Файзбоғ (ТемурМалик)
Видео:
Участковойларга топшириқ: "Дайди топмасанг, қариндошингни ёки ўзингни дайди қилиб ёп!"
Олмазор туман ИИБ амалдори Аброр Худойбердиевнинг топшириғи акс этган аудио ва видеолар тарқалди. Унда амалдор профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берган.
“Э, профилактика инспекторлари, мен сизларга яна қайта айтяпман, дайди нол бўлиб турибди! Виждонсиз, дайди йўқми Олмазор туманида? Дайди қил ҳозир!
Ҳамма нарсада нол бўлиб ётибди протоколлар: мажбурий даволашга жойлаштиришинг нол, дайди нол, маъмурий баённоманг нол, маъмурий назорат нол!
Нима, ўзларингдан кетиб қолганмисанлар, виждонсиз! Қани биттанг дайди қилма-чи. Ўзингни дайди қилиб олиб бориб ёп, қариндошингни олиб бориб ёп дайди қилиб! Ўзинг дайди бўласан!” — деган у.
Шунингдек, амалдор видеолавҳада 300 та баённома қилиши кераклигини айтиб, барча ходимга кўчага чиқиш топшириғини берган.
“1 соат вақтимиз қолди. 22:00 да ҳисоб-китоб бўлади. Мен боришни хоҳламайман. “Давай”, ҳозир “газлаймиз”, 300 тага чиқди, 200 та протоколимиз қолди, чиқ ҳамманг кўчага!” — деган Аброр Худойбердиев ўз топшириғида.
ИИВ матбуот хизмати KunUz сўровига жавобан ҳолат ўрганиб чиқилишини маълум қилди.
@fayzboguz
Дайди топиш бўйича топшириқ берган Олмазор ИИБ амалдори ишдан олинди
Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев ходимларга кўчадан “дайди” топиб, маъмурий баённома тузиш бўйича топшириқ бергани учун ишдан олинди.
Аввалроқ, Олмазор туманида ички ишлар тизими раҳбари профилактика инспекторларига “дайди” топиб, протокол тузишни буюргани акс этган аудио ва видеолар тарқалганди. У инспекторларни танқид қилиб, ҳатто дайди топилмаса, қариндошларни расмийлаштиришни талаб қилган.
@fayzboguz
Обсуждение 24
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram