Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари янада кенгайтирилиши мумкин
Россия Федерацияси Давлат думаси кенгаши 13 апрель куни хориж фуқароларини Россиядан чиқариб юборишга сабаб бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхатини икки баравар кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Асослар орасида интернетда инсон қадр-қиммати ва жамият ахлоқини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш ҳамда Россия армиясини обрўсизлантириш ҳам бор. Бу ҳақда дума раиси Вячеслав Володин
маълум қилди.
«Қатор ҳуқуқбузарликлар учун мамлакатдан чиқариб юборишдан ташқари, жарималар ҳам тайинланиши мумкин ва қонунчилик ташаббусида ушбу жарималар миқдорини ошириш кўзда тутилган», — деб таъкидлади Володин.
Россия Давлат думаси раиси, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларини келтириб ўтди. Унга кўра, 2025 йилда Россиядан 72 минг нафар чет эл фуқароси чиқариб юборилган.
@fayzboguz
Обсуждение 12
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram