avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
07.04.2026 13:55
ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИДА ИШ ЖОЙЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛАДИ

Куни кеча бўлган муҳокамада Президентимиз иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Давлат кўчмас мулки объектларини босқичма-босқич ягона бошқарув тизимига ўтказиш, бир ходимга тўғри келадиган ўртача майдонни 27 квадрат метрдан 12-15 квадрат метргача қисқартириш таклиф этилди.

Бу орқали 4,9 миллион квадрат метр майдонни иқтисодий айланмага киритиш, бўш биноларни савдо ва ижарага чиқариш, шунингдек, сақлаш ва коммунал харажатларни қисқартириш имконияти яратилади.

Йиғилишда тадбиркорларга ажратилган, лекин иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкалари масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2022-2025-йилларда берилган 11,4 минг гектар ернинг 3,1 минг гектарида иқтисодий фаолият тўлиқ йўлга қўйилмагани таъкидланди.

Шу боис, ер участкаларининг ҳақиқий ҳолатини онлайн мониторинг қилиш, уларни тайёр лойиҳалар асосида аукционга чиқариш ва инвестиция киритиш шартини кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун “E-auksion”, “Yerelektron”, Oʻzbekkosmos agentligi, “Shaffof qurilish” ва “UzKAD”  каби ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда самарали фойдаланилмаётган ерларни аниқлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинди.

Ушбу ерларни иқтисодий айланмага киритишда жойлардаги ҳокимликларнинг ролини ошириш топширилди. Эндиликда тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари рухсат берувчи ҳужжатлари билан бирга тайёр бизнес лойиҳаси сифатида аукционга чиқарилади.

Мавзудаги иш жойлари бу штат дегани эмас.

�� @bankirkundaligi ��
4 142 21.2K

Обсуждение 4

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

🇺🇿Банкир кундалиги

68.9K
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Открыть в Telegram