avatar
bakiroo
@the_bakiroo
18.10.2025 06:00
Нега одамларни кўчада тўхтатиб, ўзини ўзи банд қилдираётганлар пайдо бўлди?

Газета Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидовдан интервью олган.

Суҳбат давомида вазир бандлик рақамлари бўйича қатор саволларга ҳам жавоб берган.

Хусусан, кўчада одамларга ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиш таклиф қилинаётгани ҳолатлари бандлик органлари томонидан амалга оширилмаётгани таъкидланган (бу усул бандлик режасининг энг катта юкламаси тушган давлат банклари томонидан қўлланилмоқда, таъкид бизники).

"KPI барча тармоқ ва ҳудудларда мавжуд, лекин ҳеч қаерида Бандлик вазирлиги фалонча ишчи ўрни яратсин дейилмаган. Бандлик бўлими ходимларига бундай KPI қўйилмаган". Бандлик бўлимлари ходимлари, менинг раҳбарлигимдаги вазирликнинг ходимлари иш ўрни яратмайди, — дея таъкидлаган вазир.

Шунингдек, яратилаётган иш ўринларини yangiish.mehnat.uz электрон платформасига киритишда 7 босқичли фильтрдан ўтказилиши айтилган. Вазирга кўра, агар ходим бирор корхонада бир неча кун фаолият юритиб, кейин ишдан бўшаб кетган бўлса, ахборот тизими уни «ишга жойлаштирилди» деб ҳисобга олмайди.

Айтилишича, платформага битта ЖШШИР эгасини ҳисобот ойи учун фақат бир маротаба киритиш мумкин бўлди. Бу чеклов, ўз навбатида, фуқароларни бандлар рўйхатига такроран киритилишининг олдини олади.

Жамоатчилик ва ОАВда пайдо бўлаётган эътирозли саволларга вазирнинг ўзи жавоб бера бошлагани жуда тўғри қадам. ОАВ орқали мана шундай чиқишларни доимийга ва даврийга айлантириш керак. Масалан, юзминглаб куръерларни ё меҳнат мигранти ё яна камбағалларга айлантириши мумкин бўлган янги ўлпон ва тўсиқларга нисбатан, пахта теримига мажбурий меҳнатга ундовлар кўпаёятгани ҳақида, янги йилдан 9- синф битирувчиларининг 50%и қайси усулда техникумларга тақсимланиши ҳақида пайдо бўлаётган саволларга вазирлик позицияси ва муносабати билдириб борилса бўларди.
Газета.uz
5,2 млн лик кўрсаткич, норасмий бандлик, ўзини ўзи банд қилишдаги муаммолар — бандлик вазири билан интервью
Ўзбекистонда 2025 йилда 5,2 млн кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш режалари эълон қилинганди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов ушбу кўрсаткич қандай шакллангани ва унинг ижроси қай тариқа олиб борилаётгани ҳақида Gazeta мухбирига гапириб берди.
54 20.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram