув давомида ёшларнинг саволлари тингланиб, уларнинг таклиф ва ғоялари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар ўртасида меморандум имзоланди. Бу орқали:
—
талабалар учун стипендиялар жорий этилади
—
танлов асосида банкда амалиёт (стажировка) ўташ имконияти яратилади
—
ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлга қўйилади
�� Мазкур учрашув ёшлар ва банк ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
��
@bankirkundaligi ��
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram