avatar
bakiroo
@the_bakiroo
23.09.2025 04:24
Иш ўрни ясаётган бонкирлар сўрамоқда: токайгача?

Муҳримбойнинг бонкир ўқувчиси ёзмоқда:

“Чекка бир ҳудуднинг чекка бир туманида банкда, оддий ходим бўлиб ишлайман. Ўтган йилдан бошлаб ҳукумат томонидан банкларга янгидан доимий иш ўринлари яратиш бўйича режа берила бошлади.

Салкам икки йилдан бери мен ҳар ой 10 нафар ишсиз фуқаронинг паспортини топиб, уларни Mehnatuz платформаси орқали таниш фирмаларга 0,25 ставкадан ишга жойлаштириб, солиқ ҳисоботларида уларга ойлик иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу фуқаролар учун даромад солиғини ўз маошимдан тўлаб келмоқдаман.

“Мана яхши бўлиб қолар, ана яхши бўлиб қолар” деб, ёнимдан харажат қилиб, сабр билан ишлаб келяпман. Фақат бир менда эмас, балки Ўзбекистон бўйича яна қанчадан-қанча банк ходимларида ҳам аҳвол шундай…

Банклар қачон ўз иши билан шуғулланади?”.

Миллионлаб бандлик ясашнинг ўзбек модели маъно-мундарижаси энди ўзгариб қолмаса керак. Чунки бу хато ва қиммат хато эканини англаш ҳали юз бергани йўқ.
Telegram
bakiroo
5,2 млн. бандлик қандай ясалмоқда: 3 млн.бандлик ясалгани кабими? Газета ўзбандларни рўйхатга олиш орқали сохта ва сунъий бандлик кўрсаткичи ясаш Тошкент кўчаларида ҳам ошкора усулларга ўтгани ҳақида катта материал тайёрлаган (вилоят ва туманларда бу усул аллақачон оммалашган ва ўзбанд қилинмаган одамни топиш қийинлашган). Ажойиб мисоллар: "Ўзини „Микрокредитбанк“ агенти дея таништирган шахс мендан Soliq иловасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишимни сўради. Мен доимий ишим борлигини айтсам, регистрациядан ўтиб бўлганимдан кейин мени дарров рўйхатдан ўчириб беришлари мумкинлигини ҳам айтди". "...фойдаланувчилар Миллий банк, Саноатқурилишбанк, Orient Finance Bank ва бошқаларда ходимлар мижозлардан ўзини ўзи банд қилишни сўраётгани ҳақида ёзган. Бошқа фойдаланувчилар эса банк ходимлари ва солиқчилар олий таълим муассасаларига келиб, талабаларни Soliq мобил дастури орқали ўзини ўзи банд қилдириб кетганини қайд этган". "Ўтган йили мактабни битираётганимизда ҳар бир болани ўзини ўзи банд қи…
296 24.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram