avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
23.03.2026 10:15
ЯНА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ВА ЯНА ҲОКИМЛИК МУТАХАССИСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Икки ҳафта олдин ҳам ҳоким ёрдамчиси ва ҳокимлик масъули қўлга олингани хабар берилган эди. Ўшанда ҳам аввал ҳоким ёрдамчиси қўлга олинган ва тадбир давом эттирилиб, пулни ҳокимлик масъулига олиб бориб берган ва у ҳам қўлга олинган.

�� @bankirkundaligi ��
20 80 33.3K

Обсуждение 20

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

🇺🇿Банкир кундалиги

68.9K
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Открыть в Telegram