avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
Переслано от Хаёт Шамсутдинов
16.04.2026 11:27
Самарқанд тумани, “Қумзор” МФЙ, Шоҳнома кўчасида яшаган, 1956 йилда туғилган фуқаро В.Т. 14 апрель куни яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши таъминланиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.
🤣 657
😢 140
👍 112
90
💯 68
🤯 8
😐 4
🤬 1
29 26 18K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
16.04.2026 09:17
Отам сирли ҳодисалар натижасида ҳалок бўлди. Суриштирув ишларида адолат талаб қиламан!

Куни кеча, 14 апрел куни отам бир сутка давомида уйда ҳушсиз ётганидан кейин жони узилди…

Отам, II-гуруҳ ногирони, 1956 йилда туғилган В.Т., кеча сирли ҳолатлар натижасида ҳалок бўлди. У 11 йил давомида маҳалла раиси бўлиб ишлаган ва бундан 8 йилча аввал пенсияга чиққан. Сўнгги пайтларда отам алцгеймер касаллиги билан курашаётган эди, унга биз, оила аъзолари уй шароитида қарашиб, парваришлаб юрар эдик.

Лекин, бундан бир ҳафта олдин, 10 апрел куни отам сирли равишда ғойиб бўлди. Бир сутка давомида қилган қидирув ишларимиз натижасида, уни Самарқанд шаҳар ИИБ Самарқанд тумани руҳий хасталар шифохонасига олиб бориб қўйганини аниқладик. Кейинчалик, бундан жаҳлимиз чиқиб, ўша куннинг ўзидаёқ отамни уйга олиб келтирмоқчи эдик, бироқ иш кунлари тугагани сабабли (шанба куни эди), у ердаги врачлар бизга беморни фақатгина душанба куни бошлиқнинг рухсати билан қўйиб юборишини айтиб беришмади. Душанба куни эрта саҳар билан олиб келдик.

Аммо, унинг аҳволи ўша пайтда ўта оғир эди. Шифохонадаги “қассоб” шифокорлар отам қонига ўта кучли таъсир қилувчи препаратларни юборган ва у уйига қайтганидан кейин бир сутка давомида ўзига келмай ётиб, охири 14 апрел, сешанба куни ҳалок бўлди.

Биз Самарқанд прокуратурасига ҳолат бўйича тегишли суриштирув ишларини олиб боришини сўраб, расмий ариза киритганмиз. Улар отам ўлигини экспертизадан ўтказишди, энди жавобини кутяпмиз. Менинг бу бўйича бир қатор талабларим борки, уни юқори даражадаги қаттиқ назорат остида кўриб чиқилишини истар эдим.

1. Отам қандай қилиб руҳий шифохонага тушиб қолди? Уни ким уёққа олиб борди ва нима учун оила аъзоларини бундан хабардор қилмади?

2. Отамни ким ва қандай препаратлар билан унинг ўлимига олиб келувчи уколлар қилдирди? Экспертиза жавоблари чиққунча ҳолат кейинчалик ёпди-ёпди бўлиб кетмаслигига кафолатлар керак.

3. Қайсидир бир кичик ходим арзимас жазо олиб, воқеа бости-бости бўлиб кетишига йўл қўймаслик керак. Самарқанд туманидаги руҳий хасталар шифохонаси фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши ва ундаги иш жараёни ҳамда ходимлар малакасига тегишли ҳуқуқий ва профессионал баҳо берилиши лозим. Агар биздан олдин ҳам кимдир шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келган бўлса, менга мурожаат қилишларини сўраб қоламан.

Юқоридаги видеода отамни йўқолишидан бир кун аввалги ҳолати тасвирланган.

@fayzboguz
😢 7425
🤣 1050
🤬 63
48
🤯 35
👍 7
💯 6
😐 1
67 283 32.4K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
14.04.2026 13:48
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунёдаги энг йирик ислом цивилизацияси музейи сифатида "Guinness World Records" сертификатини қўлга киритди

Куни кеча юртимиз маданий ҳаётида тарихий воқеа юз берди. Гиннес рекордлари расмий вакили ва ҳаками Шейда Субаши Тошкентга ташриф буюриб, марказнинг халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлади.

