avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
16.04.2026 09:17
Отам сирли ҳодисалар натижасида ҳалок бўлди. Суриштирув ишларида адолат талаб қиламан!

Куни кеча, 14 апрел куни отам бир сутка давомида уйда ҳушсиз ётганидан кейин жони узилди…

Отам, II-гуруҳ ногирони, 1956 йилда туғилган В.Т., кеча сирли ҳолатлар натижасида ҳалок бўлди. У 11 йил давомида маҳалла раиси бўлиб ишлаган ва бундан 8 йилча аввал пенсияга чиққан. Сўнгги пайтларда отам алцгеймер касаллиги билан курашаётган эди, унга биз, оила аъзолари уй шароитида қарашиб, парваришлаб юрар эдик.

Лекин, бундан бир ҳафта олдин, 10 апрел куни отам сирли равишда ғойиб бўлди. Бир сутка давомида қилган қидирув ишларимиз натижасида, уни Самарқанд шаҳар ИИБ Самарқанд тумани руҳий хасталар шифохонасига олиб бориб қўйганини аниқладик. Кейинчалик, бундан жаҳлимиз чиқиб, ўша куннинг ўзидаёқ отамни уйга олиб келтирмоқчи эдик, бироқ иш кунлари тугагани сабабли (шанба куни эди), у ердаги врачлар бизга беморни фақатгина душанба куни бошлиқнинг рухсати билан қўйиб юборишини айтиб беришмади. Душанба куни эрта саҳар билан олиб келдик.

Аммо, унинг аҳволи ўша пайтда ўта оғир эди. Шифохонадаги “қассоб” шифокорлар отам қонига ўта кучли таъсир қилувчи препаратларни юборган ва у уйига қайтганидан кейин бир сутка давомида ўзига келмай ётиб, охири 14 апрел, сешанба куни ҳалок бўлди.

Биз Самарқанд прокуратурасига ҳолат бўйича тегишли суриштирув ишларини олиб боришини сўраб, расмий ариза киритганмиз. Улар отам ўлигини экспертизадан ўтказишди, энди жавобини кутяпмиз. Менинг бу бўйича бир қатор талабларим борки, уни юқори даражадаги қаттиқ назорат остида кўриб чиқилишини истар эдим.

1. Отам қандай қилиб руҳий шифохонага тушиб қолди? Уни ким уёққа олиб борди ва нима учун оила аъзоларини бундан хабардор қилмади?

2. Отамни ким ва қандай препаратлар билан унинг ўлимига олиб келувчи уколлар қилдирди? Экспертиза жавоблари чиққунча ҳолат кейинчалик ёпди-ёпди бўлиб кетмаслигига кафолатлар керак.

3. Қайсидир бир кичик ходим арзимас жазо олиб, воқеа бости-бости бўлиб кетишига йўл қўймаслик керак. Самарқанд туманидаги руҳий хасталар шифохонаси фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши ва ундаги иш жараёни ҳамда ходимлар малакасига тегишли ҳуқуқий ва профессионал баҳо берилиши лозим. Агар биздан олдин ҳам кимдир шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келган бўлса, менга мурожаат қилишларини сўраб қоламан.

Юқоридаги видеода отамни йўқолишидан бир кун аввалги ҳолати тасвирланган.

@fayzboguz
😢 7425
🤣 1050
🤬 63
48
🤯 35
👍 7
💯 6
😐 1
67 283 32.4K

Обсуждение 67

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Файзбоғ (ТемурМалик)

17.2K
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc
Открыть в Telegram