avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
@fayzboguz
11.04.2026 15:23
Ўзбекистонда экстремистик жиноятлар рўйхати кенгайтирилади ва унга «норасмий ташкилотлар» ҳам киритилади, дея хабар бермоқда gazetauz.

Депутатлар олдида маъруза қилган бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев шундай деган: “Жиноят кодексида фақат диний экстремизм учун жавобгарлик назарда тутилган, бошқа шакллар — миллий, ирқий, сиёсий экстремизм эса жазоланмайди ва ҳуқуқий тартибга солинмайди». Бу ерда, тортинмасдан айтаверайлик, асосий нишон - “сиёсий” сўзи бўлганга ўхшайди. Атрофидаги сўзлар шунчаки унинг зерикиб қолмаслиги учун қўшилгандек. Яъни ҳар қандай сиёсатга алоқадор фикрни билдирувчи шахс, шахслар гуруҳи, блогер бўладими ё шунчаки ижтимоий тармоқлардаги фаол одам “норасмий ташкилот” дея тамғаланиб экстремистга чиқарилиши мумкин. Лойиҳада машҳур 156, 159, 244-моддаларни кенгайтириш таклиф қилинган.

Маърузада Европа давлатлари, МДҲ давлатлари, АҚШ, Германия, Хитой ва бошқа давлатлар тажрибаси ўрганилгани айтилибди. Аслида эса у Россиядаги экстремизм қонунига жуда ўхшаш: унда ҳам норасмий, яъни аслида ҳеч қандай уюшган ўзаги/негизи бўлмаган “ташкилотлар” экстремистик деб эълон қилинган - Аксил-Россия сепаратист ҳаракати, Халқаро ЛГБТ ҳаракати каби йўқ “гуруҳлар” қаторида Фейсбук* ва Инстаграмлар*, якка шахслар ва кўўўпгина ОАВлар ҳам экстремистга чиқарилган. Асосий мақсад - Путин сиёсатига заррача шаккоклик қиладиганларни жазолаш. Ҳозирда Қозоғистон ҳам бу тажрибага эргашиши ҳақида хавотирлар янграяпти.

Ўзбекистонда Европа тажрибасини ўрганиб, тескарисини қилишгандек кўриняпти, чунки ЕИда бирон ташкилот экстремист деб топилиши учун у аввало ташкилот дея аниқ идентификация қилиниши керак - бунга кўп далиллар, процессуал жараёнлар талаб қилинади ва улар ҳар бир неча йилда қайта кўрилади. Британиянинг 2000-йилги қонуни ҳам мавҳум “норасмий”ликни қабул қилмайди - ташкилот аниқ структурали бўлиши шарт. Германия ва Франция қонунларида ҳам “clear identity” талаб қилинади. Шунчаки бир хил фикр юритадиган одамлар “норасмий ташкилот” дея экстремистга чиқарилмайди.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
🤬 70
12
🤯 6
💯 5
20 27 12.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 20

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Файзбоғ (ТемурМалик)

17.2K
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc
Открыть в Telegram