Мазкур мегалойиҳа Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик ғояси асосида 2017 йилда бошланган ва 2026 йил 17 мартда тўлиқ якунланган эди. Бугунги кунда марказ нафақат илмий-маърифий мажмуа, балки "Янги Ўзбекистон"нинг халқаро майдондаги ташриф қоғозига айланди.

Марказга ҳар куни 5 000 нафаргача маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов таъкидлаганидек, Гиннес рекорди бу давлат раҳбари томонидан яратилган шароитлар ва юзлаб мутахассислар меҳнатининг юксак эътирофидир. Эндиги асосий вазифа улкан салоҳиятдан фойдаланиб, ислом динининг эзгулик, тинчлик ва маърифат дини эканини бутун дунёга тарғиб қилиш эканлиги айтилди.

@fayzboguz
👍 41
💯 11
9
😁 6
😐 5
🤯 2
😢 2
🤬 1
9 23 19.8K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
13.04.2026 20:13
Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва “мамлакатнинг энг гўзал аёли”ни беришни талаб қилди

Уганда мудофаа кучлари бош қўмондони ва мамлакат президентининг ўғли Мухоози Кайнеругаба Туркиядан “дивиденд” сифатида бир миллиард доллар ва энг гўзал аёлни беришини талаб қилди, деб хабар берди India Today нашри.

"Туркиядан бир миллиард долларга қўшимча равишда бу мамлакатдаги энг гўзал аёлни хотинликка олмоқчиман!" — деб ёзди Кайнеругаба X тармоғида, аммо кейинроқ бу постни ўчириб ташлади.

У постларида Туркияни Сомалидаги бизнес ва инфратузилма лойиҳаларидан, хусусан, пойтахт Могадишодаги портлар ва аэропортлардан фойда кўраётганликда айблаган. Унинг даъвосига кўра, Туркия бу лойиҳалардан даромад олаётган бир пайтда Уганда кўп йиллар давомида хавфсизлик бўйича оғир масъулиятни ўз зиммасига олиб келган.

Кайнеругаба, шунингдек, агар талаби 30 кун ичида бажарилмайдиган бўлса, Turkish Airlines парвозларини тақиқлаш ва дипломатик муносабатларни узиш билан таҳдид қилди.

Генерал ўзининг шов-шувли баёнотлари билан танилган. У 2022 йил октябрда ижтимоий тармоқларда икки ҳафта ичида Кения пойтахтини босиб олишини ёзган, оқибатда унинг отаси узр сўрашига тўғри келганди.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумидан сўнг у Уганда Тел-Авив томонда туриб урушга киришга тайёрлигини айтган. Бундан ташқари, у олдинроқ Италия бош вазири Жоржа Мелонига уйланиш эвазига 100 бош зотли сигирларни тортиқ қилишга рози эканини билдирган.

@fayzboguz
🤣 140
😁 22
9
🤬 6
🤯 3
👍 2
12 29 16K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
13.04.2026 17:40
Кун ажойиб хабарлар билан бошланди. Венгрия аҳолиси диктатурани қонун билан тугатиш мумкинлигини исботлади! Орбан диктатураси 16 йил деганда қулади.

Венгриядаги “Тиса” партияси ва Пётр Мадярнинг ғалабаси — бутун Европанинг ғалабаси. Орбан ва унинг бандаси охирги пайтлар қўлидан келганча Европа иттифоқини дарз кеттириш учун ҳаракат қилаётганди. “Венгрия Европани танлади, Европа ҳар доим Венгрияни танлаган”, деб ёзибди Урсула хоним ғалабадан кейин.

Бироқ Путин ва Трамп учун бу ёқимсиз. Уларнинг Европадаги ҳамтовоғи ҳокимиятдан кетди. Венгрия уруш бошлангандан бери Украинага ёрдамни блоклаб, халақит бериб келаётганди. Сайлов кампаниясида ҳам Орбан бор кучи билан Украинани ёмонлади. Яқинда Орбан бандаси Москвага санкциядаги инсонларни рўйхатдан чиқаришга ёрдам бергани, Евроиттифоқ хабарларини Кремлга етказиб тургани маълум бўлди.

Трампнинг қўллови ҳам доимгидек ҳеч нимани ҳал қилмади. Венс худди унинг қўллови ниманидир ҳал қиладигандек, шахсан келиб дастаклаши амалда ҳеч нимани ўзгартирмади. Ҳозир Трамп ва унинг жамоасининг қўллови фақатгина зарарга ишлайдиган давр.

Нима бўлганда ҳам Евроиттифоқ ичидаги энг катта чок ёпилади. Мадяр асосий эътиборини айнан шу мавзуга қаратди. Унинг Будапештдаги ғалаба нутқида ҳам аҳоли “Европа” деб ҳайқириб турган. Европа юраги яна иттифоққа қайтди. Бироқ ҳали йўл қийин, чунки Орбан 16 йил ичида Венгрияни мутлақ Россия энергоресурсларига қарам қилиб қўйган. Буни 1-2 йил ичида тўғрилаш анча қийин кечади.

@fayzboguz
👍 60
11
🕊 9
💯 5
🤣 3
😁 2
🤯 1
🤬 1
14 12 13.8K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
13.04.2026 15:06
Трамп маъмурияти Эрон билан уруш пайтида АҚШ ва Исроилга ёрдам бермаган айрим NATO аъзоларини “жазолаш” режасини кўриб чиқмоқда — The Wall Street Journal

Режага кўра, АҚШ амалиётига етарлича ёрдам бермаган алянсга аъзо давлатлардан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва уларни Вашингтонга кўпроқ фойдаси теккан давлатларга жойлаштириш кўзда тутилган. Бу таклиф Трампнинг Қўшма Штатларни NATO'дан бутунлай чиқариб юбориш ҳақидаги таҳдидидан фарқ қилади, чунки АҚШ қонунчилигига кўра, у буни фақат Конгресс розилиги билан амалга ошириши мумкин, деб тушунтиради WSJ.

Нашрнинг маълумотларига кўра, ушбу режа маъмуриятнинг юқори лавозимли мулозимлари орасида қўллаб-қувватланган, бироқ ҳозирча ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичида турибди.

The Wall Street Journal`нинг таъкидлашича, Европада 84 мингга яқин АҚШ ҳарбий хизматчилари жойлаштирилган бўлиб, минтақадаги базалар АҚШнинг глобал ҳарбий амалиётлари учун асосий марказ бўлиб хизмат қилади. Шарқий Европадаги базалар, шунингдек, Россияга қарши тийиб турувчи омил вазифасини ҳам бажаради.

Газета АҚШ айнан қайси давлатлардан ҳарбий контингентни олиб чиқиб кетиши мумкинлигини аниқлай олмади. Трампнинг «кўнгли қолган» аъзолар қаторида Испания бор. Бу, АҚШ президенти талаб қилганидек, ЯИМнинг 5 фоизини мудофаага сарфлаш мажбуриятини олмаган ягона NATO давлатидир. Шунингдек, Испания Эрон амалиётида қатнашган АҚШ самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпиб қўйган.

@fayzboguz
😁 54
7
👍 5
🤯 2
🕊 2
😐 2
11 8 14.8K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
13.04.2026 12:46
Россияда Телеграм 95 фоизга блокланди

Россияда Telegram мессенжери блокланаётганини кўрсатувчи аномалиялар даражаси 10 апрел, жума куни 95 фоизга етди. Бу ҳақда “Агентство” халқаро тадқиқот лойиҳаси OONI маълумотларига таяниб хабар берди.

Нашр таъкидлашича, бу Россияда Telegram ишига нисбатан янги чекловлар бошланганидан бери кузатилган энг юқори аномалия улушидир ва ҳозир у бошқа мессенжерларга қараганда ҳам кучлироқ блокланмоқда. OONI маълумотларига кўра, 10 апрел куни расман блокланган Signal ва WhatsApp учун ҳам аномалиялар улуши 89 фоиз бўлган.

Роскомнадзор Telegram блокировкаси кучайтирилганига изоҳ бермади.

Россияда Telegram иши 2026 йил февралдан секинлаштириб келинмоқда, мессенжер Россия қонунчилиги талабларини бажармаётгани иддао қилинган. Айрим таҳлилий ва медиa манбаларга кўра, 2026 йил март ўрталари — 20 март атрофидан айрим провайдерлар Telegram’ни фаолроқ тўсишни бошлаган, апрел бошида эса уни тўлиқ блоклаш режаси ҳақида хабарлар чиққан.

@fayzboguz
🤣 39
8
🤯 4
😁 3
👍 1
16 16 16.8K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
13.04.2026 09:25
Трамп ва Путин Венгриядаги сайловларда мағлуб бўлишди

Венгрияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда 16 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Виктор Орбаннинг «Фидес» партияси мағлубиятга учради.

Сайлов натижаларига кўра, мухолифатдаги «Тиса» парламентдаги ўринларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини, демакки, конституциявий кўпчиликни қўлга киритмоқда. Бу ҳақда Венгрия Миллий сайлов бюроси маълумотлари асосида хабар қилинди.

Мухолифат партияси етакчиси Петер Мадьяр ўзининг Facebook* саҳифасида Орбан уни телефон орқали ғалаба билан табриклаганини маълум қилди.

Сайловлар арафасида АҚШ президенти Доналд Трамп Виктор Орбанни “ўзининг энг яқин дўсти” деб атаган ва сайловда унга омад тилаган эди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида Россия Венгриядаги сайловлар арафасида Виктор Орбанни қўллаб-қувватлаш кампанияси учун катта маблағ ажратгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Маълумот учун, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўзининг россияпараст позицияси билан танилган. У Украинанинг Евроиттифоққа қўшилишига, шунингдек, иттифоқ томонидан Киевга 90 млрд евролик кредит ажратилишига фаол тарзда тўсқинлик қилиб келаётган эди.

@fayzboguz
👍 73
😁 31
13
🤬 2
16 16 19.8K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
12.04.2026 23:53
​​Миллат

Бу миллат бир умр, бир уй қуради,
Умрини чиритар тўй деган иллат.
Дунёга сиғолмай ранжиб юради,
Ўзининг юртига сиғмаган миллат.

Бу элга шунчаки яшамоқ қайғу,
Шунчаки нафаси бўғзида миннат.
Ёстиғин остига пулни йиғару,
Ҳаётдан бир мазмун йиғмаган миллат.

Ҳурмати сўйилган, йўққа йўйилган,
Ҳар ерда босилган қадами зиллат.
Тиллари узилган!
кўзи ўйилган...
Ўзининг кўксини тиғлаган миллат.

Ёзларда совқотар, қишларда куйиб,
Кўникиб ўлганга яшамоқ ўлат,
Фарзандин ажалга топшириб қўйиб,
Ортидан "болам!" деб,
йиғлаган миллат...

Эй миллат!
Ўз йўлинг кўра олмасанг,
Сен қандай тўфонсан, сен қандай журъат?
Болангга келажак қура олмасанг,
Яхшиси,
Туғдирма!
Туғмагин!
Миллат... (с)

👉 @fayzboguz
👍 76
😢 49
13
💯 5
😐 2
11 99 15.3K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
12.04.2026 16:54
Халқ ноибларига

Сизни халқ танлади, қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.
Сайлаб олди мардлар ичра мардини,
Адо қиласизми мардлик шартини?
Эртага чиққан чоғ баланд минбарга,
Айта оласизми юрак дардини?
Азалий одатни қиласизми ё,
Ялпи қўл кўтариб келасизми ё?
Ноиблик нишонин таққач кўкракка,
Қулоқ солиб кўринг бир бор юракка.
Айни жасоратни кутар муҳаққақ,
Сизга умид билан овоз берган халқ.
Хўп деб қайта берманг, нега, деб айтинг,
Биз ҳам иззат нафсга эга, деб айтинг.
Ҳиммат билан туринг, бор денг арзимиз,
Тўлаб қўяйлик денг бўлса қарзимиз.
Дўстликнинг шартига риоя бўлсин,
Ҳеч ғубор тушмасин дил кўзгусига.
Камтар улушимиз, айтинг, қўйилсин
Жаҳон бозорининг тарозусига.
Не бу жаҳон ичра солмак кўпкари,
Шарт эса кетмаслик қозиқдан нари?!
Сизга гап ўргатмак шоир ишимас,
Ҳар бирингиз Арбоб, ҳар бирингиз Шахс!
Дардни айтган билан дил бўлмас халос,
Гапни кўп гапирдик, иш қолди, холос.
Сизни эл танлади, қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.
Сиз элнинг эгилган қаддин кўтаринг,
Ноиб деган сўзнинг қадрин кўтаринг!.

Эркин Воҳидов

@fayzboguz
💯 55
👍 34
9
😢 1
😐 1
26 31 17.1K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
12.04.2026 14:16
Бўри чақирган мажлис ва беодоб от ҳақида латифа

Бўрининг қорни тўйди,
Гўшт ҳам тегди жонига.
Эчки, қуён, от, қўйни
Чақирди у ёнига.

Деди: “Ҳозир тўқ пайтим,
Фойдаланиб қолинглар.
Менга дашномлар айтиб,
Танқид қилиб олинглар.

Қани, бошла, қуёнбой,
Бир эшитай сўзингни.
Ботирсан-ку, бийронбой,
Кўрсатиб қўй ўзингни”.

Ўртага чикди қуён,
Авайлаб ўз жонини.
Ўлтирар бўри полвон
Қашлаганча қорнини.

Қуён деди: «Минг раҳмат,
Менда ҳеч шикоят йўқ.
Сиздек олий марҳамат
Соҳиби иноят йўқ.

Мен қулингиз на дердим,
Сизга фидодир жоним...»
Бўри хурсанд ҳайқирди:
— Баракалла, Қуёним.

Бунча ширинсан, оқил,
Чидаш қийин, не дейман.
Ҳозир тўқман, тонгда кел,
Наҳорга сени ейман.

Қуён кетди бош эгиб,
Мунғайганча дилхаста.
Сўнг қўйга навбат тегиб
Минбарга чиқди аста.

Деди: “Ҳеч вақт ҳеч бўри
Биздан ҳол сўрган эмас.
Минбар бериб, жой тўрин
Муносиб кўрган эмас.

Бу обрў, бу ҳурматдан
Мен теримга сиғмадим.
Бундай зўр марҳаматдан
Таъсирланиб йиғладим.

Бизлар мўмин, маъқул эл,
Раҳм эт, ўзга не дейман”.
Бўри деди: “Индин кел,
Сени тушликка ейман”.

Қўй кўз ёш тўкди баъраб,
Исён қилмади лекин.
Кетаркан маъюс қараб,
«Раҳмат» деб қўйди секин.

У кетгач келди навбат
Узунсоқол эчкига.
Унга тегди таклиф хат
Пайшанба кун кечкига.

Ниҳоят охирги гап
Навбати отга етди,
У бўрини мўлжаллаб
Жағига чунон тепди.

Олов сачраб кўзидан
Бўрида жон қолмади.
Кетганича ўзидан
Қайтиб тура олмади.

Ҳамон унутмас отнинг
Бу ишин ва дер ҳар вақт:
— Мендек демократнинг
Падарига минг лаънат!

Бемаъни мажлисга мен
Икки дунё қайтмайман.
От — беодоб, от ўлсин,
Зиёфатга айтмайман.

Лекин унга тан бериб,
Ичида «қойил» деди.
Қуён, эчки ва қўйни
Айтган вақтида еди.

Эркин Воҳидов, 1989 йил

@fayzboguz
🤣 131
👍 46
14
😐 7
😁 5
😢 5
🤬 1
12 169 16.1K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
12.04.2026 12:51
Қама!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан
Қурганни қама,
Қўлларин дуога
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

(c) Б.И.

@fayzboguz
👍 105
😢 28
7
💯 6
😐 1
8 49 17.2K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
12.04.2026 11:24
Файзбоғ (ТемурМалик) Фото: Биз билгандик, биз кутгандик Шимолий Россиянинг бугунги репрессия машинасига старт берган “экстремист тузилмалар” ҳақидаги қонун эндиликда Ўзбекистонда ҳам амал қилиши мумкин. Газетаузнинг ёзишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ушбу қонун мақсадларини шарҳлаб берар экан, «норасмий тузилмалар»ни экстремистик деб тан олиш механизми ва экстремистик жиноятлар рўйхати мавжуд эмаслигини таъкидлаган. «Жиноят кодексида фақат диний экстремизм учун жавобгарлик назарда тутилган, бошқа шакллар — миллий, ирқий, сиёсий экстремизм эса жазоланмайди ва ҳуқуқий тартибга солинмайди», — деди у. Бу ерда асосий калит сўз — “сиёсий экстремизм” иборасига эътиборингизни қаратмоқчиман. Бугунги кунда Шимолий Россияда ҳам айнан шу қонун сабаб, кўплаб мухолифат вакиллари, нодавлат тузилмалари, сиёсатчилар, депутат ва блогерлар таъқибга учрамоқда. Ва нафақат улар, балки уларни кузатиб борадиган, постларини шарҳлайдиган ёки бўлишадиган оддий фойдаланувчилар ҳам “жиноятчига” чиқарилмоқда. У ерда бу қонун шундай абсурд даражага етганки, ҳаттоки Мета компанияси (Фейсбук, Инстаграм) ва унга ўхшаш бошқа машҳур хорижий ижтимоий тармоқлар ҳам “экстремист” деб топилиб, улардан фойдаланаётган фуқаролар ҳам жазога тортиляпти. Деменцияга чалинган қари параноик Путинни тушунса бўлар, Россияда азалдан мавжуд бўлган фаол сиёсий жамоатчилик қўрқинчли тушларига кириб, унга кечалари уйқу бермасди. У ерда мухолифат вакиллари мунтазам равишда давлат амалдорларининг турли коррупцион схемаларини фош қилиб, минглаб одамларни кўчаларга чиқариб туришарди. Лекин, биздек “сиёсий ҳушёрлар” мамлакатига нима жин урди экан, ҳайронман. Юқори элита учун ҳеч қандай хавф мавжуд бўлмаса… Шимолий Россияни ўрта асрларга улоқтириб, дунё ҳамжамияти ва инвесторлар наздида қўрқинчли яккамоҳов давлатга айлантирган ушбу қонуннинг бизга кераги йўқ. Бу Ўзбекистон сиёсати учун бир эмас, нақ ўн ортга ташланган қадам ҳисобланади. Агар у қабул қилинадиган бўлса, ривожланиб бораётган мамлакатимиз барча хорижий кузатувчилар ва йирик инвесторлар учун ёпиқ маконга айланади. Йўқ жойдан ўзимиз учун чоғ қазимайлик. @fayzboguz
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
11.04.2026 17:45
Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари янада кенгайтирилиши мумкин

Россия Федерацияси Давлат думаси кенгаши 13 апрель куни хориж фуқароларини Россиядан чиқариб юборишга сабаб бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхатини икки баравар кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Асослар орасида интернетда инсон қадр-қиммати ва жамият ахлоқини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш ҳамда Россия армиясини обрўсизлантириш ҳам бор. Бу ҳақда дума раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

«Қатор ҳуқуқбузарликлар учун мамлакатдан чиқариб юборишдан ташқари, жарималар ҳам тайинланиши мумкин ва қонунчилик ташаббусида ушбу жарималар миқдорини ошириш кўзда тутилган», — деб таъкидлади Володин.

Россия Давлат думаси раиси, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларини келтириб ўтди. Унга кўра, 2025 йилда Россиядан 72 минг нафар чет эл фуқароси чиқариб юборилган.

@fayzboguz
😁 38
🤬 8
4
👍 3
😐 2
🤯 1
12 12 14.2K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
11.04.2026 15:23
Ўзбекистонда экстремистик жиноятлар рўйхати кенгайтирилади ва унга «норасмий ташкилотлар» ҳам киритилади, дея хабар бермоқда gazetauz.

Депутатлар олдида маъруза қилган бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев шундай деган: “Жиноят кодексида фақат диний экстремизм учун жавобгарлик назарда тутилган, бошқа шакллар — миллий, ирқий, сиёсий экстремизм эса жазоланмайди ва ҳуқуқий тартибга солинмайди». Бу ерда, тортинмасдан айтаверайлик, асосий нишон - “сиёсий” сўзи бўлганга ўхшайди. Атрофидаги сўзлар шунчаки унинг зерикиб қолмаслиги учун қўшилгандек. Яъни ҳар қандай сиёсатга алоқадор фикрни билдирувчи шахс, шахслар гуруҳи, блогер бўладими ё шунчаки ижтимоий тармоқлардаги фаол одам “норасмий ташкилот” дея тамғаланиб экстремистга чиқарилиши мумкин. Лойиҳада машҳур 156, 159, 244-моддаларни кенгайтириш таклиф қилинган.

Маърузада Европа давлатлари, МДҲ давлатлари, АҚШ, Германия, Хитой ва бошқа давлатлар тажрибаси ўрганилгани айтилибди. Аслида эса у Россиядаги экстремизм қонунига жуда ўхшаш: унда ҳам норасмий, яъни аслида ҳеч қандай уюшган ўзаги/негизи бўлмаган “ташкилотлар” экстремистик деб эълон қилинган - Аксил-Россия сепаратист ҳаракати, Халқаро ЛГБТ ҳаракати каби йўқ “гуруҳлар” қаторида Фейсбук* ва Инстаграмлар*, якка шахслар ва кўўўпгина ОАВлар ҳам экстремистга чиқарилган. Асосий мақсад - Путин сиёсатига заррача шаккоклик қиладиганларни жазолаш. Ҳозирда Қозоғистон ҳам бу тажрибага эргашиши ҳақида хавотирлар янграяпти.

Ўзбекистонда Европа тажрибасини ўрганиб, тескарисини қилишгандек кўриняпти, чунки ЕИда бирон ташкилот экстремист деб топилиши учун у аввало ташкилот дея аниқ идентификация қилиниши керак - бунга кўп далиллар, процессуал жараёнлар талаб қилинади ва улар ҳар бир неча йилда қайта кўрилади. Британиянинг 2000-йилги қонуни ҳам мавҳум “норасмий”ликни қабул қилмайди - ташкилот аниқ структурали бўлиши шарт. Германия ва Франция қонунларида ҳам “clear identity” талаб қилинади. Шунчаки бир хил фикр юритадиган одамлар “норасмий ташкилот” дея экстремистга чиқарилмайди.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
🤬 70
12
🤯 6
💯 5
20 27 12.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
11.04.2026 14:38
Файзбоғ (ТемурМалик) Видео: Участковойларга топшириқ: "Дайди топмасанг, қариндошингни ёки ўзингни дайди қилиб ёп!" Олмазор туман ИИБ амалдори Аброр Худойбердиевнинг топшириғи акс этган аудио ва видеолар тарқалди. Унда амалдор профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берган. “Э, профилактика инспекторлари, мен сизларга яна қайта айтяпман, дайди нол бўлиб турибди! Виждонсиз, дайди йўқми Олмазор туманида? Дайди қил ҳозир! Ҳамма нарсада нол бўлиб ётибди протоколлар: мажбурий даволашга жойлаштиришинг нол, дайди нол, маъмурий баённоманг нол, маъмурий назорат нол! Нима, ўзларингдан кетиб қолганмисанлар, виждонсиз! Қани биттанг дайди қилма-чи. Ўзингни дайди қилиб олиб бориб ёп, қариндошингни олиб бориб ёп дайди қилиб! Ўзинг дайди бўласан!” — деган у. Шунингдек, амалдор видеолавҳада 300 та баённома қилиши кераклигини айтиб, барча ходимга кўчага чиқиш топшириғини берган. “1 соат вақтимиз қолди. 22:00 да ҳисоб-китоб бўлади. Мен боришни хоҳламайман. “Давай”, ҳозир “газлаймиз”, 300 тага чиқди, 200 та протоколимиз қолди, чиқ ҳамманг кўчага!” — деган Аброр Худойбердиев ўз топшириғида. ИИВ матбуот хизмати KunUz сўровига жавобан ҳолат ўрганиб чиқилишини маълум қилди. @fayzboguz
Дайди топиш бўйича топшириқ берган Олмазор ИИБ амалдори ишдан олинди

Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев ходимларга кўчадан “дайди” топиб, маъмурий баённома тузиш бўйича топшириқ бергани учун ишдан олинди.

Аввалроқ, Олмазор туманида ички ишлар тизими раҳбари профилактика инспекторларига “дайди” топиб, протокол тузишни буюргани акс этган аудио ва видеолар тарқалганди. У инспекторларни танқид қилиб, ҳатто дайди топилмаса, қариндошларни расмийлаштиришни талаб қилган.

@fayzboguz
😁 52
👍 19
🤣 17
4
24 6 13.5K
avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
11.04.2026 12:11
🤬 85
👍 32
14
💯 7
😢 2
🤣 1
16 112 22.8K

Файзбоғ (ТемурМалик)

17.2K
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc
Открыть в Telegram